✳️ ОТАЛАР ҲАҚИДА

▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.


▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.


▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.


▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.


▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Комментарии

  • 21 фев 2018 11:27
    Оллох харбир угил кизни ота онасини рози килишга насибкилси
  • 14 сен 2018 03:57
    Оталар шанига лойик суз демок
    Табаррук бир китоб ёзиш билан тенг
    Уларнинг мехрику бамисли чирок
    Багри хам юлдузли осмон каби кенг
  • 18 фев 2019 17:41
    Сени онанг хаётлар сенга хавасим келади,
    Мен эса бир етимман буни хамма билади.
    Сени онанг ёнингда, доим хурмат иззатда.
    Мени онам у дунёда хурлар олди жаннатда.

    Сени онанг келганингда, кутиб карши олади.
    Мени онам кутолмайди, чунки арши аллода.
    Сени онанг хар куни, уйготади эрталаб.
    Мени онам узокдан, дуо килар эркалаб.

    Сени онанг юрагингни, согинтириб куймайди.
    Мени онам согинсам хам, у дунёдан келмайди.
    Сенга бир маслахат, она мехрига туйиб ол.
    Тириклик чогида, маза килиб куриб ол.