gif

🌙 Расулуллоҳ саллоллоху алайхи васаллам дедилар:

“Қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла айтади:
Эй, Одам боласи!
Мен бетоб бўлдим, сен эса мени кўргани келмадинг!
У айтади: Эй, Раббим! Сен оламларнинг раббиси бўлсанг, мен сени қандай кўргани бораман?
У айтади: Фалон банданм бемор бўлганини билиб туриб, уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда, ўша ерда мени топган бўлар эдинг.
Эй, Одам боласи! Сендан таом сўрадим, сен эса бермадинг.
У айтади: Эй, Раббим! Сен оламларнинг раббиси бўлсанг, мен сени қандай таомлантирай?
У дейди: Фалон бандам сендан таом сўраганда сен бермадинг. Агар берганингда ўша савобни ҳозир шу ерда топган бўлар эдинг.
Эй, Одам боласи!
Мен сендан сув сўрадим, сен бермадинг.
У айтади: Эй, Раббим! Сен оламларнинг раббиси бўлсанг, сенга қандай қилиб сув берай?
У дейди: Фалон бандам сендан сув сўради, сен бермадинг. Агар берганингда ўша савобни мени ҳузуримдан топишингни билмасмидинг?

  • 08 - ROBBI-ALLOH+

Комментарии

  • 21 фев 2017 00:03
    Машааллох :'(:-$
  • 21 фев 2017 00:03
  • 21 фев 2017 14:50
    Яшанг рахмат ажойиб хикоя ижоддингтзга ижод хамиша сог булинг оллох узи панохида асрасин
    Машаоллох
  • 10 мар 2017 00:03
    Ҳа тўғри
  • 29 июл 2017 16:36
    ♡Sog`indIM♡¤1101¤:
    БАРИ БИР БАНДАСАН.

    Бир пас тухта киёматни эсга ол.
    Сабр ила ибодатлар килиб кол.
    Улимни хар лахза хар он эсга сол.
    Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

    Хаёт ташвишлари алдаб куймасин.
    Савол жавоб огир кунглинг тулмасин.
    Дунёда обруйинг кандай булмасин.
    Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

    Атрофингда хизматкоринг мул булса.
    Ташвишларинг ортда колиб кул булса.
    Молу мулкинг,пулинг,хазинанг тулса.
    Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

    Ташвишларинг бир дунёдай куриниб.
    Хар кимдан пул сураб юрсанг ялиниб.
    Шукур килсанг ё килмасанг суюниб.
    Бари бир бандасан, ожиз бандасан.

    Отанг- онанг булсалар тожу тахтинг.
    Фарзандларинг оиланг булса бахтинг.
    Бу дунёда тайёр булса хам нахдинг.
    Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

    Хаста ёки соглом юрсанг хар куни.
    Ажал якинлашиб келар бил шуни.
    Улим хак, хазил билмагин сен уни.
    Бари бир бандасан,ожиз бандасан.

    Шербек хисоб китоб берарсан.
    Амал китобингда барин курарсан.
    Имкон берса йиглаб йиглаб сурарсан.
    Бари бир бандасан,ожиз бандасан.
  • 27 авг 2017 10:31
    СУБХАНОЛЛОХ!!! ОЛЛОХ БУЮК ВА МЕХРИБОН. УНДАН БОШКА ИЛОХ ЙУК. МУХАММАД АЛАЙХУ САЛОМ УНИ БИЗЛАРГА ЮБОРГАН ЭЛЧИСИДИР. БИЗ ЯГОНА ОЛЛОХГА САЖДА КИЛАМИЗ ВА УНДАН ПАНОХ ТИЛАЙМИЗ. АМИН ОЛЛОХУ АКБАР.