ҚИЁМАТ ҚАНДАЙ КУН?... - 921520306546

ҚИЁМАТ ҚАНДАЙ КУН?...

Бу дунё аввалда йўқ эди. У бир кун яна йўқ бўлиб кетади. Ўша кун дунёнинг охирги куни бўлади. Шунинг ушун уни «ОХИРАТ» куни, дейилади. Унинг яна бир оти -
«ҚИЁМАТ». Аллоҳ: «Қиёмат соати яқин келиб қолди», деб айтган. Аммо Қиёматнинг қачон бўлишини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди.
Нима учун Қиёмат бўлади? Чунки Аллоҳ яхши инсон бўлиб яшаганларга Қиёматда мукофот бераман, ёмонлик қилганларни жазолайман, деган. У ана ўша ваъдасини бажариш учун Қиёматни келтиради.
Кунлардан бир куни қуёш кун ботиш томондан чиқиб келади. Ана шунда Қиёмат бошланади: Исрофил деган фаришта Сур чалади. Дунёда тирик жон борки, ҳаммаси Сурнинг овозини эшитиши биланоқ ўлади. Кейин Исрофил фаришта Сурни яна бир марта чалади. Шунда дунёнинг аввалидан бошлаб, то Қиёматгача яшаб ўтган жамики одамлар, жинлар ва ҳайвонлар қайтадан тириладилар. Баданлари йўқ бўлиб кетганларга Аллоҳ янгидан тана яратади. Фаришталар ҳамма инсонларни битта ерга тўплайдилар.
Қиёмат куни осмон қарсиллаб ёрилиб, юлдузлар тўкилиб кетади. Тоғлар гумбирлаб портлайди ва майда-
майда бўлиб, ҳавода учиб юради. Қуёш кўкдан пастга туширилиб, ерга яқин қилиб қўйилади. Иссиқдан дарё ва денгиздаги сувлар қайнайди. Қиёмат жуда қийин кун бўлади. У кунда ёш болалар ҳам қаттиқ қўрқиб кетадилар. Уларга ота-оналари ҳам қарамай қўядилар. Ҳамма ўзининг жонини ўйлаб қолади. Аммо болалик чоғидан бошлаб Раббига ибодат қилганларга Аллоҳ ёрдам қилади ва Аршнинг остидан соя беради.
Фаришталар бу дунёда ёзиб юрган амал китоблари Қиёмат куни ҳавода учиб келади. Жаннати одамнинг китоби ўнг ёки олд томонидан, дўзахи одамнинг китоби
чап ёки орқа томондан учиб келади. Амал китобида инсоннинг ҳаётда қилган ҳамма ишлари ёзилган бўлади. Аллоҳнинг Ўзи ҳаммани сўроқ қилади.
Охират кунида одамларнинг савоб ва гуноҳлари тарозуга солиб тортилади. Тарозунинг бир палласига савоб, иккинчи палласига гуноҳ қўйилади. Баъзи одамнинг савоби оғир келади. . . Баъзи одамнинг гуноҳи оғир келади.
. . Кимнингдир ҳеч ҳам савоби бўлмайди. . .
Қиёмат куни ҳамма одамлар Сирот кўпригидан ўтказилади. Сирот кўприги - қилдан ингишка, қиличдан ўткир. У дўзахнинг устидан ўтади. Кофирлар, мунофиқлар ва гуноҳкор мусулмонлар Сиротдан ўтолмай дўзахга йиқиладилар. Яхши мусулмонлар Сиротдан эсон-
омон ўтиб жаннатга қараб юрадилар. Кейин одамлар бир-
бирларида қолиб кетган ҳақларини оладилар. Бу дунёда кимнинг бошқа бировда ҳақи қолган бўлса, унга ўша одамнинг савобидан олиб берилади.
Қиёматда одамлар қаттиқ чанқаб кетадилар. Бир қултум ҳам сув топилмайди. Шунда Расулуллоҳ Исломга чиройли амал қилиб ўтган инсонларга КАВСАР деган каттакон кўлдан сув ичирадилар. Кавсардан бир марта сув ичган одам қайтиб асло чанқамайди.
Қиёматда яна жуда кўп ишлар бўлади. Улар ҳақида сизларга устозларингиз батафсил гапириб беришади.
1 - қоида. Қиёмат албатта келади. У куни кофирлар, мунофиқлар, золимлар, ярамас одамлар дўзахга ташланадилар. Ҳисоб-китобдан яхши ўтган мусулмонлар жаннатга киритиладилар.
Саволлар:
1. Нима учун Қиёмат бўлади?
2. Қиёмат кунида бўладиган ҳодисалар ҳақида гапириб
беринг.

Комментарии

Комментариев нет.