☘️...

Ла ҳавла...” ўқиш 99 дардга даводир. Буларнинг энг енгили ғам-ташвишдан қутулишдир.” (Абу Нуайм)
☘️...Тонг ва шомда ҳар куни етти марта “Аллоҳумма ажирни минаннор” деган киши Жаҳаннамдан қутулади.” (А.Довуд)
☘️...Тонгда ва шомда 3 марта “Бисмиллаҳиллази ла йадурру маасмиҳи шайун фил арди ва ло фиссамаи ва ҳувассамиул алим” ни ўқиган одам сеҳр-жоду ва золимдан ҳимояланган бўлади.” (Ибн Можа)
☘️...Тонгда 3 марта “Аузу биллаҳис самиил алими минашшайтониррожим” деб Хашр сурасининг сўнгги уч оятини ўқиган кишига 70 000 фаришта шомгача дуо қилади. Шу куни вафот этса, шаҳид бўлади. Шом вақти ўқиса, яна айни нарсаларга қовушади.” (Термизий)
☘️...Бомдод намозидан кейин 11 Ихлос ўқиган кишига Жаннатда бир кўшк берилади.” (Хараит)
☘️...Бомдод намозидан сўнг 10 марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарикалаҳ лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйи ва йумит ва ҳува ало кулли шайин қодир” тасбеҳини ўқиган одам шомгача ҳар турли зарардан сақланади, ҳеч бир гуноҳ унга зарар беролмайди.” (Насоий) (“Гуноҳ зарар бермайди” дегани гуноҳ ишламайди ёки қилган гуноҳига тавба қилиш насиб бўлиб, шу йўсинда гуноҳи унга зарар бермаган бўлади деганидир.)
☘️...Шом намозидан кейин (юқоридаги тасбеҳни) ўқиган киши тонггача шайтондан ҳимояланган бўлади. Ўн савобга эришади, ўн гуноҳи авф бўлади ва ўн қул озод этгандек савоб орттиради.” (Термизий)
☘️...Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, олапеслик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.” (И.Аҳмад)
☘️...Ширкдан сақланиш учун “Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайан ва ана аъламу ва астағфирука ли-ма ла аъламу иннака анта ъалламулғуйуб”ни ўқинг!” (И.Аҳмад)
☘️...Тонгда ва шомда 7 марта “Ҳасбиаллоҳу ла илоҳа илла ҳу алайҳи таваккалту ва ҳува Раббул аршил озийм” ни ўқиган кишининг дунё ва охират ишига Аллоҳу таоло кифоядир.” (Байҳақий)
☘️...Кундузи “Аллоҳумма ма асбаҳа би мин ниъматин ав би аҳадин мин халқика фа минка ваҳдака ла шарийка лака фалакал ҳамду ва лакаш-шукр” дуосини ўқиган киши шу куннинг, шом вақти ўқиган одам эса, шу кечанинг шукрини адо этган бўлади.” (М.Раббоний, 3/17) (Кечқурун ўқилса “асбаҳа” ўрнига “амсо” дейилади.)
☘️...Бир кимса тонгда ва шомда 100 марта “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса ҳеч ким унингчалик савоб қозона олмайди.” (Дайламий)
☘️...Уйдан чиқаётганда “Бисмиллоҳи таваккалту алаллоҳ ла ҳавла ва ла қуввата илла биллоҳ” деган киши таҳликалардан ҳимояланади, шайтон ундан узоқлашади.” (Термизий)
☘️...Ҳар куни 100 марта саловот айтган одам мунофиқликдан ва Жаҳаннам оташидан узоқлашади. Қиёматда шаҳидлар билан бирга бўлади.” (Табароний)
☘️...Кечқурун Аманарасулуни ўқиган киши учун бу икки оят ҳар нарсага етарлидир. Бу икки оятни хуфтондан кейин ўқиган одамга кечани ибодат билан ўтказгандек савоб берилади.” (Ширъа)
☘️...Таборакани ўқимасдан ётма. Қабр азобини даф қилади. Ҳар кечаси Таборака ўқиган киши Қадр кечасини ибодат билан ўтказгандек савобга эришади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
☘️...Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқсиллик кўрмайди.” (Тазкиратул Қуртубий)
☘️...Уйдан чиқаётганда Оятал курси ўқиган одам учун фаришталар уйга қайтгунига қадар дуо қилишади.” (Эй ўғил илмиҳоли)
☘️...Ғам-ташвиши ёки қарзи бўлган одам минг марта “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алиййул озийм” деса Аллоҳу таоло ишини осонлаштиради.” (Ширъа)
☘️...Истиғфор айтишда давом этган киши ҳар қанақа ғамдан қутулади, кутмаган жойдан ризқланади.” (Ибн Можа) (Истиғфор сифатида “Астағфируллоҳал озийм аллази ла илоҳа илла ҳувал ҳаййал қаййум ва атуби илайҳ” ни ўқиш керак.)
☘️...Кунига 100 марта “Ла илоҳа иллаллоҳ” деган кишининг юзи қиёматда ойдек порлайди.” (Табароний)
☘️...Бир жойга келган одам “Аъузу бикалиматиллоҳит-тааммати мин шарри ма холақ” ни ўқиса, ўша жойдан кетгунигача унга ҳеч қандай зарар келмайди.” (Муслим)

