(9) Замзам сувидан ичиш Ҳожилар тавофдан кейин ўқиладиган икки ракаат намозни адо қилишгач, замзам сувидан ичадилар, замзам сувидан олиб бошларига қуядилар. Шуни билиш лозимки, замзам сувидан ичиш ҳаж ёки умра ибодатларига кирмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш учун бу сувдан ичилади. Зеро, Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда[1] у зотнинг тавофдан кейинги икки ракаат намозни ўқиб бўлгач, замзам сувидан ичганлари айтилган. Бинобарин, ҳаж ёки умра қилаётган киши замзам сувидан ичмаса, бунинг ибодатга зиёни йўқ. (10) Сўнг Ҳажари асвадни ўпиб, силайди Ҳожилар Мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқиб, замзам сувидан ичишгач, яна Ҳажари асваднинг олдига келиб, олдин айтиб ўтилганидек, такбир айтиб, Ҳажари асвадни ўпиб, силайдилар. Ҳажари асвадни ўпиш ёки силашга имкон топмаганлар узоқдан такбир айтиб, қўллари билан унга ишора қиладилар. (11) Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш Шундан сўнг ҳожилар Сафо ва Марва ўртасида саъй қиладилар. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир. Шундай экан, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» [Бақара: 158]. Саъй қилишнинг ҳукми: Уламоларнинг бу борадаги рожиҳ фикрларига кўра, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш рукндир. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саъй қилар эканлар: «(Сафо ва Марва орасида) саъй қилинглар. Зеро, Аллоҳ таоло сизларга саъйни фарз қилди»[2], деганлар. Ойша розияллоҳу анҳо Сафо ва Марвани назарда тутиб шундай дейди: «У суннат бўлди. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кимсанинг ҳажини комил қилмайди»[3]. Ойша розияллоҳу анҳонинг «У суннат бўлди», деган сўзи Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш фарз эмаслигини ифодаламайди. Балки у бу сўздан «саъй қилиш исломдаги ибодатлардан бири бўлди» деган маънони назарда тутган. Ҳадис давомидаги «Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кимсанинг ҳажини комил қилмайди» деган сўз шунга далолат қилади. Шунингдек, ҳадиснинг Урвадан келган баъзи ривоятлари ҳам мазкур маънони янада ойдинлаштириб беради. Унда Урва шундай дейди: «Мен Ойшага дедим: «Менимча, Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кишига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Улар иккисининг орасида саъй қилмасам ҳам бўлаверади». Ойша деди: «Жуда ёмон гапни гапирдинг, жиян! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саъй қилдилар, мусулмонлар ҳам саъй қилдилар. Шундай қилиб, саъй қилиш исломдаги бир ибодатга айланди. Жоҳилиятда Мушаллалдаги бут – Манотга атаб ҳаж қилганлар Сафо билан Марва орасида саъй қилмас эдилар. Ислом келгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўрадик. Шунда Аллоҳ таоло «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир. Шундай экан, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» [Бақара: 158], оятини нозил қилди. Агар сен айтгандай бўлганида, унда (Аллоҳ таоло) «у икки тоғ орасида саъй қилмаслининг гуноҳи йўқдир», деган бўлар эди»[4]. Саъй қилиш тартиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари тартиби тўғрисидаги Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафога яқинлашгач, «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир…» оятини ўқидилар. Сўнг: «Аллоҳ бошлагани билан бошлайман», дея, Сафодан бошладилар. Сафонинг устига чиқдилар ва Каъбани