ТУШЛАРИМГА КИРИНГ ОНАЖОН

Соғиндимку,кўзларимда ёш,
Сиз-сизликга,топмадим бардош.
Ўрнингизни,босмас ҳеч қондош,
Тушларимга,киринг онажон.
Фарзанд бўлиб,гулдай яшардим,
Оналикда, сизни англадим.
Эртак экан,дунё тингладим,
Тушларимга,киринг онажон.
Меҳрим тошар,шамолдан ҳам зўр,
Энди қолди,ҳувиллаган чўл.
Бўш турибди,кўрпачали тўр,
Тушларимга,киринг онажон.
Рўмолингиз, тушмас бошимдан,
Юришингиз,кетмас қошимдан.
Кўзларим,ҳеч тўймас ёшимдан,
Тушларимга,киринг онажон.
Боролмасман,қабр бошига,
Бошим қўйсам,совуқ тошига.
Узр сўраб,айтсам қошига,
Тушларимга,киринг онажон.
Ёши хазон,кетган жон онам,
Болам дея,тош қотган онам.
Мени бугун,кўзларда жолам,
Тушларимга,киринг онажон.
Сиз кутгандек,яшарман мен ҳам,
Умрим ўтиб,сочда қиров дам.
Кунларимда,руҳингиз ҳамдам,
Тушларимга,киринг онажон.

Комментарии