gif

Янги келинчак турмуш ўртоғига телефон қиляпти.

___ Алло.
___ Эшитаман
___ Чарчамадизми?
___Йўқ. . . Ҳадеб телефон қилаверма!
___ Хўп...
Бир соатдан сўнг
___ Алло.
___ Яна нима дейсан?
___ Кеч қолдиз шунга
___ Ахир ўйнамаяпман, ишдаман.
___ Қачон тугайди?
___Билмасам... Бошқа телефон қилма!
___ Хўп...
Бир соатдан сўнг
___ Алло...
___ Ёмон асабимга тегяпсан, яна нима дейсан?
___ Эҳтиёт бўлинг демоқчидим..
___ Хўп бошқа асабимга тегма!
___ Хўп.
Орадан бир соат ўтди. Йигит телефонига қаради.. (Нега телефон қилмаяпти тинчликмикин)
Йигит телефон қиляпти..
___ Эшитаман..
___ Нега телефон қилмадинг. Тинчликми?
___ Ўзиз килма дедизу!
___ Шунга қилмадингми?
___Ҳа
___ Сенга бир гап айтайми?
___ Айтинг
___ Сени овозингни эшитмасам, ўзимни қўярга жой тополмаймай қоламан.. Мендан хафа бўлма.. Сен менга кераксан бир онга ёки бир лаҳза учунмас, сен менга бир умрга кераксан . . .! ! !
___Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :
___ "Дунё бир мато-фойдаланиш василасидир. Дунёнинг энг яхши фойдаланиш василаси эса, солиҳа рафиқадир"

Комментарии