-----------ДАЮС---------

Баъзи аёлларга насиҳат қилсам,
Асли айбдордир дейдилар эрлар.
Шундайлар ҳақида билганим ёзсам,
Ҳақ сўзни ёзувчи ҳаваскор дерлар.

Бу шеърим ҳаммага аталмади бил,
Сўзимни тинглагин айтганимни қил.
Айтаман билиб қўй оғриса ҳам дил,
Билиб қўй номингни, "ДАЮС"сан эркак!

Гар синглинг ё опанг кўчада юрса,
Ё ёринг сен учун мардикор бўлса.
Уларнинг пулига меш қорнинг тўйса,
Билиб қўй номингни, "ДАЮС"сан эркак!

Аёлинг кўз сузса бегона эрга,
Сен киргин тириклай қоп-қора ерга.
Қиёмат кунида ботарсан терга,
Билиб қўй номингни, "ДАЮС"сан эркак!

Аёлинг дубайга қатнаса ризқ деб,
Хотиним зўр дея мақтайсан ҳадеб.
Ётибсан уялмай топганини ****,
Билиб қўй номингни, "ДАЮС"сан эркак!

Сингиллар кечаси кўчада юрса,
Тунги капалак деб ном олиб турса.
Акалар жимгина кузатиб турса,
Билиб қўй номингни, "ДАЮС"сан эркак!

Жаннат эшига ёзилган қўйиб,
Даюсга ҳаром деб битилган ўйиб.
Қиёматда қолма эй эркак куйиб,
Қайтаргин аҳлингни мусулмон бўлиб!

Комментарии