Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004720944

Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули..

Қон босими ошиши (гипертония)га қарши профилактик восита сифатида 1 стакан асал, 1 дона лимон, 1 стакан ерқалампир (хрень) ва шунча янги чиқарилган сабзи шарбати аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун шарбатлар сирли кастрюлга солиниб, ёғоч қошиқда аралаштирилади ва 1 литрли шиша идишга солиб қўйилади. Сўнг ҳар куни 3 маҳал овқатланишдан олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади. .
Аралашмани қабул қилишдан олдин идишни яхшилаб чайқатиш керак. Муолажа курси — 45 кун. Бир ойлик танаффусдан сўнг муолажа курсини такрорлаш мумкин. Аралашмани совиткичда сақлаш керак.

Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004722480
Ўпка туберкулёзида халқона муолажа..

Қадимда халқ табобатида туберкулёз ва ўпка яллиғланишида қуйидаги воситадан фойдаланилган.
10 дона лимонни пўсти билан майдалаб, шунча хом тухумнинг оппоқ пўсти билан бирга аралаштиринг. Сўнг қора шишали идишга солиб, қоронғи жойга 10-12 кунга олиб қўйинг. Аралашмани вақти-вақти билан ёғоч қошиқда аралаштириб, устида тўпланган моғорни олиб ташлаб туринг. Кейин бу масса устига коньяк қуйинг ва яна 3 ҳафтага қолдиринг. Аралашмани тайёр бўлганидан кейин ҳам қоронғи жойда сақлаш ва 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш лозим.




ЙИҒЛАНГ, КАСАЛ БЎЛМАЙСИЗ!!!

Дунё экспертлари ўтказилган тадқиқотлар натижасига суянган ҳолда барчадан кўпроқ йиғлашни илтимос қила бошлашди. Айтишларича, тўкилган кўз ёш инсон саломатлиги учун муҳим аҳамият касб этаркан.
— Ҳар бир томчи кўз ёши, — дейилади олимларнинг хулосасида. — Организмдан энг хавфли заҳарни ҳайдаб чиқаради. Агар одам йиғламаса, худди шу заҳар уни ҳаётдан олиб кетиши турган гап. Қолаверса, йиғлаш юзага келган депрессия ҳолатларига барҳам беради, сиз кўз ёшлари баҳонасида тинчлана бошлайсиз. Бундан ташқари, кўз ёши таркибида кортизол ва шу каби стресс гормонлари мавжуд. Агар йиғламасангиз, улар организмга салбий таъсир кўрсата бошлайди. Хулоса қилиб айтганда, ҳаётда кўп йиғловчилар ҳар қандай кўнгилсизликка ҳам хотиржам муносабатда бўла олишади. Барчасига айнан кўз ёшларингиз сабабчи бўлади. Шундай экан, баҳона топилдими, йиғланг, шунда ҳеч қачон касал бўлмайсиз!
Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004722992
Оёқ ва қўлингиз бўғинлари оғриса…

Туни билан оёқ ва қўл бўғинларингиз зирқираб оғриса, унга қўлбола малҳам даво бўлади. Бунинг учун 10 г қарағай ёғи, 10 г тоза спирт ва 2-3 томчи йодни оғзи ёпиладиган кичик шиша идишга солиб аралаштирасиз. Тайёр бўлган аралашмани ҳар тунги уйқудан олдин иситиб, бўғинларингизга суртасиз. Шу тартибдаги муолажани 10 кун узлуксиз давом эттирсангиз, бўғинларингиздаги оғриқдан мутлақо қутуласиз. Агар дардингиз эскирган ва тузалишингиз тезлашган бўлса, муолажани тўхтатмасдан, яна 10 кун давом эттиринг.
Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004723504
ҚУЛОҚ ОҒРИҒИНИ — тўҳтатиш.

Қулоқ оғриғида Абу Али ибн Сино қуйидагиларни тавсия қилган;

Агар оғриқ кучли бўлса, камфора мойини иситиб, докадан пилик ясалади ва ёққа шимдирилиб, қулоқ тешиги оғзига қўйилади. Қулоқ устидан паҳта қўйилиб, рўмол ўралади ва иссиқ қилиб ётилади.

