Абд ибн Хумайд ва Ибн Мунзирлар Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят қиладилар:
" Умар ибн Хаттоб : " Бу кеча бир оятни ўқиб уйқум қочиб кетди. Сизлардан биронтангиз остидан анхорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор турли мевали боғи бўлатуриб оятида нима ирода қилинган?" деди. Қавмдан баъзиси " Аллоху аълам" деди. " Аллоху Аъламлигини мен хам биламан! Аммо мен Сизлардан бирор киши буни биладими ёки у хақда эшитган бўлса ўша эшитганини айтадими?" деб сўрадим , деди Умар розияллоху анху. Кейин у менинг ичимда пичирлаб ўтирганимни кўриб қолди-да " Айт! Эй биродоримнинг ўғли " Ўзингни хақир санама!"- деди. "Бундан амал ирода қилинган" дедим. " Бундан амал ирода қилинган дегани нима дегани?" деди у. " Қалбимга илқо қилинган нарсани айтдим" дедим. У мени тарк қилиб ўзи тафсир қилиб кетди. " Тўғри айтдинг Эй биродоримнинг ўғли! Бундан амал ирода қилинган. Одам боласи ёши катта бўлиб бола-чақаси кўпайиб қолганда , боққа мухтож бўлиб қолади тўғри айтдинг , Эй биродоримнинг ўғли! " деди. Имом Термизий Абдуллох ибн Аббосдан ривоят қилади : " Бир одам келиб : " Эй ибн Аббос , " Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва анна Мухаммадур Расулуллох " дейсанми ?" деди. " Ха " дедилар. " Рамазан рўзасини тутасанми?" деди. "Ха. сен сўраб қолдинг. Сўровчининг хаққи бор. Биз сенга яхшилик қилишимиз керак" дедилар Ибн Аббос розияллоху анху. Кейин унга кийим бердилар ва; " Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг : Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонга кийим кийдирса , унинг устида ўша кийимдан бир парча қолгунча, у Аллохнинг мухофазасида бўлади " деганларини эшитганман" деганлар. Имом Табароний Байхақий ва Хоким ривоят қилдилар: " Ибн Аббос розияллоху анху Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг масжидларида эътикоф ўтирган эди. Унинг олдига бир одам келиб салом берди ва ўтирди. Бас, Ибн Аббос унга : " Эй Фалончи сени ғамгин ва махзун кўрмоқдаман " деди. " Ха. Эй Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг амакисининг ўғли! Фалончининг менда хаққи бор. Ушбу қабр сохиби хаққи мен уни адо этишга қодир эмасман". " Унда сенинг хақингда гапирайми?" деди ибн Аббос. " Агар малол келмаса" деди у. " Ибн Аббос туриб , кавушини кийди ва масжиддан чиқди. Шунда халиги одам унга : " Сен ўзинг нимада эканлигингни унутиб қўйдинг шекилли " деди. " Йўқ!. Аммо мен ушбу қабр сохиби Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг : " Ким ўз биродорининг хожати учун харакат қилса ва хожатини чиқарса бу унинг учун ўн йил эътикоф ўтиргандан кўра яхшироқдир. Ким Аллох Таолонинг розилиги учун бир кун эътикоф ўтирса , Аллох у билан дўзахнинг орасини уч хандақ узоқ қилур. Хар хандақнинг узунлиги Мағрибу машриқнинг орасидан хам узундир " деганларини эшитганман деб туриб йиғлаб юборди Ибн Аббос розияллоху анху". Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг ўзларига нисбатан талабчанликлари волийларга бўлган талабчанликлардан кўра анча устун эди. У киши ўзлари , оила аъзолари , қариндошлари, халифалик мансабини суистеъмол қилмасликлари учун барча чораларни кўрар эдилар. Ибн Саъд ибн Асокирлар ибн Умардан ривоят қиладилар: " Абу Мусо розияллоху анху Умар розияллоху анхунинг аёли Отика бинти Зайб ибн Амр ибн Нуфайилга бир рақиқ гиламча хадя қилди. Менингча бир аршин-у бир қарич бўлса керак. Умар розияллоху анху унинг олдига кириб халиги гиламни кўриб колди ва: " Сен буни қаердан олдинг?" деб сўради. "Менга буни Абу Мусо Ал-Ашъарий хадя қилди" деди. Умар розияллоху анху уни олиб аёлнинг бошига урди ва :" Менга Абу Мусони кайтариб келинглар" деди. Абу Мусони ортидан бориб қайтариб келишди. У узоқдан: " Эй Мўминларнинг амири шошилманг" деб келар эди. Умар розияллоху анху унга : " Менинг аёлларимга хадя қилишга сени нима мажбур қилди?!" деб , у гилам билан унинг хам бошига туширди ва : " Ол буни!" Унга бизнинг хожатимиз йўқ!" деди. Ибн Можа ибн Умардан ривоят қилади : " У ўз дастурхонида ўтирса , олдига Умар розияллоху кириб қолибди , у унга жой бўшатибди. У "Бисмиллох" деб қўл узатиб , бир луқма ебди-да ортидан яна бир луқма олиб туриб : " Таом ёғли бўлибдими? Аммо ёғи гўштнинг ёғи эмасга ўхшайди " дебди. Абдуллох : " Эй Мўминларнинг амири! Бозорга чиқиб семизроқдан олмоқчи бўлган эдим, киммат экан. Бир дирхамга ёғ сотиб олиб кўшдим" деди. Шунда у : " Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларида бу иккиси жам бўлса , бирини еб, иккинчисини садақа қилар эдилар" деди. Шунда Абдуллох : " Эй мўминларнинг амири! Олинг! Бундан кейин бунинг иккиси менинг хузуримда жам бўлса албатта мен хам ўшандоқ қиламан " деди. Бир куни чопар хазрати Умар розияллоху анхуга у кишининг Озербайжондаги омилидан совга қилиб холва олиб келган. У киши чопардан : " У ердаги хамма одамлар буни ейдиларми ?" деб сўраганлар. " Йўк ! Эй Муминларнинг амири! Бу задогонларнинг таоми! "деган чопар. Умар ибн Хаттоб розияллоху анху хижолат бўлиб: " Туянг қаерда Хадянгни кўтар! Уни ўз эгасига қайтариб олиб бориб бер! Унга Умар сенга хамма мусулмонлар тўймаган таомдан емаслигингни амр қилди " -деб айт " деганлар. Абдураззақ Зайд ибн Асламдан ривоят қилинади Мадина масжидининг ёнида Аббос ибн Абдумуттолиб розияллоху анхунинг ховлиси бор эди . Умар розияллоху унга шу ховлини менга сот деди. У кўнмади Умар розияллоху анху Аббос ибн Абдумуттолиб розияллоху анху билан Убай ибн Каъб розияллоху анхуни қозиликга танладилар. Убай ибн Каъб розияллоху анху : " Менингча уни рози қилмасдан хавлисидан чиқара олмайсан " деди. - " Айтчи сенинг бу хукминг Аллохнинг Китобида борми? ёки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларидами" деб сўради Умар розияллоху анху. - " Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларида " деди , Убай ибн Каъб розияллоху анху. Умар розияллоху анху : " У нимадан иборат?" деб сўради. Убай ибн Каъб розияллоху анху: " Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг " Сулаймон ибн Довуд алайхиссалом Байтул Мақдисни бино қилганида қайси деворни қурса у йиқилиб тушаверибди. Бас, Аллох унга : " Бировнинг хаққига уни рози қилмагунингча , бино қурма " деб вахий қилди " деганларини эшитганман " деди. Умар розияллоху анху уни тарк қилди. Ўшандан кейин Аббос розияллоху анху ховлини масжидни кенгайтиришга қўшди. Тобарий Иёс ибн Саламадан ривоят қилади: " Умар ибн Хаттоб розияллоху анху бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени туртиб : " Йўлдан четда тур! " деди. Дарраси киймимнинг бир четига тегди. Бир йилдан сўнг Умар розияллоху анху менинг олдимга келди ва : " Эй Aбу Иёс Хажга бормоқчимисан?" деди. Мен : "Ха" дедим. У мени қўлимдан тутиб уйига олиб борди олти юз дирхам берди ва Хажингга ишлат билиб қўй бу ўша туртганим учун" деди. " Эй мўминларнинг амири ! Бу иш менинг эсимдан хам чиқиб кетган эди " дедим. " Менинг эсимдан чиқмабди" деди у. Бир одамни дарра билан салгина туртиб қўйгани учун , Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрган эканлар. " Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман?" деган хаёл билан яшаган эканлар. Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ўша ишдан кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоху анхунинг хаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эканлар. Имом Молик Саъид ибн Мусайибдан ривоят қилади: " Бир мусулмон ва бир яхудий хусуматлашиб Умар розияллоху анхунинг хузурига келишди. Яхудий хақ бўлиб чиқди . Умар розияллоху анху унинг фойдасига хукм чиқарди. Шунда яхудий унга: " Аллохга қасам-ки хақ ила хукм чиқардинг " -деди. " Сен қаердан билдинг?" деди Умар розияллоху анху. " Биз Тавротда қайси қози хақ ила хукм чиқарса албатта ўнг томонида битта чап томонида битта фаришта уни қувватлаб туради. Модомики у Хақ да экан ишини туғрилаб турадилар. Қачон хақни тарк қилса улар хам уни тарк қилиб кўтариладилар" дейилганини топамиз" деди. Умар розияллоху анхунинг илохий адолат уммонидан сув ичган адолатларини кўргандан кейин ундан бахраманд бўлганидан кейин , Яхудий хам Тавротдаги хақиқатни Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг хукмида кўрганлигини эътироф этган. Мусулмонми зиммийми ёки бошқами Хазрати Умар розияллоху анху учун барибир эди. Хақ ким тарафда бўлса хукм ўшанинг фойдасига чиқарилар эди.
╰☆╮ХИДОЯТ САРИ ╰☆╮
Абд ибн Хумайд ва Ибн Мунзирлар Абдуллох ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят қиладилар:
" Умар ибн Хаттоб : " Бу кеча бир оятни ўқиб уйқум қочиб кетди. Сизлардан биронтангиз остидан анхорлар оқиб турган хурмозор ва узумзор турли мевали боғи бўлатуриб оятида нима ирода қилинган?" деди.
Қавмдан баъзиси " Аллоху аълам" деди.
" Аллоху Аъламлигини мен хам биламан! Аммо мен Сизлардан бирор киши буни биладими ёки у хақда эшитган бўлса ўша эшитганини айтадими?" деб сўрадим , деди Умар розияллоху анху.
Кейин у менинг ичимда пичирлаб ўтирганимни кўриб қолди-да
" Айт! Эй биродоримнинг ўғли " Ўзингни хақир санама!"- деди.
"Бундан амал ирода қилинган" дедим.
" Бундан амал ирода қилинган дегани нима дегани?" деди у.
" Қалбимга илқо қилинган нарсани айтдим" дедим. У мени тарк қилиб ўзи тафсир қилиб кетди.
" Тўғри айтдинг Эй биродоримнинг ўғли! Бундан амал ирода қилинган. Одам боласи ёши катта бўлиб бола-чақаси кўпайиб қолганда , боққа мухтож бўлиб қолади тўғри айтдинг , Эй биродоримнинг ўғли! " деди.
Имом Термизий Абдуллох ибн Аббосдан ривоят қилади :
" Бир одам келиб : " Эй ибн Аббос , " Ашхаду аллаа илааха иллаллоху ва анна Мухаммадур Расулуллох " дейсанми ?" деди.
" Ха " дедилар.
" Рамазан рўзасини тутасанми?" деди.
"Ха. сен сўраб қолдинг. Сўровчининг хаққи бор. Биз сенга яхшилик қилишимиз керак" дедилар Ибн Аббос розияллоху анху.
Кейин унга кийим бердилар ва;
" Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг : Қайси бир мусулмон бошқа бир мусулмонга кийим кийдирса , унинг устида ўша кийимдан бир парча қолгунча, у Аллохнинг мухофазасида бўлади " деганларини эшитганман" деганлар.
