​​Қора седана уруғи кукун ёки ёғ ҳолида соф ўзи истеъмол қилинганда томоқни бироз куйдириши мумкин.

Шу сабаб кукунини асалга қориштириб ёки ёғини илиқ сувда эритилган асал билан ҳар таомланишдан 20-30 дақиқа олдин қабул қилиш тавсия этилади. Бу вақт ичида сафро фаол ҳолда ажралишга тайёрланади ва ошқозонга таом тушганда ўн икки бармоқ ичакка қуйилган сафро ошқозон ости бези ширасини фаоллаштиради, бу эса ўз навбатда овқат таркибидаги ёғларнинг тўлиқ парчаланишини таъминлайди. Сафрони ўт қопида димланиб қолиши эса, аксинча, ёғларнинг яхши парчаланмаслигига ва қорин дам бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Қора седана эса иммун тизимини рағбатлантириш ва бошқа кўплаб ижобий хусусиятларидан ташқари сафрони ўт қопидан ичакка ҳайдаш ва шу билан ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилаш хусусиятига эгалиги таҳсинга лойиқдир. Ўт қопининг ўз маромида яхши ишлаши кўплаб касалликларнинг олдини олишда, инсон саломатлигини сақлашда катта аҳамият касб этади.
Шу сабаб қора седананинг фойдаларини билган ота-боболаримиз доим уни нонга қўшиб истеъмол қилишган бўлса ажабмас.
Dr. Shuhrat Ibrohimogli

Комментарии