❤️ Раҳмат Сизга миллат қизлари..

🪶 Камина ишдан қайтяпман. Пойтахт кўчалари жуда тирбанд. Ифторликка уйга етиб бориш амримаҳол.
Чорраҳада шоша-пиша хайдовчиларга сув ва хурмо улашаётган қизчаларни кўриб қалбим роҳатланади.
Ота-онанга раҳмат болажоним!
Қадрлиларим арзимас бўлса ҳам, гўзал амалларни эътиборсиз қолдирманг!
Балки, самимий табассумингиз, кичик бўлса-да хайрли ишларингиз ёки меҳрли сўзларингиз кимнингдир қайғусини ўчириши, қалбига олам-олам қувонч олиб кириши, Сизни эса, Жаннат томон боршингиз учун сабаб ҳам бўлиши мумкин.

Комментарии