кўрдилар. Сўнг (Каъбага юзланиб) тавҳид калимасини ва такбир айтиб шундай дедилар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳ». Сўнг шу орада (яъни тавҳид калимаси ва такбир орасида) дуо қилдилар. Мазкур дуо ва зикрларни уч бор такрорладилар. Сўнг (Сафодан тушиб), Марва сари юрдилар. (Сафо билан Марва орасидаги) водий ўртасига келганларида югурдилар. Водийнинг чуқур жойидан ўтиб олгач, то Марвага етиб келгунларича юриб келдилар. Шундан сўнг Марвада ҳам худди Сафода қилган ишларини қилдилар»[5]. Саъйнинг шартлари А. Етти марта саъй қилиш. Б. Сафо ва Марва орасидаги йўлакда саъй қилиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. У зот ҳаж ибодатларини кўрсатиб берар эканлар: «Мендан ҳаж ибодатларини ўрганинглар», дер эдилар. Бинобарин, Сафо ва Марва орасидаги махсус йўлакдан ташқарида қилинган саъй дуруст бўлмайди. В. Рожиҳ фикрга кўра, саъйни Сафодан бошлаб, Марвада тугатиш лозим. Зеро, Сафодан Марвага бориш бир марта саъй қилиш, сўнг Марвадан Сафога бориш яна бир марта саъй қилиш ҳисобланади. Шу тариқа етти марта саъй қилинади. Натижада, еттинчи саъй Марвада ниҳоясига етади. Мавзуга оид мулоҳазалар: (1) Агар инсон саъйни Марвадан бошласа, то Сафогача қилган саъйи ҳисобга ўтмайди. Бинобарин, саъйни Сафодан бошлаб ҳисоблайди. (2) Айрим уламолар саъй фақат тавофдан кейин бўлишини шарт қилишган. Рожиҳ фикрга кўра, Наҳр (яъни зулҳижжанинг ўнинчи) кунида қилинган саъйнинг тавофдан кейин бўлиши шарт эмас. Чунки бунга далолат қиладиган бирон саҳиҳ далил келмаган. Аксинча, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Наҳр кунида (тартибга риоя қилинмаган ҳолда) олдин ёки кейин бажарилган бирон ҳаж ибодати ҳақида сўралмасинлар, албатта: «Қилавер, зиёни йўқ», деб жавоб берган эдилар. Бироқ умрада саъйнинг тавофдан кейин бажарилишини шарт қилиш мақсадга мувофиқ бўлса керак. (3) Сафо ва Марва орасида саъй қилишни кечиктириш жоиз, уни тавофдан кейиноқ бажариш шарт эмас. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: «(Тавофдан кейин) дам олиш учун ёки кечқурун саъй қилиш мақсадида саъйни кечиктиришнинг зиёни йўқ»[6]. (4) Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ модомики зарурат бўлмаса, етти марта саъйнинг кетма-кет бажарилиши шартлигини рожиҳ деб ҳисоблайди. Бундан саъй қилиш йўлагининг ҳаддан ташқари тиқилинчлиги сабаб дам олишга эҳтиёж туғилиши ёки ҳожатга чиқиш учун саъйнинг бўлиниши мустаснодир…»[7]. (5) Таҳорат билан саъй қилиш афзал бўлса-да, бироқ саъй дуруст бўлиши учун таҳорат шарт эмас. Ҳатто ҳайз кўрган аёл ҳам саъй қилиши жоиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: «Ҳожилар қилган барча ибодатларни қилавер. Каъбани тавоф қилмасанг бўлгани»[8], деган эдилар. Бинобарин, аёл киши Каъбани тавоф қилганидан сўнг ҳайз кўриб қолса, Сафо ва Марва орасида саъй қилаверади, бунинг ҳеч қандай зиёни йўқ. (6) Сафо ва Марва ўртасидаги саъй йўлагида оҳиста юрилади. Бироқ йўлакнинг ўртасидаги икки яшил белги орасида югуриш мустаҳаб. Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ердаги саъй (яъни икки яшил белги ўртасидаги саъй)дан мақсад югуришдир. Шунинг учун ўзига ёки ўзгаларга зарар бермайдиган даражада имкон қадар қаттиқ югуриш мақсадга мувофиқ»[9]. Икки яшил белги ўртасида югуриш фақат эркакларга хос. (7) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сафо ва Марва тоғлари устида қилган дуоларидан ташқари саъй асносида айтиладиган муайян дуолар йўқ. Шунга биноан инсон саъй асносида муайян дуоларнигина айтиш билан чекланмай, балки ўзи билган истаган дуо ва зикрларни айтавериши лозим. Шунингдек, бир гуруҳ инсонлар йиғилиб олиб, улардан бири дуо қилиши, қолганлар унинг гапини такрорлаши ёки дуосига омин дейиши ҳам суннатга хилофдир. (8) Шинқитий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Шуни билингки, уламоларнинг далил жиҳатидан энг кучли фикрларига кўра, инсон уловга миниб саъй қилса ёки уловга миниб тавоф қилса, жоиз. Бунга биз юқорида келтириб ўтган саҳиҳ ҳадис далил бўлади. Унда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажжида уловга минган ҳолларида Каъбани тавоф қилганлар, Сафо ва Марва орасида саъй қилганлар»[10]. Эслатма: Қорин ва муфрид ҳожилар учун мазкур саъй кифоя қилади, тавофи ифоза[11]дан кейин қайтадан саъй қилишлари лозим эмас. Мутаматтеъ ҳожилар эса тавофи ифозадан кейин қайтадан саъй қилишлари шарт. [1] Муслим (1219) ривояти. Келгусида замзам сувининг фазилатлари хусусида сўз юритилади, иншааллоҳ. [2] Албоний саҳиҳ деган. Аҳмад (6/421), Дорақутний (2/256), Ибн Хузайма (2764) ривояти. Ҳадис мазмунини қўллаб-қувватлайдиган бир неча ҳадислар бор. Албонийнинг «Ал-ирво» (1072) китобига қаранг. [3] Муслим (1277), Ибн Можа (2986) ва бошқалар ривояти. [4] Бухорий (1790), Муслим (1277) ривояти. [5] Муслим (1218) ривояти. [6] Қаранг: «Ал-муғний» (3/411). [7] Қаранг: «Аш-шарҳул мумтеъ» (7/312) [8] Бухорий (294, 5548), Муслим (1211), Абу Довуд (1782), Ибн Можа (2963) ривояти. [9] Қаранг: «Аш-шарҳул мумтеъ» (7/306). [10] «Азвоул баён» (5/253). [11] Наҳр (зулҳижжанинг ўнинчи) куни бажариладиган тавофга “тавофи ифоза” дейилади.
IxlosOrg Sahifasi
Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш
(9) Замзам сувидан ичиш
Ҳожилар тавофдан кейин ўқиладиган икки ракаат намозни адо қилишгач, замзам сувидан ичадилар, замзам сувидан олиб бошларига қуядилар.
Шуни билиш лозимки, замзам сувидан ичиш ҳаж ёки умра ибодатларига кирмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашиш учун бу сувдан ичилади. Зеро, Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда[1] у зотнинг тавофдан кейинги икки ракаат намозни ўқиб бўлгач, замзам сувидан ичганлари айтилган. Бинобарин, ҳаж ёки умра қилаётган киши замзам сувидан ичмаса, бунинг ибодатга зиёни йўқ.
(10) Сўнг Ҳажари асвадни ўпиб, силайди
Ҳожилар Мақоми Иброҳимда икки ракаат намоз ўқиб, замзам сувидан ичишгач, яна Ҳажари асваднинг олдига келиб, олдин айтиб ўтилганидек, такбир айтиб, Ҳажари асвадни ўпиб, силайдилар. Ҳажари асвадни ўпиш ёки силашга имкон топмаганлар узоқдан такбир айтиб, қўллари билан унга ишора қиладилар.
(11) Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш
Шундан сўнг ҳожилар Сафо ва Марва ўртасида саъй қиладилар. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир. Шундай экан, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» [Бақара: 158].
Саъй қилишнинг ҳукми:
Уламоларнинг бу борадаги рожиҳ фикрларига кўра, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш рукндир. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саъй қилар эканлар: «(Сафо ва Марва орасида) саъй қилинглар. Зеро, Аллоҳ таоло сизларга саъйни фарз қилди»[2], деганлар.
Ойша розияллоҳу анҳо Сафо ва Марвани назарда тутиб шундай дейди: «У суннат бўлди. Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кимсанинг ҳажини комил қилмайди»[3].
