“Басмала” сўзи “Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм”нинг қисқартма шаклидир. Унинг маъноси қуйидагича: “Ўз зотида, сифатида Ягона, ибодат қилиш учун энг муносиб Аллоҳ номи билан бошлайман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ўта Меҳрибон, Раҳмли Зотдир”.Мўмин инсон доим Аллоҳни ёдида сақлайди, ҳар бир ҳалол ёки мубоҳ ишни (хусусан, ейиш-ичиш, кийиниш, масжидга кириш, у ердан чиқиш, уловга миниш, кундалик юмуш ва ҳоказоларни) бошлашдан олдин У Зот исмини зикр этади.Жоҳилият даврида мушриклар бирон иш бошламоқчи бўлишса, “Лотнинг исми билан”, “Уззонинг исми билан” дейишарди. Бундан фарқли ўлароқ, мўмин банда ҳар бир аҳамиятли ишни Аллоҳ исми билан бошлайди. Зеро, “бисмиллоҳ”сиз бажарилган ишнинг баракаси бўлмайди. Бундай иш охирига етмайди, кутилган натижани бермайди. Қолаверса, Аллоҳ номи тилга олинса, шайтон яширинади. Иблис васвасасини фақат Аллоҳни эслаш билан қайтарилади.✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️АЛЛОҲНИ 99 ИСМИНИ ЁДЛАГАН ЖАННАТИЙ БЎЛАДИМИСаволАссалому алайкум! Мен бир домланинг марузасида Аллоҳнинг 99 исмини ёд олса шубхасиз жаннатга киради деб эштдим. Шу хақида бирор бир ҳадис борми?ЖАВОБ:– Ва алайкум ассалом! Бор.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ ِللهِ تِسْعَةً وَتِسْعِيْنَ اسْمًا مَنْ حَفِظَهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّАбу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.Шарҳ: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.Аммо бундан Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққизта исми бор, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари ниҳоятда кўп. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️Зарурий_дуоларБарча офат, касалликлар ва ёмон хулқларданпаноҳ тиланадиган дуоاللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ النَّارِ وَفِتْنَةِ النَّارِ وَفِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ وَشَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى وَشَرِّ فِتْنَةِ الْفَقْرِ،Ўқилиши: Алло˜ҳумма инний аъу˜ӟу бика мин ъаӟа˜бин на˜ри ва фитнатин на˜р, ва фитнатил қобр, ва ъаӟабил қобр, ва шарри фитнатил ғина, ва шарри фитнатил фақр,Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен дўзах азобию унинг фитнасидан, қабр фитнасию унинг азобидан, бойлик фитнасининг ёмонлигию фақирлик фитнасининг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْقَسْوَةِ وَالْغَفْلَةِ وَالْعَيْلَةِ وَالذِّلَّةِ وَالْمَسْكَنَةِЎқилиши: ва аъу˜ӟу бика минал қосвати вал ғофлати вал ъайлати ваӟ ӟиллати вал масканаҳ,Маъноси: ва бағритошлик, ғафлат, зорлик, хорлик ва ночорликдан Сендан паноҳ тилайман,وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْكُفْرِ وَالْفُسُوقِ وَالشِّقَاقِ وَالسُّمْعَةِ وَالرِّيَاءِЎқилиши: ва аъу˜ӟу бика минал фақри вал куфри вал фусу˜қи ваш шиқо˜қи вас сумъати вар рия,Маъноси: ва фақирлик, куфр, фосиқлик, адоват, сумъа (биров эшитсин учун) ва риё (биров кўрсин учун) дан Сендан паноҳ тилайман.وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الصَّمَمِ وَالْبَكَمِ وَالْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَسَيِّئُ الْأَسْقَامِ.Ўқилиши: ва аъу˜ӟу бика минаҫ ҫомами вал баками вал бароҫы, вал жуну˜ни вал жуза˜ми ва саййи’ил асқо˜м.Маъноси: ва карлик, соқовлик, пес, жиннилик, вабо ва (бошқа) касалликларнинг энг ёмонларидан Сендан паноҳ тилайман.📚"ИСМИ АЪЗАМ" китобидан✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шариф!Убада ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам:“Ким “Аллоҳнинг ўзига илоҳу маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси, Унинг Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир”, деб гувоҳлик бўрса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, дедилар”.Икки шайх ривоят қилишган.Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтиришнинг фазли ҳақида сўз кетмоқда:1. Бандаларнинг ибодатига сазовор Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ.2. Аллоҳ ёлғиздир.3. Аллоҳнинг шериги йўқ.4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Биби Марямга ташланган калимаси, яъни “Бўл!” деганида отасиз дунёга келган зотдир.7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳдир.8. Жаннат – ҳақ.9. Дўзах – ҳақ.Ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одам нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида таъкидламоқдалар.“Руҳий тарбия” китобидан.ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ ⤵️
ҲИДОЯТ АЛЛОҲДАНДИР
:🇺🇿 𝙈𝙐𝙉𝙄𝙎
Басмала маъноси
“Басмала” сўзи “Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм”нинг қисқартма шаклидир. Унинг маъноси қуйидагича: “Ўз зотида, сифатида Ягона, ибодат қилиш учун энг муносиб Аллоҳ номи билан бошлайман. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ўта Меҳрибон, Раҳмли Зотдир”.
