Соябон!

Ёз мавсумларининг бирида кучли қурғоқчилик авж олиб кичкинагина қишлоқдаги экин - текинларга таҳдид сола бошлайди.
Жазирамали бозор кунларининг бирида қишлоқ имоми жамоат аҳлига қарата шундай дейди: "Бизни ёмғир дуосидан бошқа ҳеч нарса қутқара олмайди. Уйга боринг, дуо қилинг, ишонинг ва келаси якшанба тангри ёмғир юборгани боис раҳмат айтишга тайёр бўлиб келинг".
Одамлар ўзларига тайинланган вазифаларни адо этиб, кейинги якшанба куни айтилган жойга тўпландилар. Аммо имом уларни кўриши билан жаҳл отига миниб:
- Бугун дуо қилмабсиз. Демак, ҳали ҳам етарлича ишонмаяпсиз, - дейди.
- Ия, - деб эътироз қилади одамлар, - дуо қилдик ва чиндан ҳам ишоняпмиз.
- Ишоняпсизми? - деб сўрайди имом, - унда соябонларингиз қани?
Ҳикоя барчамиз учун бирдек тааллуқли. Соябонларини уйларида қолдирган инсонлар жуда кўп. Бу инсонлар умр бўйи истак ва дуоларининг ижобат бўлишини умид қилади, лекин аслида рўёбга чиқишини кутмайди. Баъзилар бўлса, орзулари ва истакларининг амалга ошишини кутади. Умрларининг бошидан то сўнггги нуқтасигача ҳар он гўёки бир ҳодиса юз бериши мумкиндек, ҳозирлик кўриб яшайди.
Бугун орзу қилганингизга етиш учун нелар қилмоқчисиз? Тилакларингизнинг ижобат бўлиши ҳамда натижа бериши учун ҳаракат қиляпсизми?
Энг муҳими, дуога билакларингизни кўтараётган пайтда ишонч билан илтижо қила оляпсизми!?
Сизда кучли ишонч ва Яратган марҳаматида умид дуоларингизни ижобати учун энг яхши калит эканлигини эсданг чиқарманг!
Унда соябонингизни унутманг!!!

Комментарии

Комментариев нет.