Қулоқ орқасига зайтун мойи шимдирилган иссиқ паҳтани қўйсангиз, оғриқни тўҳтатади.

Одамнинг совуқлиги ошиб кетганда қулоғи кўп оғриди. Шунинг учун Ибн Сино ўз беморларига иссиқликни ошириш амалларини тавсия қилган.

Қулоқ касалликларида тик тушган офтоб нуридан, ҳаммомдан, қалтис ҳаракатлардан, қайт қилишдан, қаттиқ бақиришдан сақланиш керак.

Қулоқда шанғиллаш бўлганда буни келтириб чиқараётган сабабини аниқлаб олиш муҳимдир. Бу ошқозон билан боғлиқ бўлса, уни тозалаш керак. Мия билан боғлиқми, уни бақуват қилиш керак.

Писта чақиш зарарлими?

Кишилар учун севимли, оммавий эрмаклардан бири — писта чақиш. Ушбу ўзига хос тановулнинг ижобий ҳамда салбий томонлари бор, албатта.
Мутахассисларнинг фикрича, писта чақиш тишларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, писта чақишда тишлар эмали, айниқса олдинги тишлар эмали кучли равишда бузилади. Тиш докторлари писта чақиш ишқибозларини тишлар ҳолати бўйича дархол аниқлай оладилар. Шунингдек, писта жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши ҳам мумкин. Писта таркибида ўсимлик мойи жуда кўплиги боис кунига 30-40 граммдан кўпроқ писта чақиш қомат учун зарарлидир. Семизликка мойил, семиришдан, ортиқча вазндан қийналаётган кишилар имкон қадар камроқ писта чаққанлари маъқул. Таъкидлаш жойизки, «писта» дейилганда хандонписта каби қуруқ мева тури эмас, халқимизда «семечка» деб аталувчи кунгабоқар меваси (уруғи) назарда тутилмоқда. 100 гр. пистада 520 килокалория мавжуд бўлиб, бу 800 гр. қайнатилган гуруч, қайнатилган 400-450 гр ёғсиз балиқ, 300-350 гр. гўшт, 100 гр. плитка шоколади, 200 гр. ҳар қандай нон, 600 гр. қайнатилган макарон, 100 гр. ёнғоқ билан баробардир.
Писта чақишнинг ижобий томонлари шундаки, у холестеринни камайтиради ва қаришни секинлаштиради. Кунгабоқар меваси таркибида инсон организми учун фойдали магний, мис, цинк, фолан, озиқли тўқималар мавжуд. Шунингдек, писта таркибида «ёшлик дармондорилари» — А ҳамда Е витаминлари ҳам бор. Маълумки, бу витаминлар тери таранглигига ижобий таъсир кўрсатади ва қариш жараёнларини секинлаштиради. Кунгабоқар, ошқовоқ, зиғир, кунжут уруғларида ярим тўйинмаган мойли кислоталар бор бўлиб, улар юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга, ҳамда холестеринни камайишига ёрдам беради.
Шуни унутмангки, хар бир нарса меъёрдан ортиқ бўлса фойдасидан кўра зарари кўпроқ бўлади. Шу сабабли хар нарсада меъёрни сақлаш соғлик учун фойдалидир.
Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004724784
Лимон ва саримсоқдан полиартритга қарши дори..

Полиартрит ва бўғимлар яллиғланишида саримсоқ ва лимон аралашмаси жуда яхши фойда берар экан. Буни бошимдан ўтказмагунимча ўзим ҳам ишонмагандим. Шу аралашмани истеъмол қилишни бошлаганимдан сўнг жоним ором олди. Шу боис бўғим оғриғидан азият чекаётганларга уни тавсия қилмоқчиман.
Бунинг учун 4 дона уруғи олиб ташланган лимон ва 3 бош саримсоқ керак бўлади. Уларнинг ҳаммасини гўштқиймалагичдан ўтказиб, 3 литрли шиша идишга соламиз. Устидан қайнатиб, совитилган сув қуямиз. Кейин идиш қопқоғини маҳкам ёпиб, атрофини қора қоғоз билан ўраймиз ва совиткичга 5 суткага қўямиз. Вақти-вақти билан совиткичдан идишни олиб, ичидаги массани яхшилаб чайқатамиз ва яна қайтариб жойига қўямиз.
Ушбу воситани кунига овқатдан 20 дақиқа олдин 0,25 стакандан истеъмол қилиш лозим.
Идишда суюқлик қолмагандан кейин қуйқа устига 1 литр қайнатиб совитилган сув қуйилади ва яна совиткичга қўйилади. Бунда ҳам идиш вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Икки кундан сўнг эса дамламани истеъмол қилиш мумкин бўлади. Уни аввалги миқдорда кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин истеъмол қилиш керак.
Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004725040
Бурун қонашида табиий усуллардан фойдаланиш.

