Комментарии
- 7 мая 2015 04:37Aziza RavwanovnaAjoyib
- 7 мая 2015 04:39☑️✔️❌Ч Ё Р Н Ы Й Н И Н Д З Я ❌✔️☑️Жуда зур.
- 7 мая 2015 05:06Afsona AfsonaQuru drujez razihlitilmi nima u?
- 7 мая 2015 07:33ॡ ॡॡ ॡॡ ॡ
- 7 мая 2015 07:57🍭Feruz 🌸ka ответила Afsona AfsonaYo‘q oddiy drojji
- 7 мая 2015 08:19Afsona Afsona ответила 🍭Feruz 🌸kaHi rahmt
- 7 мая 2015 11:01Siyah Kaşlar
- 7 мая 2015 20:58فإنك تقضي و لا يقضي عليك ответила 🍭Feruz 🌸kaРетцепни кучирсек майлими
- 8 мая 2015 03:44🍭Feruz 🌸ka ответила فإنك تقضي و لا يقضي عليكHa bemalol
- 9 мая 2015 06:57Райёна ФВой дахшат чикибдию
жудаям чиройли. Бола/ни кузи кувнедиган печ.е бупти.рахмат рец ун
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Milliy taomlardan Yevropa taomlarigacha
:🍭Feruz 🌸ka
"Тарвуз" печеньеси
Керакли масаллиқлар:
120 гр шакар,
150 гр сариёғ,
1 дона тухум,
265 гр ун,
1 чой қошиқ қуруқ дрожжа,
озгина туз, ванилин
седана ёки қора майиз, шоколад чипси ҳам ишлашса бўлади.
қизил ва яшил буёқ.
Тайёрланиши:
Сариёғ ва шакарни миксерда аралаштирамиз. Тухум, туз, ванилин қўшиб, яна қориштирамиз. Дрожжани ҳам қўшиб юборгач, хамир қориш лозим бўлдади.
Хамирни уч бўлакка бўлинг, кичик, ўртача ва каттароқ зувалачалар ҳосил қилинг. Каттасига қизил ранг, кичигина яшил ранг аралаштириб, музлатгичга 2 соатга қўйинг.
Сўнгра қизил хамирдан узун илонча ясанг, ранг қўшилмаган хамирни эса ёямиз.Қизил колбасани рангсиз хамир билан ўраймиз. Яшил хамирни ёйгач, яна колбасанинг устидан ўраймиз. 10 дақиқага музхонада тиндириб, сўнгра ярим сантиметрдан қилиб кесиб чиқамиз. гап печи патнисига думалоқларимизни териб, устига седана ёки қора магизни майдалаб, тиқиб чиқамиз. 180 градус иситилган духовкада 10 дақиқа пиширамиз. Пишиб чиққач, думалоқларимизни иссиқлигида пичоқ билан иккига бўлиб чиқамиз.