Имом Табароний Байхақий ва Хоким ривоят қилдилар:
" Ибн Аббос розияллоху анху Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг масжидларида эътикоф ўтирган эди. Унинг олдига бир одам келиб салом берди ва ўтирди.
Бас, Ибн Аббос унга : " Эй Фалончи сени ғамгин ва махзун кўрмоқдаман " деди.
" Ха. Эй Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг амакисининг ўғли! Фалончининг менда хаққи бор. Ушбу қабр сохиби хаққи мен уни адо этишга қодир эмасман".
" Унда сенинг хақингда гапирайми?" деди ибн Аббос.
" Агар малол келмаса" деди у.
" Ибн Аббос туриб , кавушини кийди ва масжиддан чиқди. Шунда халиги одам унга :
" Сен ўзинг нимада эканлигингни унутиб қўйдинг шекилли " деди.
" Йўқ!. Аммо мен ушбу қабр сохиби Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг :
" Ким ўз биродорининг хожати учун харакат қилса ва хожатини чиқарса бу унинг учун ўн йил эътикоф ўтиргандан кўра яхшироқдир. Ким Аллох Таолонинг розилиги учун бир кун эътикоф ўтирса , Аллох у билан дўзахнинг орасини уч хандақ узоқ қилур. Хар хандақнинг узунлиги
Мағрибу машриқнинг орасидан хам узундир " деганларини эшитганман деб туриб йиғлаб юборди Ибн Аббос розияллоху анху".
Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг ўзларига нисбатан талабчанликлари волийларга бўлган талабчанликлардан кўра анча устун эди. У киши ўзлари , оила аъзолари , қариндошлари, халифалик мансабини суистеъмол қилмасликлари учун барча чораларни кўрар эдилар.
Ибн Саъд ибн Асокирлар ибн Умардан ривоят қиладилар:
" Абу Мусо розияллоху анху Умар розияллоху анхунинг аёли Отика бинти Зайб ибн Амр ибн Нуфайилга бир рақиқ гиламча хадя қилди.
Менингча бир аршин-у бир қарич бўлса керак. Умар розияллоху анху унинг олдига кириб халиги гиламни кўриб колди ва:
" Сен буни қаердан олдинг?" деб сўради.
"Менга буни Абу Мусо Ал-Ашъарий хадя қилди" деди.
Умар розияллоху анху уни олиб аёлнинг бошига урди ва :" Менга Абу Мусони кайтариб келинглар" деди.
Абу Мусони ортидан бориб қайтариб келишди. У узоқдан:
" Эй Мўминларнинг амири шошилманг" деб келар эди.
Умар розияллоху анху унга :
" Менинг аёлларимга хадя қилишга сени нима мажбур қилди?!" деб , у гилам билан унинг хам бошига туширди ва : " Ол буни!" Унга бизнинг хожатимиз йўқ!" деди.
Ибн Можа ибн Умардан ривоят қилади : " У ўз дастурхонида ўтирса , олдига Умар розияллоху кириб қолибди , у унга жой бўшатибди.
У "Бисмиллох" деб қўл узатиб , бир луқма ебди-да ортидан яна бир луқма олиб туриб :
" Таом ёғли бўлибдими? Аммо ёғи гўштнинг ёғи эмасга ўхшайди " дебди. Абдуллох :
" Эй Мўминларнинг амири! Бозорга чиқиб семизроқдан олмоқчи бўлган эдим, киммат экан. Бир дирхамга ёғ сотиб олиб кўшдим" деди.
Шунда у :
" Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларида бу иккиси жам бўлса , бирини еб, иккинчисини садақа қилар эдилар" деди.
Шунда Абдуллох : " Эй мўминларнинг амири! Олинг! Бундан кейин бунинг иккиси менинг хузуримда жам бўлса албатта мен хам ўшандоқ қиламан " деди.
Бир куни чопар хазрати Умар розияллоху анхуга у кишининг Озербайжондаги омилидан совга қилиб холва олиб келган. У киши чопардан : " У ердаги хамма одамлар буни ейдиларми ?" деб сўраганлар.
