Албатта укинг!

🙂
"Шайтоннинг “таржимаи ҳоли”
🍃Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.
🍃Исми:Иблис;
🍃Шаҳри:Ғофилларнинг қалблари;
🍃Қариндошлари:Бут-санамлар;
🍃Доимий макони:Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой !
🍃Даражаси:Биринчи даражали фосиқ;
🍃Мамлакати:Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;
🍃Кўзлаган мақсади:Қинғирлик, бузуқлик;
🍃Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;
🍃Мажлиси: Бозорлар;
🍃Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;
🍃Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;
🍃Ишларидаги бош шиори: Нифоқ хулқларнинг саййидидир;
🍃Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;
🍃Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;
🍃Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;
🍃Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;
🍃Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);
🍃Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;
🍃Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;
🍃Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;
🍃Шериклари: Мунофиқлар;
🍃Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;
🍃Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;
🍃Буйруқлари: Фаҳшга буюради;
🍃Диёнати: Куфр;
🍃Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;
🍃Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;
🍃Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;
🍃Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;
🍃Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;
🍃Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатданкўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;
🍃Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;
🍃Минадиган улови: Ёлғон;
🍃Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;
🍃Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);
🍃Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;
🍃Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен”сўзи;
🍃Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;
🍃Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;
🍃Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;
🍃Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;
🍃Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;
🍃Тузоғи,ов қиладиган тўри: Аёллар;
🍃У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;
🍃Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;
🍃Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;
🍃Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;
🍃Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;
🍃Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;
🍃Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;
🍃Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;
🍃Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;
🍃Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;
🍃Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;
🍃Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;
🍃Қаттиқ уяладиган одами: Усмон розияллоҳу анҳу;
🍃Суҳбатдоши: Судхўр;
🍃Дўсти: Зино қилувчи;
🍃Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;
🍃Меҳмони: Ўғри;
🍃Элчиси: Сеҳргарлар;
🍃Кўзининг нури: Талоқ;
🍃Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;
🍃Кўзларини кўр қиладиган нарса:
Кечаси ўқилган намоз;
🍃Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.
🍃Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик.
Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик !
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин !

Комментарии

Комментариев нет.