📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга азоб юборса, у азоб ўша қавмнинг яхшиси-ю ёмонига бирдек етади.

Лекин қиёматда амалларига қараб қайта тирилишади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ «бизга етти нарсага одат қилингиз! — дедилар:
1. Жанозага қатнашмоқни
2. Касални бориб кўрмоқни
3. Чақирилган жойга бормоқни
4. Мазлумга ёрдам бермоқни
5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
6. Саломга алик олмоқни
7. Акса урган киши «Алҳамдулиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни»
Имом Бухорий ривояти
(Барро ибн Озиб (р.а).дан)

Комментарии