Ўнта кароматни қўлга киритинг

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган кишига ўнта каромат берилади. Каромат бу - Аллоҳ Таолонинг сийловидир.
Биринчиси: Аллоҳ таоло у бандага салавот айтади.
Иккинчиси: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб қилади.
Учинчиси: Фаришталарнинг амалини қилган бўлади.
Тўртинчиси: Мунофиқ ва кофирларга хилоф иш қилган бўлади.
Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари кечирилади.
Олтинчиси: Ҳожатлари раво бўлади.
Еттинчиси: Зоҳири ва ботини мунаввар бўлади.
Саккизинчи: Охиратдаги азобдан нажот топади.
Тўққизинчи: Абадий роҳату фароғатга эришади.
Ўнинчиси: Аллоҳ таолонинг саломига муяссар бўлади.
(Бустонил воизийн - Ибнул Жавзий).

Комментарии

Комментариев нет.