Оятал курси фазилатлари

Нима учун Оятул Курси Қуръондаги оятларнинг маликаси деб аталади?
У Қуръони каримдаги энг шарафли оятлардан бири ҳисобланади.
Бу оят 50 та сўздан иборатдир.. ва ҳар бир сўзида 50 та барокат мавжуддир.
Бу оятда 17 дан ортиқ Аллоҳнинг гўзал исмлари мавжуд.
Бу оят қачон тушган?
Бу оят тунда тушган бўлиб, у тушган вақт дунёдаги жамиики бут-санамлар жойидан ағанаб тушган. Ҳамда дунёдаги жамиики подшоҳни ҳам ағанатган. Бошларидан тожларини ҳам тушириб юбориб шайтонларни ҳам қувиб юборган.
Нима учун "Оятул Курси" деб номланган?
"Курси" бу ҳукмдорликнинг асосий бир қисми бўлиб, подшоҳнинг рамзи ҳисобланади. Ва у илоҳийликдан далолатдир.
Бу оятнинг бошини Аллоҳ таоло (Аллоҳ) номи билан ва ниҳоясида ҳам (Олий Азим Зотдир) номи билан юксалтирган.
Бу оят унга боғланиб қолганларни ва уни маҳкам тутганларни ўзи билан юксалтирур.
Ким Оятул Курсини авайлаб ардоқласа, Оятул Курси ҳам у кишини ҳимоялайди ва энг олий мақомларга юксалтириб, мартабасини улуғлайди.
Пайғамбаримиз Саллоллоху аьлайхи васаллам Оятул Курси ҳақида нима деганлар?
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Ҳар нарсанинг саноми-кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. Унинг номини "Оятул Курсий" дедилар.
Оятул Курсийнинг фазилатларини биласизми?
Бу оятни Аллоҳ ъазза ва жалла Ўзини зикр қилиб туширган. Ва бу оятни ўқувилар учун эртами кеч савоби берилгай.
Ким бу оятни уйининг тўрт бурчагида ўқиса, уйини ҳимоялаб туради ва ундан шайтонни қувиб чиқаради.
Тунда ўқилса уйдан шайтон кетади ва тонг отгунча у уйга шайтон киролмайди. Аллоҳ таоло уни ўз паноҳига олади.
Бу оят уйқудан аввал ўқилса ёки фарзандлари учун ўқилса, уларни Аллоҳ таоло ўз паноҳида сақлаб, то тонг отгунча улардан шайтонни йироқ қилгай. Ҳамда ёмон ва нотинч тушлардан асрагай.
Бу оятни ўқиган кишининг барча намозлар тартибга келтирилиб, Аллоҳ таоло унинг руҳини ушлаб, назорат қилгай.

Комментарии