Сиз томонда отмоқдами тонг?

Бизга нурлар илининг озроқ.
Ишқни истаб юрак урар бонг,
Қуёш эса тун каби мудроқ!
.
Сиз томонда сархушми гуллар,
Қушлар ғазал ўқирларми ё?
Биз томонда ошиқ кўнгиллар,
Сиз бор учун тириклар гўё!
.
Сиз томонда бўсалар бода,
Кўзлар уммон ҳислар чўмилган.
Биз томонда сўзлар бир шода,
Ипларини узиб тўкилган!
.
Сиз томонда соғинчлар шамдек,
Тугаб борар ёнгани сайин.
Биз томонда яралиб ғамдек,
Ҳижрон дилни эзар атайин!
.
Сиз томонда йўқ раҳм-шавқат,
Суйганларга туҳфа жафолар.
Биз томонда кун ўтар фақат,
Бўғзимиздан чиқмай нидолар!
.
Сиз томонда отмоқдами тонг?
Бизга нурлар илининг озроқ...
.
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati

Комментарии

Комментариев нет.