Ойша розияллоҳу анҳонинг «У суннат бўлди», деган сўзи Сафо ва Марва ўртасида саъй қилиш фарз эмаслигини ифодаламайди. Балки у бу сўздан «саъй қилиш исломдаги ибодатлардан бири бўлди» деган маънони назарда тутган. Ҳадис давомидаги «Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ таоло Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кимсанинг ҳажини комил қилмайди» деган сўз шунга далолат қилади. Шунингдек, ҳадиснинг Урвадан келган баъзи ривоятлари ҳам мазкур маънони янада ойдинлаштириб беради. Унда Урва шундай дейди: «Мен Ойшага дедим: «Менимча, Сафо ва Марва орасида саъй қилмаган кишига ҳеч нарса вожиб бўлмайди. Улар иккисининг орасида саъй қилмасам ҳам бўлаверади». Ойша деди: «Жуда ёмон гапни гапирдинг, жиян! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саъй қилдилар, мусулмонлар ҳам саъй қилдилар. Шундай қилиб, саъй қилиш исломдаги бир ибодатга айланди. Жоҳилиятда Мушаллалдаги бут – Манотга атаб ҳаж қилганлар Сафо билан Марва орасида саъй қилмас эдилар. Ислом келгач, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бу ҳақда сўрадик. Шунда Аллоҳ таоло «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир. Шундай экан, ким ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилишининг гуноҳи йўқдир» [Бақара: 158], оятини нозил қилди. Агар сен айтгандай бўлганида, унда (Аллоҳ таоло) «у икки тоғ орасида саъй қилмаслининг гуноҳи йўқдир», деган бўлар эди»[4].
Саъй қилиш тартиби
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳажлари тартиби тўғрисидаги Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сафога яқинлашгач, «Албатта Сафо ва Марва Аллоҳга тоат-ибодат қилинадиган ерлардандир…» оятини ўқидилар. Сўнг: «Аллоҳ бошлагани билан бошлайман», дея, Сафодан бошладилар. Сафонинг устига чиқдилар ва Каъбани кўрдилар. Сўнг (Каъбага юзланиб) тавҳид калимасини ва такбир айтиб шундай дедилар: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр. Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, анжаза ваъдаҳ ва насоро абдаҳу ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳ». Сўнг шу орада (яъни тавҳид калимаси ва такбир орасида) дуо қилдилар. Мазкур дуо ва зикрларни уч бор такрорладилар. Сўнг (Сафодан тушиб), Марва сари юрдилар. (Сафо билан Марва орасидаги) водий ўртасига келганларида югурдилар. Водийнинг чуқур жойидан ўтиб олгач, то Марвага етиб келгунларича юриб келдилар. Шундан сўнг Марвада ҳам худди Сафода қилган ишларини қилдилар»[5].
Саъйнинг шартлари
А. Етти марта саъй қилиш.
Б. Сафо ва Марва орасидаги йўлакда саъй қилиш. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар. У зот ҳаж ибодатларини кўрсатиб берар эканлар: «Мендан ҳаж ибодатларини ўрганинглар», дер эдилар. Бинобарин, Сафо ва Марва орасидаги махсус йўлакдан ташқарида қилинган саъй дуруст бўлмайди.
В. Рожиҳ фикрга кўра, саъйни Сафодан бошлаб, Марвада тугатиш лозим. Зеро, Сафодан Марвага бориш бир марта саъй қилиш, сўнг Марвадан Сафога бориш яна бир марта саъй қилиш ҳисобланади. Шу тариқа етти марта саъй қилинади. Натижада, еттинчи саъй Марвада ниҳоясига етади.
Мавзуга оид мулоҳазалар:
(1) Агар инсон саъйни Марвадан бошласа, то Сафогача қилган саъйи ҳисобга ўтмайди. Бинобарин, саъйни Сафодан бошлаб ҳисоблайди.
(2) Айрим уламолар саъй фақат тавофдан кейин бўлишини шарт қилишган. Рожиҳ фикрга кўра, Наҳр (яъни зулҳижжанинг ўнинчи) кунида қилинган саъйнинг тавофдан кейин бўлиши шарт эмас. Чунки бунга далолат қиладиган бирон саҳиҳ далил келмаган. Аксинча, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Наҳр кунида (тартибга риоя қилинмаган ҳолда) олдин ёки кейин бажарилган бирон ҳаж ибодати ҳақида сўралмасинлар, албатта: «Қилавер, зиёни йўқ», деб жавоб берган эдилар. Бироқ умрада саъйнинг тавофдан кейин бажарилишини шарт қилиш мақсадга мувофиқ бўлса керак.
