gif

☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин?

Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин?
Жавоб: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор 💕айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг)
☘️ Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин?
Жавоб: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг.
☘️Савол: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин?
Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин?
Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин?
Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин?
Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин?
Жавоб: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.
☘️ Савол: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин.
Жавоб: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.

┄┅┅•❁•═ЗИЁ═•❁•┅┅┄

Фойдали калитлар...

🗝Азизлик калити – Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат.

🗝Ризқнинг калити – истиғфор ва тақво билан қилинган ҳаракат.

🗝Жаннатнинг калити – тавҳид.

🗝Иймоннинг калити – Аллоҳнинг мўъжизалари ва махлуқотлари хусусида тафаккур.

🗝Яхшиликнинг калити – ростгўйлик.

🗝Қалблар ҳаётининг калити – Қуръон тадаббури ва саҳардаги тазарруъ.

🗝Илмнинг калити – чиройли савол ёки чиройли сукут.

🗝Ғалаба ва зафарнинг калити – сабр.

🗝Нажотнинг калити – тақво.

🗝Зиёдаликнинг калити – шукр.

🗝Охиратга рағбатнинг калити – дунёда зоҳид бўлиш (қаноат).

🗝Ижобатнинг калити – дуо.

Зиё таратувчи бу калитлар шодасини қўлга киритинг ва ҳеч қачон йўқотманг!!!
  • Ahmed Bukhatir - Nasheed- Ahmed Bukhatir -Ummi

Комментарии