" Йўк ! Эй Муминларнинг амири! Бу задогонларнинг таоми! "деган чопар.
Умар ибн Хаттоб розияллоху анху хижолат бўлиб:
" Туянг қаерда Хадянгни кўтар! Уни ўз эгасига қайтариб олиб бориб бер! Унга Умар сенга хамма мусулмонлар тўймаган таомдан емаслигингни амр қилди " -деб айт " деганлар.
Абдураззақ Зайд ибн Асламдан ривоят қилинади Мадина масжидининг ёнида Аббос ибн Абдумуттолиб розияллоху анхунинг ховлиси бор эди . Умар розияллоху унга шу ховлини менга сот деди.
У кўнмади Умар розияллоху анху Аббос ибн Абдумуттолиб розияллоху анху билан Убай ибн Каъб розияллоху анхуни қозиликга танладилар. Убай ибн Каъб розияллоху анху : " Менингча уни рози қилмасдан хавлисидан чиқара олмайсан " деди.
- " Айтчи сенинг бу хукминг Аллохнинг Китобида борми? ёки Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларидами" деб сўради Умар розияллоху анху.
- " Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларида " деди , Убай ибн Каъб розияллоху анху.
Умар розияллоху анху : " У нимадан иборат?" деб сўради.
Убай ибн Каъб розияллоху анху:
" Мен Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг " Сулаймон ибн Довуд алайхиссалом Байтул Мақдисни бино қилганида қайси деворни қурса у йиқилиб тушаверибди. Бас, Аллох унга : " Бировнинг хаққига уни рози қилмагунингча , бино қурма " деб вахий қилди " деганларини эшитганман " деди. Умар розияллоху анху уни тарк қилди. Ўшандан кейин Аббос розияллоху анху ховлини масжидни кенгайтиришга қўшди.
Тобарий Иёс ибн Саламадан ривоят қилади:
" Умар ибн Хаттоб розияллоху анху бозордан ўтди. Унинг дарраси бор эди. У мени туртиб : " Йўлдан четда тур! " деди.
Дарраси киймимнинг бир четига тегди. Бир йилдан сўнг Умар розияллоху анху менинг олдимга келди ва : " Эй Aбу Иёс Хажга бормоқчимисан?" деди.
Мен : "Ха" дедим.
У мени қўлимдан тутиб уйига олиб борди олти юз дирхам берди ва Хажингга ишлат билиб қўй бу ўша туртганим учун" деди.
" Эй мўминларнинг амири ! Бу иш менинг эсимдан хам чиқиб кетган эди " дедим. " Менинг эсимдан чиқмабди" деди у.
Бир одамни дарра билан салгина туртиб қўйгани учун , Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрган эканлар.
" Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман?" деган хаёл билан яшаган эканлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоху анху ўша ишдан кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоху анхунинг хаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эканлар.
Имом Молик Саъид ибн Мусайибдан ривоят қилади:
" Бир мусулмон ва бир яхудий хусуматлашиб Умар розияллоху анхунинг хузурига келишди. Яхудий хақ бўлиб чиқди . Умар розияллоху анху унинг фойдасига хукм чиқарди. Шунда яхудий унга:
" Аллохга қасам-ки хақ ила хукм чиқардинг " -деди.
" Сен қаердан билдинг?" деди Умар розияллоху анху.
" Биз Тавротда қайси қози хақ ила хукм чиқарса албатта ўнг томонида битта чап томонида битта фаришта уни қувватлаб туради. Модомики у Хақ да экан ишини туғрилаб турадилар. Қачон хақни тарк қилса улар хам уни тарк қилиб кўтариладилар" дейилганини топамиз" деди.
Умар розияллоху анхунинг илохий адолат уммонидан сув ичган адолатларини кўргандан кейин ундан бахраманд бўлганидан кейин , Яхудий хам Тавротдаги хақиқатни Умар ибн Хаттоб розияллоху анхунинг хукмида кўрганлигини эътироф этган.
Мусулмонми зиммийми ёки бошқами Хазрати Умар розияллоху анху учун барибир эди. Хақ ким тарафда бўлса хукм ўшанинг фойдасига чиқарилар эди.