🍀...МАШААЛЛОҲ”, “ИНШААЛЛОҲ”, “СУБХАНАЛЛОҲ”...
УШБУ ВА БОШҚА СЎЗЛАР МАЪНОСИНИ БИЛАМИЗМИ?

Келинг, сўзларнинг маъноси билан танишамиз.

🌱”Бисмиллахир Роҳманир Роҳим” – мусулмон одам, нима қилишидан қатъий назар, амали ушбу сўзлар билан бошлайди. Маъноси:
“Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман”.

🌱”СубханАллоҳ”(Фасубханаллоҳ) – бу ажабланиш, хайрат ифодасидир. Туйғуларини изҳор қилиш ёки эътибор жалб этиш. Маъноси: “Аллоҳ ҳар қандай нуқсонлардан покдир”.

🌱”Аллоҳу Акбар – Аллоҳ буюкдир.

🌱”МашаАллоҳ” деб, одатда нимадандир ажабланганда ёки завқ олганда, қойил қолганда айтилади. “Вой-вўў” ва шу кабиларнинг ўрнига назарлантириб қўймаслик учун “МашаАллоҳ” дейилади. Маъноси: – “Аллоҳнинг иродаси билан”, “Аллоҳ ҳохлаганидек”...

🌱”Алҳамдулиллаҳ” – “Аллоҳга хамдлар бўлсин!”
Ютуқлар, муваффақиятлар ҳақида гапирилганда, шунингдек, “ишлар қандай?”, “соғлиғинг қандай?” каби саволларга жавоб берилганда қўлланилади.

🌱”Астағфируллоҳ” – “Аллоҳ мени кечирсин!”, “Аллоҳ сақласин” – “Аъузу биллаҳ – яъни Аллоҳ бизни бундан асрасин!”.

🌱”ИншаАллоҳ” – “Агарда бунда Аллоҳнинг иродаси бўлса”, “Аллоҳ ҳохласа”... Бирон бир ишни бажаришга киришаётганда Яратганнинг изнисиз бўлмаслигини билдириш мақсадида айтилади.

🌱”Хасбуналлоҳ” – “Аллоҳ бизга етарлидир”, “Аллоҳ бизга кифоя қилади”.

🌱”Маъазаллоҳ” – Аллоҳ ҳимоя қилиши учун айтилади. “Аллоҳ ҳимоя қилсин”.

🌱”Аъузу биллаҳ” – “Аллоҳнинг ҳимоясига қочаман”.

🌱”Мусулмон киши аксирганда “Алхамдулиллаҳ”, дейиши керак, унинг олдида бошқа мусулмон бўлса – “Ярҳамукаллоҳ” деб жавоб қайтариши лозим, ўз навбатида аксирган одам бунга жавобан – “Яҳдикумуллоҳ”, дейди.

🌱”СубҳанАллоҳ” – сўзма-сўз олганда “Аллоҳ покдир”. Ажабланганда айтилади.

