20 апр 2019

Абрамов Қосимовдан устун келди.

«Бунёдкор» ОКМКни енгиб, 3-ўринга кўтарилди
Суперлига 5-туридан ўрин олган ОКМК – «Бунёдкор» ўйини якунланди. Олмалиқда меҳмон бўлган «қалдирғочлар» Лутфулло Тўраевнинг жарима зарбасидан урган супер голи эвазига ғалаба қозонишди.
Бу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. ОКМК очколари сони 4 талигича қолди. «Бунёдкор» Суперлигада кетма-кет 3-ўйинда ғалаба қозонди.
Суперлига-2019. 5-тур
ОКМК – БУНЁДКОР 0:1
Гол: Лутфулло Тўраев (39).
ОКМК: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Файзиев, Дилшод Жўраев, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов, Миржамол Қосимов (Шаҳзод Нурматов, 66), Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов (Камрон Саидазимов, 46), Жасур Ҳасанов, Зафар Полвонов (Жасур Ҳакимов, 75).
Бунёдкор: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Нурилло Тўхтасинов, Лутфулло Тўраев, Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев, 66), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов, 90+2), Жавоҳир Қаҳрамонов (Улуғбек Абдулла ев, 83), Миржаҳон Мираҳмадов.

Комментарии

Комментариев нет.