Аввало “тавба”- деб,

гапирай сўзим,
Чунки бор менинг ҳам
ўғил ва қизим.
Худойим ёшларга бергин-ей тўзим,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Қизбола – оила,
миллатнинг юзи,
Дарс бўлсин отанинг
биргина сўзи.
Ғафлатда қолмасин
онанинг кўзи,
Кўчага ўрганиб қолмасин
қизлар.
Ножўя бўлмасин босган қадами,
Беҳуда ўтмасин ҳеч
бирор дами.
Онадир, қизни энг яқин одами,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Майли, танимасин етти
маҳалла,
Юмуш-ла овунсин
зериккан палла.
Овози чиқмасин зинҳор баралла,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Катталар олдида ўзини тутиб,
Нокерак сўзларин ичига ютиб.
Асло гап “сотмасин”
отадан ўтиб,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Ака-ю, укасин ори бўлур – қиз,
Ёхуд бўйнидаги дори
бўлур – қиз.
Кун келиб, кимнингдир
ёри бўлур – қиз,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Эҳ, нималар бўлмас –
бехабар қолсак,
Ё билиб, даъюслик
номини олсак.
Яхшимасми, эрта пок
йўлга солсак?
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Олифта кийиниб, тўйма- тўй дайдиб,
Баъзида келмаса уйига қайтиб...
Тилимни тирнамай
баърисин айтиб,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Беҳаё юз турфа рангга
бўялиб,
Рақс этар, кимгадир
ногоҳ суялиб.
Лаънатлагинг келар,
кўрсанг, уялиб,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Келин бўлиб боргач
бегона уйга,
Ўзини солганча минг
битта куйга.
Борсам дер, безаниб
байрам ё тўйга,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Ахир, тарки одат – амри маҳолдир,
Яна ўша шўхлик, яна шу ҳолдир.
Бундан қайнота-ю,
қайнона лолдир,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Ҳаттоки ёрини писандга илмай,
Муросага кўнмай,
ҳурматин қилмай.
Хатога йўл қўяр иззатин билмай,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Ҳар бир қадамида
еявериб панд,
Тарбия тополмас,
қийналиб ҳарчанд.
Кўзлари очилмас, кўрса-да, фарзанд,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар.
Сўзларим беғараз,
ғийбатдан холи,
Дейман: қизларимиз
бўлсин ҳаёли.
“Уйим-жойим” дегай
ўзбек аёли,
Кўчага ўрганиб қолмасин қизлар!

Комментарии