🌱”Субҳаноҳу ва таоло” – бу ибора Яратган номи айтилганда қўлланилади. Мисол учун, “Аллоҳ субҳоноҳу таоло” – “Аллоҳ Қудратлидир, У буюкдир”.
🌱Барча хайриятни сўраш ва қурбат ҳосил қилиш учун ўқиладиган дуо.🌱


اللّهمّ أحسن عاقبتنا في الأمور كلها و أجرنا من خزي الدنيا و عذاب الآخرة

☘️100. Алло˜ҳумма аҳсин ‘а˜қибатана˜ фил уму˜ри куллиҳа˜ ва ажирна˜ мин хизйид дуня˜ ва ‘аза˜бил а˜хироҳ.

☘️Эй Аллоҳ! Бизни барча ишларда оқибатимизни хайрли қилгин ва дунё хорлиги ва охират азобидан паноҳ бер.


🌱Илм, амал ва ризқ сўраш учун ўқиладиган дуо🌱

اللّهمّ إنّي أسألك علما نافعا و عملا متقبّلا و رزقا حلالا طيّبا.

☘️109. Алло˜ҳумма инний ас’алука ‘илман на˜фи‘а, ва ‘амалан мутақоббала, ва ризқон ҳала˜лан тоййиба.

☘️Эй Аллоҳ! Сендан фойдали илм, қабул бўладиган амал ва халол-пок ризқни сўрайман
☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан офиятни, мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўрайман.

☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен ишончдан сўнг ҳақда шак қилишдан, тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонли-гидан ва қиёмат кунининг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман.

☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен бойлик (сабабидан) туғёнга кетишдан, камбағаллик (сабабидан) хор бўлишдан Сендан паноҳ тилайман.

☘️Эй, ваъда қилиб вафо қилган, қўрқитиб афв этган зот, зулм қилиб афсус-надомат қилганни мағфират эт.

☘️Эй, менинг тоатим Уни хурсанд этиб, маъсиятим Унга зарар бермайдиган зот, Сени хурсанд этадиганини менга ато эт ва Сенга зарар бермайдиганини мендан мағфират эт.

☘️Эй Аллоҳ! Албатта, мен Сенга тавба қилиб сўнг яна унга қайтган (гуноҳдан) мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва ўз нафсимдан Сенга (ваъда) бериб сўнг, унга вафо этмаган (ваъдамдан) мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва Сенинг гуноҳ-маъсиятларинг учун мен қувват олган неъматлар учун мағфират этишингни Сендан сўрайман. Ва Сени розилигинг учун деб қилган барча яхшиликларда Сен учун бўлмаган нарса менга аралашиб қолганлигига мағфират этишингни Сендан сўрайман.

☘️Эй Аллоҳ! Мени хор этмагин, албатта, Сен мени билгувчи зотсан. Ва мени азобламагин, албатта, Сен менга қодир зотсан.

☘️Эй Аллоҳ! Қалбимнинг хаёлларини Ўзингнинг хавфинг ва зикринг қил, менинг ҳимматим ва хоҳишимни Ўзинг яхши кўрган ва рози бўлган (нарсалар)да эт.

Амийн
🍃..Инсонлар ичида энг бахтлилари:

🌱Роббисини энг кўп зикр қиладиган;
Холиқига энг бўйсунадиган; Тасбиҳ, такбир, тамҳид ва таҳлилни энг кўп қиладиганлардир.

🌱Зеро, Аллоҳни зикр қилиш;

🌱Кўксларга шак касаллигидан шифо;
Иккиланиш иллатидан қалбларга даво;
Кўнгил бўшлиғига илож;
Адашишдан нафсга ҳимоядир!

🌱У тажрибадан ўтган малҳам, Муборак озуқа;
Фойдали дори, тансиқ таомдир.

Доктор Оиз Қарний

🌱Жаннат аҳли ҳеч бир нарсага Аллоҳни зикрисиз ўтган вақтларидек афсусланмайдилар. Аллоҳ зикр билан кунингизга шукуҳ бахш этинг! Тинчлик, тан сиҳҳатлик, тақво, омад, барака, файз, фойдалар сизни тарк этмасин!
  • Абу Абдуллах - Аллохни зикр килиш +

Комментарии