Бир подшоҳ вазирларидан учтасини чақириб, бир ғаройиб иш буюрибди.

Уларни хар биридан қасрдаги боғга кириб, ўзлари билан бўлган қопларга хар хил мева чевалардан тўлдириб чиқишлик эди.
Яна бошқа бир талаб ҳам бор еди, у ҳам бўлса, бу муҳим ишда бирор кишини ёлламаслик ва ўз қўллари билан теришлик эди.
Вазирлар бундан ажабланишди, қопларни олиб бўстон тарафга равона бўлишди.
Биринчи вазир подшоҳни рози қилишга интилиб, хар хил мевалардан энг яхши ва пишганларини териб қопини тўлғазди.
Аммо иккинчи вазир, подшоҳ буларга муҳтож эмас, текшириб ҳам ўтирмайди деган хаёл билан, яхши ёмонини ажратмасдан ўнг келган мева билан қопини тўлғазди.
Учинчи вазир эса, қопдаги нарса билан подшоҳни иши ҳам бўлмайди деган эътиқодда ҳашак ва дарахт барглари билан тўлғазиб қўйди.
Кейинги куни подшоҳ, халиги вазирларни ўзлари билан бўлган қоплари билан олиб келишни буюрди. Ҳаммалари тўпланишгач, подшоҳ аскарларга, уларни қопларидаги нарсалари билан уч ойга зиндонга ташлашни буюрди. Хеч ким ета олмайдиган узоқ жой бўлиши керак еди. Бу ҳам етмагандек, улардан озиқ овқат ҳам ман қилинди.
Биринчи вазир, ўзи терган яхши меваларни ейиш билан уч ойни ўтқазди.
Иккинчи вазир, уч ой унга жуда қийин бўлди, чунки терган меваларидан фақатгина яхшиларини ея олди.
Аммо учинчи вазир эса, биринчи ойни ўзидаёқ очликдан ўлди.
Шунингдек, ўзингизга бир савол беринг!!!
Сиз қайси турдансиз? Қайси вазирга ўхшаб амал қиляпсиз?
Сиз хозир дунё боғидасиз, озодлик сизни қўлингизда, яхши амалларни ёки ёмон амалларни танлаш ихтиёри сизда.
Лекин, эртан Подшоҳларнинг Подшоҳи Аллоҳ таоло сизни қабрга дафн қилишликка буюрса...
Мана шу тор, қоронғу жойда, бўлиб ҳам ёлғиз ўзингиз бўлсангиз, дунёдаги солиҳ амаллардан бошқаси ёрдам бера олади деб ўйлайсизми?!
Охиратимизни уйлаб,хозирданок харакатимизни килиш вакти эканлигини унутмайлик азиз диндошим..

gif

Комментарии