МУСОФИР АЁЛЛАР.

3.
ДУГОНАЛАР.
Муҳаббатхон Малоҳат билан интернет тармоқларида танишиб қолишганди. Бир-бирлари билан яқиндан дўст бўлиб кетишди. Малоҳат Россияда мусофирликда экан. Ўзи ишлайдиган дўкон ҳақида мақтаб ёзиб қолди. Тўрт бола билан уйда ўтирган Муҳаббатхон унга, Россияга бормоқчилигини айтганда Малоҳат хурсанд бўлиб кетди.
-Келинг, бирга яшаймиз. Иш излаб топиб қўяман ,- деб катта ваъдалар берди.
Муҳаббатхоннинг турмуш ўртоғи икки йил аввал автоҳалокатда вафот этгач, тўрт болани боқиш учун ўзини ўтга-чўққа уриб юрганди. Охирги пайтда бир пишириқчи аёлнинг нарсаларини бозорда сотиб бериб, рўзғорига бир-икки сўм топаётганди. Малоҳатнинг далдаси уни хурсанд қилиб юборди. Гўё, Россияга борса,,пулни супириб олиш мумкиндек, йўлкирага қарз олиб, ҳужжатларини тайёрлаб, Новосибирскка учди. Аэропортда Малоҳат уни кутиб олди. Уйига олиб кетди. Шаҳар чеккасидаги тўрт қаватли уйларнинг бир хонасида яшар экан. Дугоналар чой ичиб, бироз гуррунг қилгунча, кеч бўлди. Эшик тақиллаб, бир эркак кириб келди. Малоҳат бу одам ҳақида Муҳаббатга айтмаганди. Эркак уйга кириб, саломлашгандан кейингина уларни таништирди,
- Танишинглар, Муҳаббатхон, буёқ Баҳодир ака бўладилар, севгилим. Бирга яшаймиз.
Муҳаббатхон ҳайрон бўлиб бир қараб қўйди. Аёл кишида эр бўлиши мумкин. Аммо, Малоҳатнинг эри уч боласи билан Ўзбекистонда-ку.
Унинг ҳайронлигига кулган Малоҳат, тушунтирди.
-Бу ерда биронта эркак билан бирга яшамасанг,ит ҳам бит ҳам гап отавериб, безор қилади.
Эртаси Малоҳат дугонасини
ўзи ишлайдиган дўконга олиб борди. Дўкон эгаси-озарбайжон аёл, ҳамма ўринлар бандлигини айтиб, вақтинчалик фаррош бўлиб ишласа,,кейин, яхшироқ ишга ўтказишини айтди.
Ноилож қолган Муҳаббатхон аёлнинг гапига рози бўлди. Дўкон катта, куну тун ишларкан. Сотувчилар смена билан ишлашаркан, фаррошларнинг эса, навбатчилиги йўқ. Муҳаббатхон,"Бир яхшироқ иш топилгунча ишлаб турай"деб икки ой шц ерда қолиб кетди. Дўкон мудираси унинг ҳаракатчанлигини кўриб, ўлчов бўлимига ишга ўтказди. Энди у керакли маҳсулотларни компютер тарозида ўлчаб,,баҳосини ёзиб қўярди. Иши осон, ҳам оқшом саккизда ишни тугатарди. Маошиниям оширишди.
Муҳаббатхон ижара уйда ўзини ноқулай ҳис этарди. Ёз бўлгани учун, балконни нари-бери мослаштириб, ўша жойда яшай бошлаганди.
Кунларнинг бирида,,якшанба куни Малоҳат уйга меҳмон келишини айтиб қолди.
-Мен сизларнинг меҳмонларингизни танимасам,балконда ишларимни қила қоламан.
-Меҳмон биз учунмас,,сен учун келяпти,билсанг. Бугун чиройликкина кийиниб, ўзингга оро-торо бериб ўтирсанг бўларди.
Улар бирга яшай бошлашгач, "сен"га ўтиб олишганди
Муҳаббат унинг гапларидан ғаши келди,,аммо индамади.
Ҳақиқатдан ҳам кечқурун эшик тақиллади. Малоҳат югуриб бориб эшикни очди ва остонада меҳмон билан қуюқ сўраша бошлади.
-Келинг Марат ака,,яхшимисиз. Ишлар билан ҳорманг. Чарчашлар йўқмм?!
Марат деганлари,,татарми, қозоқми, ўзбекка ўхшамаган, гавдали, ёши элликлардан ошиб қолган, бир олифтаномо эркак эди. Унга бир қарагандаёқ Муҳаббатнинг жини отланди.
Меҳмон бир даста гул, битта катта торт олиб келганди.
Гўё совчиликка келгандек, ёки севган қизининг ёнига келгандек.
Муҳаббат саломлашиб, ўз бўлмасига ўтиб кетди. "Малоҳат нима қилмоқчи? Менга эр топиб бермоқчими? Тавба, мен ундан эр сўрадимми?". Ўзининг турмуш ўртоғини эслади. Жуда ажойиб инсон эди.эди Ўлмаганида, Муҳаббат бунақа юрт ошиб,,мусофирликда юрармиди?!
Хуллас, ўша кун Марат аканинг нияти амалга ошмади. Уни жўнатиб қўйгач,,Малоҳат биринчи марта Муҳаббатхонга қаттиқ гапирди.
-Марат ака,бу ерда энг пулдор киши, биронтамизга қарз керак бўлсаям ўшандан оламиз. Бекорга у кишини хафа қилдинг.
-Сен бир марта мендан сўрадингми у одамга айтмасдан аввал?
-Бу ерда ҳамма шундай яшайди. Шундоқ одам илтимос қилса,,йўқ демаслигингни билардим.
Эртаси куни Малоҳат дўконда дўкон эгасига ўзини ёмонлаётганини эшитиб қолди. Устига бориб қолгани учун гапга қўшилишга мажбур бўлди.
-Нега бунақа қиляпсан?
-Баҳодир ака бизнинг уйда яшамасин деди.
Озарбайжон хотин, Муҳаббатнинг рус тилида яхши гапира олишини билиб,,уни иккинчи дўконига ўтказди, ўша куниёқ Муҳаббат Малоҳатнинг хонасидан чиқиб кетди. Дўконнинг омборхонасида яшай бошлади. Кейинчалик, ижарага уй ҳам топди.Аммо Малоҳатнинг қилмиши ҳамон унинг ёдидан чиқмайди. Дугонам деб узоқ жойлардан уни паноҳ билиб келса, уни кўксидан итаргани, ўз ноғорасига ўйнатмоқчи бўлганини эсласа, хафа бўлиб кетади.
Баъзи аёллар, уйида оиласи бўла туриб,,мусофирликда бошқа эркаклар билан бемалол эр-хотиндай яшаб юраверишлари, яна ажралиш зарур бўлганда, бемалол бир-бирларидан воз кечиб,,бир-бирларини танимай кетаверишларини кўриб,
Муҳаббатнинг энсаси қотди. Малоҳатга ўхшаган бир-икки аёлни кўриб, одамлар мусофирдаги аёлларнинг ҳаммаси шунақа экан, деган хулосага келишлари мумкин, дея ўйлади.
Яқин танишингиз, қариндош ёки жигарингиз бўлмаса, бегона одамларнинг гапларига осон ишонмаслик кераклигини англади.
Раъно Умарқулова.
25.04.2018.

