УНИ УНУТМОҚДАСИЗ

Ниманидир излаб тополмасангиз, уни қўйиб Аллоҳга боғланинг. Сиз Унга мухтож бўлишингиз ва илтижо қилишингиз учун уни бекитиб қўйган Зот – Удир. “Аллохим,
менга йўқотганимни қайтар”, деб айтинг, уни сизга қайтаради. У сизни бошқа ишларингиздан юз буриб, Ўзига юзланишингизни хоҳлаяпти.
Лекин сиз бошқа нарсалар билан машғул бўлиб, уни унутмоқдасиз.
Абу Аббос роҳматуллоҳи алайҳнинг бу борада ажойиб гапи бор: “Уни тафаккур қилинг-да, дардларингиз, ғам-андуҳларингиз ва эҳтиёжларингиз ёнига қўйинг, натижасини кўрасиз”.
Баъзан бандага мусибат келади. У эса ўшани аритиш мақсадида ҳаракат қилади. Аллоҳга ёлворади, зорланади. Ундан сўрайди. Мана шунинг ўзи ибодат. Ўша пайтда банданинг биринчи мақсади ризқ топиш, ёрдам ёки шунчаки офият сўраш бўлади. Кейин дуо-тазарру қилади. Натижада, у банда учун иймон, маърифат, муҳаббат ҳамда зикр ва зикрдан лаззатланиш эшиклари очилади. Бу ҳолат унинг наздида ўзи учун яхшироқ ва бошига тушган мусибатидан кўра қадрлироқ ҳисобланади.
Мусо алайҳиссалом даврларида ёмғир ёғмай, қаҳатчилик бошланди. У киши ва минглаб эркаклар, аёллар ва болалар дуо қилиш учун чиқдилар. Мусо алайҳиссалом
шу пайт икки қўлини осмонга кўтариб турган булутларнинг Роббига муҳтож бир чумолини кўрдилар. Билдиларки, бу ҳолат
беҳожат Зотга муҳтожлик. Бундай зорланишдан сўнг осмондан шаррос ёмғир қуйилади. Шунда қавмларига: “Қайтинглар,
сизларга кифоя қилинди”, дедилар. Улар момoқалдироқлар овози ва ёмғир шивирлаши остида қайтдилар.
Ёшлигимда қориларнинг биридан қуйидаги дуони эшитиб, ларзага келгандим:“Аллоҳим мусибатларимиз эшигинг олдига олиб келди. Ҳузурингдан ҳайдама!”. Мусибатларнинг саховатли Зотнинг эшиги олдига олиб келиши Унинг Сомад – беҳожат Зот эканининг маъносидир.
«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.

Комментарии

Комментариев нет.