Чап қўл билан таом ема! .

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.
------------------
Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, у зот:
«Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.
«Қодир эмасман», деди у.
«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса ман қилмади», дедилар у зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».
Муслим ривоят қилган.
_____/////_____/////_____/////_____/////_____/////____
Дўзах эсимга тушди
Мусмиъ ибн Осим айтади: "Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, Абдулазиз ҳам йиғлади. Бундан таъсирланган Салмон ҳам уларга қўшилиб йиғлади. Мен ҳам уларга қўшилиб йиғлаб юбордим,
лекин улар нега йиғлаётганини билмас эдим. Бироздан сўнг Абдулазиздан: "Эй Абу Муҳаммад, бу кеча нега йиғладингиз?" деб сўрадим, У: "Мен денгиз мавжига қарадим. Унинг тўлқинларини кўриб, дўзахдаги табақалар эсимга тушди. Шунинг учун йиғладим", деди. Килоб Ва Салмондан сўрасам, улар ҳам шундай дейишди. Энг ёмон одам мен бўлсам керак, чунки мен уларнинг йиғлаётганига раҳмим келиб йиғлаган эдим".
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
_____/////_____/////______/////_____/////_____////___
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
"Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади", деб айтганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
_____/////_____/////_____/////_____/////_____/////____
"Риёзус солиҳийн китобидан"
Эй инсон ! Кечаси кўп ухлаш қашшоқлик аломатидир.
Қуруқ илмнинг ўзи сенга кифоя бўлса, ундан бошқа амалга эҳтиёжинг бўлмаса, Аллоҳ таолонинг: “Сўровчи борми? Истиғфор айтувчи борми? Тавба қилувчи борми?” (1)деган нидоси беҳуда, бефойда бўларди.
Буҳорий ўз “Саҳиҳ”ида, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.
_____/////_____/////_____/////_____/////_____/////____
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими дедилар. "Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
"Руҳий тарбия" китобидан.
_____/////_____/////_____/////_____/////_____/////____
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Бир-бирини яхши кўрган (йигит ва қиз) иккиси учун (орадаги муҳаббатни зиёда қилишда) никоҳга тенг келадиган (бошқа нарса)ни топа олмайсиз”.
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилган.

Комментарии

Комментариев нет.