Саловатлар .

🔸Соллаллоҳу алайҳи васаллам
.
🔸Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад
.
🔸Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
🔸Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад
🔸Аллоҳумма солли ълаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳммад иннака
ҳамидум мажид
🔸Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам айтдилар:
«Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.»
(Имом Бухорий)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
​​Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз.
Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.
➖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар
(Бухорий, Муслим).
Салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам
“Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).
Қадамлар остидан нурлар чиқади.
➖Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
“Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

Комментарии