Мўмин инсон доим Аллоҳни ёдида сақлайди, ҳар бир ҳалол ёки мубоҳ ишни (хусусан, ейиш-ичиш, кийиниш, масжидга кириш, у ердан чиқиш, уловга миниш, кундалик юмуш ва ҳоказоларни) бошлашдан олдин У Зот исмини зикр этади.
Жоҳилият даврида мушриклар бирон иш бошламоқчи бўлишса, “Лотнинг исми билан”, “Уззонинг исми билан” дейишарди. Бундан фарқли ўлароқ, мўмин банда ҳар бир аҳамиятли ишни Аллоҳ исми билан бошлайди. Зеро, “бисмиллоҳ”сиз бажарилган ишнинг баракаси бўлмайди. Бундай иш охирига етмайди, кутилган натижани бермайди. Қолаверса, Аллоҳ номи тилга олинса, шайтон яширинади. Иблис васвасасини фақат Аллоҳни эслаш билан қайтарилади.
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
АЛЛОҲНИ 99 ИСМИНИ ЁДЛАГАН ЖАННАТИЙ БЎЛАДИМИ
Савол
Ассалому алайкум! Мен бир домланинг марузасида Аллоҳнинг 99 исмини ёд олса шубхасиз жаннатга киради деб эштдим. Шу хақида бирор бир ҳадис борми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бор.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ ِللهِ تِسْعَةً وَتِسْعِيْنَ اسْمًا مَنْ حَفِظَهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бундан Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққизта исми бор, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари ниҳоятда кўп. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Зарурий_дуолар
Барча офат, касалликлар ва ёмон хулқлардан
паноҳ тиланадиган дуо
اللهم إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ النَّارِ وَفِتْنَةِ النَّارِ وَفِتْنَةِ الْقَبْرِ وَعَذَابِ الْقَبْرِ وَشَرِّ فِتْنَةِ الْغِنَى وَشَرِّ فِتْنَةِ الْفَقْرِ،
Ўқилиши: Алло˜ҳумма инний аъу˜ӟу бика мин ъаӟа˜бин на˜ри ва фитнатин на˜р, ва фитнатил қобр, ва ъаӟабил қобр, ва шарри фитнатил ғина, ва шарри фитнатил фақр,
Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен дўзах азобию унинг фитнасидан, қабр фитнасию унинг азобидан, бойлик фитнасининг ёмонлигию фақирлик фитнасининг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.
وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْقَسْوَةِ وَالْغَفْلَةِ وَالْعَيْلَةِ وَالذِّلَّةِ وَالْمَسْكَنَةِ
Ўқилиши: ва аъу˜ӟу бика минал қосвати вал ғофлати вал ъайлати ваӟ ӟиллати вал масканаҳ,
Маъноси: ва бағритошлик, ғафлат, зорлик, хорлик ва ночорликдан Сендан паноҳ тилайман,
وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْفَقْرِ وَالْكُفْرِ وَالْفُسُوقِ وَالشِّقَاقِ وَالسُّمْعَةِ وَالرِّيَاءِ
Ўқилиши: ва аъу˜ӟу бика минал фақри вал куфри вал фусу˜қи ваш шиқо˜қи вас сумъати вар рия,
Маъноси: ва фақирлик, куфр, фосиқлик, адоват, сумъа (биров эшитсин учун) ва риё (биров кўрсин учун) дан Сендан паноҳ тилайман.
وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الصَّمَمِ وَالْبَكَمِ وَالْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَسَيِّئُ الْأَسْقَامِ.
Ўқилиши: ва аъу˜ӟу бика минаҫ ҫомами вал баками вал бароҫы, вал жуну˜ни вал жуза˜ми ва саййи’ил асқо˜м.
Маъноси: ва карлик, соқовлик, пес, жиннилик, вабо ва (бошқа) касалликларнинг энг ёмонларидан Сендан паноҳ тилайман.
📚"ИСМИ АЪЗАМ" китобидан
✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️✍️
Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шариф!
Убада ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам:
“Ким “Аллоҳнинг ўзига илоҳу маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси, Унинг Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир”, деб гувоҳлик бўрса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, дедилар”.
Икки шайх ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтиришнинг фазли ҳақида сўз кетмоқда:
1. Бандаларнинг ибодатига сазовор Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ.
2. Аллоҳ ёлғиздир.
3. Аллоҳнинг шериги йўқ.
4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.
5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир.
6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Биби Марямга ташланган калимаси, яъни “Бўл!” деганида отасиз дунёга келган зотдир.
7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳдир.
8. Жаннат – ҳақ.
9. Дўзах – ҳақ.
Ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одам нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида таъкидламоқдалар.
“Руҳий тарбия” китобидан.
ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ ⤵️