БИЗДА ГУНОХ КУПАЙИБ КЕТДИ...

Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Арзим тингла, эй Ягона Ҳақ…!
Сенга нидо кўпайиб кетди.
Мададингни кутаман илҳақ,
Турли бало кўпайиб кетди.
Мусулмоннинг сони озайди,
Ибодатли они озайди,
Иймон шараф-шони озайди,
Ох! Бехудо кўпайиб кетди!
Тавҳидингни билмайди кўплар,
Билиб амал қилмайди кўплар.
Четдан мадад тилайди кўплар,
Сохта «худо» кўпайиб кетди!
Дод соламиз яшаш қийин деб,
Намоз деса - бошлаш қийин деб,
Тайёр ошни ошаш қийин деб
Кайфу-сафо кўпайиб кетди!
Ҳар биттамиз «мулло» бўлволдик,
Масъалалар талашиб толдик,
Етмиш икки йўл аро қолдик,
Динга даъво кўпайиб кетди!
Ақиданинг бағри хун – доғлик,
Тафаккурнинг кўзи боғлоғлик,
Фарз адоси жимжилоқ чоғлик,
Аммо «дуо» кўпайиб кетди!
Сирдош тутган ҳеч обрў топмас,
Биров – биров айбини ёпмас,
Қасам ичиш бизга ҳеч гапмас,
Ёлғон вафо кўпайиб кетди!
Ўлчовга йўқ тўғри тарози,
Савдогарда ўғри тарози,
Фатво берар ўғрига қози,
Судхўр – рибо кўпайиб кетди!
Улус тарқоқ, ҳаловат йўқдир,
Қулоқлар кар, кўзларчи лўқдир,
Чин сарбонга «мукофот» - ўқдир,
Ноҳақ жазо кўпайиб кетди!
Кийишимиз зару-кимҳобдан,
Ичишимиз шарбат гулобдан.
Юзларимиз қизил офтобдан
Аммо гадо кўпайиб кетди!
Поклик йиғлар, уйи бузилган,
Вафо отлиқ ришта узилган,
Пешонага нархи ёзилган
«Хурилиқо»лар кўпайиб кетди!
Бизда кибр бўйнини чўзар,
Удум бўлди «кимдан ким ўзар»,
Бири қурса – бошқаси бузар,
«Ақли расо» кўпайиб кетди!
Биродарлик қадри пул бўлди!
Садоқатми?! -Куйиб кул бўлди!
Сенсиз етган манзил шул бўлди!
Тангрим! Жафо кўпайиб кетди!
Сабр бергин Ўзинг Собирсан,
Биз ғофилмиз, Ўзинг Хозирсан,
Тузатмоққа Ўзинг Қодирсан,
Бизда хато кўпайиб кетди!
………………………………….
Бизда гуноҳ кўпайиб кетди!!!

Комментарии

  • 29 июл 2017 08:34
    Фотография
  • 29 июл 2017 12:00
    Москвага посуда моекага Иш бор.
  • 29 июл 2017 12:20
    Ажойиб буни хаммаси бор ва булиб келайотган хакикат койил
  • 29 июл 2017 12:28
    Салом Дилноза тугрисиде хамма хамаси хакикат пул мол дунйо деб улаяпти одамлар эртани уйлаш умуман йук каментни укиб дилилар хира булмасин ахир беш кул баравар эмаслиги сингари инсонлар хам хархил.
  • 29 июл 2017 12:31
    Салом ха тугри хама хар хил  лекин нима буганда хам бу шерда 100 % хакикат бор
  • 29 июл 2017 12:32
    Шунака каердан олар экан бу
  • 29 июл 2017 12:32
    Шунака каердан олар экан бу
  • 29 июл 2017 12:33
    Каердан олар экан бундай хакакат шерларни бири бирида яхши
  • 29 июл 2017 12:38
    Хаётданда:-)
  • 29 июл 2017 12:53
    Ажойиб шеьр
  • 29 июл 2017 13:56
    Аллох рози булсин...
  • 30 июл 2017 05:42
    Тили бошка дили бошка ха бундай инсонлар  узларининг доно фикрларини айтиб хамманинг олкишига сазовор булиши мумкин аммо Оллохни уларнинг эмас  ...
  • 30 июл 2017 08:25
  • 30 июл 2017 13:34
    / ТОННАлаб Гунох ортириб
    МИСК,ОЛлаб Савоб йигяпмиз /  деса хам булаверади !
     Гу'дакликда тана кир
    К,албимиз тоза бу'лган бу'лса  , Хозирга келиб   Тана тоза К,алб эса Могор ?!
      Буларга сабаб ИЛМСИЗЛИК , САБРСИЗЛИК , НОШУКУРЛИК , БЕНАМОЗЛИК , БЕТАХОРАТЛИК ва БЕАМАЛЛИКДИР !

    ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХни айтиб МУСУЛМОН деган Унвонни олдик.
     Лек яна Гунохларга к,у'л уриб
    МУСУЛМОНГА УХШАМАЙ К.ОЛДИК !!!