Комментарии

  • 25 апр 2018 15:10
    Ассалому алайкум Раъно опа бу Дугоналарни 1чи 2чисини каердан топиб укисам булади топаолмаябманку ?
  • 25 апр 2018 15:49
    Бу моддаю Россияда
  • 25 апр 2018 15:51
    Бунакаларни курориб уйидаги умр йолдиши билмасмикин деб росса ойланибман кейин карасам 50%шунакакен
  • 25 апр 2018 19:35
    Хозирги замонда бегоналарни коя туринг уз якинларизданам чикади шунакала унга нима дейсиз
  • 25 апр 2018 20:34
    Тугри гули.
  • 26 апр 2018 06:50
    Тавба тавба Аллох узинг адаштирмагин асло
  • 26 апр 2018 06:56
    Салом яхшимисиз хикояни боши каеда мен топаолмадим 1чисини билсангиз айтворинг .
  • 26 апр 2018 17:26
    падара ланат инхела занакода
  • 28 апр 2018 06:31
    Салом сиз яхшими узр мен хам билмайман
  • 28 апр 2018 10:52
    салом манам роса кидирдим . бу хикоя кисмли эмас экан. сал пастрокка тушсез мусофир аёллар 2 ёзилган уша биринчи хикоя. бу бошка хикоя. хаммаси алохида экан
  • 28 апр 2018 12:19
    Рахмат укидим мен куп кисимли булса керак дебман !
  • 7 мая 2018 04:26
    Раъно опагинам кампирча
    Сизни кора руйхатингиз узингиз учун кабрингиз каби зулматингиз булсин
    Сиз мард булсангиз каминага кизикган булардингиз кимлигимни билмасдан кора руйхат килибсиз,эххх одно ободни гул квмпирига инсоф берсин,сиз узи ибодат киладиган даврингиз келди ,маслахатим купрок саловатлар айтинг намоз укинг ,савияангизни узгартиринг бу дунёни нафс кулисиз,кузингизни катта очинг ман сизга бир сабаб булай Рамазон ойи келмакда ,барча гунохлариз тукилсин тавба килинг .дил озорликни тухтатинг ,узингизни азалиннизга кайтинг ва хулоса килинг Оллахим сизга кифоя килсин.