Лимон шарбати. Бурун қонаётганда бурун тешигига бир неча томчи янги сиқилган лимон шарбати томизилади.
Алоэ. Тез-тез бурун қонашларида 10-15 кун давомида алоэ барглари бўлакланган ҳолда қабул қилинади.
Қичитқиўт. Бурун қонаётганда қичитқиўт шарбатига намланган пахта тампони шаклида бурун тешигига тиқилади.
Тузли сув. Тез-тез бурун қонаши кузатилганда тузли сув кафтга олинади ва бурунга тортилади, бир лаҳза ушлаб турилиб, сўнг чиқариб юборилади. Бунда 1 стакан сувга 1 чойқошиқ туз солинади. Сиркали сув, лимон шарбати ҳам худди шундай таъсирга эга. Бунда сиркали сув қуйидагича тайёрланади: 1 стакан сувга 1/3 чойқошиқ сирка солинади. Лимон шарбати тайёрлаш учун 1 стакан сувга 1/4 лимон бўлаги сиқиб солинади.
Қон босимини туширувчи шарбат тайёрлаш усули.. - 853004726320
Салат барглари сурункали гастритни даволайди..

Саломатлик ҳақидаги ушбу тавсия ошқозонида муаммоси борлар учун айни муддао.
Сурункали гастритда 1 ош қошиқ майдаланган салат барглари устига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, 1-2 соат дамлаб қўйилади. Кейин докадан ўтказиб, кунига 2 маҳал ёки кечаси уйқуга ётишдан аввал 1 стакандан ичилади.
Зарда бўладиганлар учун эса салат баргларидан тайёрланган ичимлик яхши ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 5-6 дона тўғралган салат баргига 1 стакан қайнатиб, совитилган сув қўшиб, миксерда ишлов берилади ва тайёр бўлган ичимлик истеъмол қилинади.

​Седанали чойдан ичиб кўринг!

Седана айиқтовондошлар оиласига мансуб ўсимликнинг майда қора донларидир. Ҳиди хушбўй, чайнаганда жиз этиб ачиштирувчи мазаси билинади. Седана ўзбек пазандалигида нон ёпишда ишлатилади, патир ва кулчаларнинг юзасига сепилса, мазасини яхшилайди. Седана овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, оғиздаги нохуш ҳидни кетказади, аъзоларни қиздиради ва тозалайди, пешоб ҳайдайди, заҳарларга қарши таъсир қилади. Халқ табобатида уни йўталганда, қусганда қўлланилади, у худди мурч каби таъсир қилади.

Седанали чой сувчечак, сариқ касаллиги, талоқ яллиғланишида, ҳайз қонини ҳайдаш ва эмизикли оналарнинг сутини кўпайтириш учун ҳам қўлланилган. Седанали чойга асал қўшиб ичилса, пешоб йўлларидаги тошларни майдалайдиган дорига айланади. Ибн Сино ёзадики: «Седана балғамни кўчирувчидир, тозаловчи, ел ва дамни шимдирувчидир. Хусусан, унинг тозалаш хосияти етарли даражададир. Седана тумовга фойда қилади. Уни асал ва иссиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади, уларни чиқаради».

Седанали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ қора ёки кўк чой, 20-25 дона седана солиб, қайноқ сув қуйилади ва 3-4 дақиқа чўққа қўйиб дам едирилгандан кейин ширинликлар билан ичилади, асал қўшилса, жуда фойдали неъматга айланади.

Комментарии