Барселона Кундени Ла Лигада рўйхатдан ўтказди

«Барселона» янги ҳимоячиси Жюль Кунде Ла Лига навбатдаги турида жамоасига ёрдам бера олади.
The Athletic хабарига кўра, Каталния клуби 23 ёшли ҳимоячини Ла Лигада рўйхатдан ўтказди. Шу тариқа, у 28 август куни «Барса»га «Вальядолид»га қарши ўйинда ёрдам бера олади.
Қайд этиш жоиз, Каталония клуби молиявий муаммолари сабабли мавсумнинг дастлабки турларида Кундени рўйхатдан ўтказа олмаётганди.
Маълумот учун, франциялик ҳимоячи «Севилья»дан 50+5 млн евро эвазига Каталония клубига кўчиб ўтганди.

Комментарии

Комментариев нет.