(3) Сафо ва Марва орасида саъй қилишни кечиктириш жоиз, уни тавофдан кейиноқ бажариш шарт эмас.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: «(Тавофдан кейин) дам олиш учун ёки кечқурун саъй қилиш мақсадида саъйни кечиктиришнинг зиёни йўқ»[6].
(4) Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ модомики зарурат бўлмаса, етти марта саъйнинг кетма-кет бажарилиши шартлигини рожиҳ деб ҳисоблайди. Бундан саъй қилиш йўлагининг ҳаддан ташқари тиқилинчлиги сабаб дам олишга эҳтиёж туғилиши ёки ҳожатга чиқиш учун саъйнинг бўлиниши мустаснодир…»[7].
(5) Таҳорат билан саъй қилиш афзал бўлса-да, бироқ саъй дуруст бўлиши учун таҳорат шарт эмас. Ҳатто ҳайз кўрган аёл ҳам саъй қилиши жоиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: «Ҳожилар қилган барча ибодатларни қилавер. Каъбани тавоф қилмасанг бўлгани»[8], деган эдилар. Бинобарин, аёл киши Каъбани тавоф қилганидан сўнг ҳайз кўриб қолса, Сафо ва Марва орасида саъй қилаверади, бунинг ҳеч қандай зиёни йўқ.
(6) Сафо ва Марва ўртасидаги саъй йўлагида оҳиста юрилади. Бироқ йўлакнинг ўртасидаги икки яшил белги орасида югуриш мустаҳаб.
Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтади: «Бу ердаги саъй (яъни икки яшил белги ўртасидаги саъй)дан мақсад югуришдир. Шунинг учун ўзига ёки ўзгаларга зарар бермайдиган даражада имкон қадар қаттиқ югуриш мақсадга мувофиқ»[9]. Икки яшил белги ўртасида югуриш фақат эркакларга хос.
(7) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Сафо ва Марва тоғлари устида қилган дуоларидан ташқари саъй асносида айтиладиган муайян дуолар йўқ. Шунга биноан инсон саъй асносида муайян дуоларнигина айтиш билан чекланмай, балки ўзи билган истаган дуо ва зикрларни айтавериши лозим. Шунингдек, бир гуруҳ инсонлар йиғилиб олиб, улардан бири дуо қилиши, қолганлар унинг гапини такрорлаши ёки дуосига омин дейиши ҳам суннатга хилофдир.
(8) Шинқитий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Шуни билингки, уламоларнинг далил жиҳатидан энг кучли фикрларига кўра, инсон уловга миниб саъй қилса ёки уловга миниб тавоф қилса, жоиз. Бунга биз юқорида келтириб ўтган саҳиҳ ҳадис далил бўлади. Унда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам видолашув ҳажжида уловга минган ҳолларида Каъбани тавоф қилганлар, Сафо ва Марва орасида саъй қилганлар»[10].
Эслатма:
Қорин ва муфрид ҳожилар учун мазкур саъй кифоя қилади, тавофи ифоза[11]дан кейин қайтадан саъй қилишлари лозим эмас. Мутаматтеъ ҳожилар эса тавофи ифозадан кейин қайтадан саъй қилишлари шарт.
[1] Муслим (1219) ривояти. Келгусида замзам сувининг фазилатлари хусусида сўз юритилади, иншааллоҳ.
[2] Албоний саҳиҳ деган. Аҳмад (6/421), Дорақутний (2/256), Ибн Хузайма (2764) ривояти. Ҳадис мазмунини қўллаб-қувватлайдиган бир неча ҳадислар бор. Албонийнинг «Ал-ирво» (1072) китобига қаранг.
[3] Муслим (1277), Ибн Можа (2986) ва бошқалар ривояти.
[4] Бухорий (1790), Муслим (1277) ривояти.
[5] Муслим (1218) ривояти.
[6] Қаранг: «Ал-муғний» (3/411).
[7] Қаранг: «Аш-шарҳул мумтеъ» (7/312)
[8] Бухорий (294, 5548), Муслим (1211), Абу Довуд (1782), Ибн Можа (2963) ривояти.
[9] Қаранг: «Аш-шарҳул мумтеъ» (7/306).
[10] «Азвоул баён» (5/253).
[11] Наҳр (зулҳижжанинг ўнинчи) куни бажариладиган тавофга “тавофи ифоза” дейилади.