Илонлар нишига бергум сўзсиз дош,
Во ажаб, бир-бирин ғажир жон қондош,
Бунга изоҳ йўқдир, йўқ ҳатто бардош,
Фақат сен алдасанг тамомман, дўстим!
Мискин чорасизман ғавғолар ичра,
Сендан қадрли йўқ наволар ичра,
Гуллагум бир кафтлик дуолар ичра,
Меҳринг-ла тирикман, омонман дўстим!
Йўқлик сари учса агар жисму жон,
Сенга мавҳум бўлса мен кетган томон,
Ҳақимга дуо қил, топганда имкон,
Битта тиловатга муҳтожман, дўстим!