27 апр 2019

Миржалол Қосимов «Насаф» - ОКМК ўйинидан кейинги матбуот анжуманида қатнашмади

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Қаршида ўтказилган «Насаф» - ОКМК ўйинидан кейинги матбуот анжуманида қатнашмади. Унинг ўрнига ёрдамчиси Ҳикмат Эргашев журналистларнинг саволларига жавоб берди.
«Биз янги жамоа тузганмиз, улар ҳозирча биз кутган ўйинни кўрсата олишмаяпти. 15-дақиқадаёқ 0:2 ҳисобида ортда бораётгандик ва бу катта «фора». «Насаф» яхши жамоа, уларнинг академияси борлиги сезилди.
Бугун бизга характер етишмади. Жамоани ортидан эргаштирадиган етакчи йўқ. Бугун Зафар Полвонов шамоллаб қолгани сабаб майдонга тушмади. Учта мағлубиятдан кейин мураббийнинг тақдири нима бўлади? Буни раҳбарият ҳал қилади»,- деб Ҳикмат Эргашевнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Комментарии

Комментариев нет.