Баъзи инсонлар тумор, исириқ, тақа, кўзмунчоқ, чиғаноқ ва шунга ўхшаш нарсаларнинг манфаати бор деб ишонадилар.

Буни улар сеҳргар, фолбин ва ёки ёши катталардан эшитганлар. Шунинг учун бу нарсаларни кўздан сақлаш ёки балоларни қайтариш мақсадида, иморатларига, сўриларига, сайёраларига, бўйинларига ва болаларига осиб, ҳатто кийимларига тикиб қўядилар. Баъзилар эса ҳар ҳил тошлардан ясалган узуклар тақиб оладилар. Бу шубҳасиз Аллоҳга бўлган таваккулни бекор қилади, инсонга заифликни зиёда қилади ҳамда бу ҳаром билан даволанишдир. Одамлар осиб олган туморларнинг аксари очиқ ширк, жин ва шайтонлардан ёрдам сўрашдир. Уларнинг баъзиларида ноаниқ расмлар чизилган ёки тушуниб бўлмайдиган ёзувлар бўлади. Айрим сеҳргарлар Қуръон оятларини ширк билан аралаштириб ёзадилар, баъзилари эса нажосатлар ва ҳайз қони билан ёзадилар. Бундай туморларни осиб олиш ҳаромдир.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким тумор осиб олса мушрик бўлганлигида ҳеч шак-шубҳа йўқдир”. (Имом Ахмад)
Бу ишларни қилувчи киши, мана шу нарсалар Аллоҳнинг изнисиз ўзлари мустақил равишда фойда ё зарар беради деб эътиқод қилса, катта ширк қилган мушрик бўлади. Агар, улар фойда ё зарарга сабабдирлар деб эътиқод қилса - ҳолбуки Аллоҳ уларни сабаб қилмаган – кичик ширк қилган мушрик бўлади ва бу сабаблардаги ширк бобига киради.
(Таржимондан: Буларга қўшимча тарзда, бошқа бир ҳадисда: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг қўлида мисдан бўлган ҳалқани кўриб: “Бу нима? деб сўрадилар. У киши: “Заифликдан” деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буни ечиб ташла, бу сенга фақат заифликнигина зиёда қилади. Агар шу нарса бўлган ҳолатда ўлиб кетсанг харгиз нажот топа олмайсан”, дедилар. Имом Аҳмад.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг қўлида истмадан ип тақиб олганини кўриб кесиб ташладилар-да: “Уларнинг кўпчилиги мушрик бўлган ҳолатда Аллоҳга иймон келтирадилар” деган оятни ўқидилар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, У зот шундай дедилар: “Дам солиш, (париҳонлар, азайимхонларнинг дам солиши каби) тумор, иситма-совутма ширкдир”. (Имом Аҳмад ва Абу Довуд)
Тумор - кўздан сақлаш учун осиладиган нарса. Иссиқ-совуқ аёлни эрига, эрни аёлига яхши кўрсатади деган даъво билан қилинадиган амал. Саҳиҳ ҳадисда: “Ким бир нарса осиб олса ўша нарсага топширилади” дейилган. (Имом Аҳмад ва Термизий )

Комментарии

Комментариев нет.