2 июн 2018

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз (с.а.в): «Рамазон ойи бошланганда, жаннат эшиклари очилади ва жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади», дедилар.
Саҳиҳ ал Бухорий (31-китоб, 123-ҳадис)
Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар: «Жаннатнинг “Ар-Раиян” номли дарвозаси бор, ва рўза тутадиган одамлар қиёмат куни ана шу дарвозадан жаннатга кирадилар ва улардан бошқа ҳеч ким бу дарвозадан кирмайди. Уларга ҳитоб қилинади: «Рўза тутиб юрганлар қани?». Улар ўринларидан турадилар ва улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар шу дарвозадан кириб олганларидан кейин дарвоза эшиклари ёпилади».
Саҳиҳ ал Бухорий (31-китоб, 120-ҳадис)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз (с.а.в): «Ким Қадр кечаси юрагидан, холис иймон билан ибодат қилиб, Аллоҳдан мукофот умид қилса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади. Ва ким холис иймон билан Рамазон ойининг рўзасини тутиб, Аллоҳнинг мукофотини умид қилса, унинг барча ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Саҳиҳ ал Бухорий (31-китоб, 125-ҳадис)
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз (с.а.в): «Саҳарлик қилинглар, чунки унда барака бордур», дедилар.
Саҳиҳ ал Бухорий (31-китоб, 146-ҳадис)
#рамазон #кунҳадиси https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA

Комментарии

Комментариев нет.