К,ИССА8-қисмНигина дадасини кўриб, ҳўнграб йиғлади-да, деворга суяниб қолди. Ихтиёр ака базўр чиқди: нима дейишни билмай қимтинди.Абдувоҳид ака нима бўлганини тушуниб, тишларини ғижирлатди, "икковингниям..." деб сўкиниб, ёнига тупурди. Сўнгра қаёққа юришини билмай иккиланиб турди-да, ниҳоят ҳайдовчисининг устига бостириб борди. Ёқасидан олиб:-Шу кеча тегин дебмидим, ҳаромзода! - дея ўшқирди.- Сенга ишонсам, бориб турган иблис экансан-ку!-Кечиринг, Абдувоҳид ака, лекин қизингизни хафа қилганим йўқ... Бугунга мулла айттирганман...-Сен-чи, сен ўлиб турубмидинг?! Ичкарига кир, кўзимга кўринма! - деди директор қизига.-Кетаман... - Нигина кўз ёшларини артди.-Шу ерда қоласан, уйга қадамингни босма! Менинг сендек қизим йўқ!Абдувоҳид ака шартта бурилиб кета бошлади. Ихтиёр ака бошини қашиб, гоҳ хўжайинига, гоҳ Нигинага қаради. Кейин дарвозага чопди. Қўлини кўксига қўйиб, алланималар деб ялинди. Нигина дадасининг қўл силтаганини кўрди, "барибир мени шарманда қилдинглар", "қилар ишни қилдингми, ўзинг балогардонсан" деганини эшитди ва телбаларча тисарилиб, оғилхонага ўзини урди. Ҳудди кимдир тайёрлаб қўйгандек ойнасиз деразада эски арқон чувалиб ётарди. Ўзини осмоқ истагини қандай амалга оширишни аввалдан ўйлаб кўрмаган келинчак шоша-пиша бўйнига арқон солди.-Ёрдамим керак эмасми?- дағал овоз келди остонадан.Нигина Ихтиёр акага қайрилиб ҳам боқмади.-Кетинг, нима қилишни ўзим биламан.-Ўзини осадиган нотавон аввал арқонни харига боғлаб, кейин сиртмоқни бўйнига солади.-Кетинг деяпман!-Асқарни кўрдим. Ҳозиргина дарвозам ёнида мотоцикл миниб ўтди.Нигина тўхтади. Ихтиёр ака унинг бўйнидан арқонни чиқариб оларкан:-Мендан хафа бўлма, ишқим тушгани учун висолингга ошиқдим, - деди.- Биласанми, Асқар сенинг номусингга тегинган ўша оқшом тенгинг билан бахтли бўлолмаслигингни хотин қўйган қай гўрдаги нусхага турмушга чиқишингни ўйладим. Гинекологга олиб борсам, "даволаб қўярди". Бироқ қайси шўрпешона йигитни алдамоқчи эдинг?.. Мана, оқ либос кийиб, кенг уйнинг келинчаги ҳам бўлдинг. Бир жиҳатдан армон қилмайсан. Хўш, менга хотин бўлсанг қаеринг ейилиб қолади? Гап ёшда эмас, ишқда!Нигинанинг бўғзидан уф тортишга ўхшаш узуқ-юлуқ нидо отилиб чиқди.-Ростдан ҳам уни кўрдингизми? - сўради Нигина.-Кўрдим, фақат пайт пойлашимиз керак. Укамнинг бошига етган, сенинг бахтингни поймол қилган лаънати бадбахтни туғилганига пушаймон қиламиз.Туш чоғи мулла ташриф буюрди. Тўрт-бешта қўшнилар ва Нигинанинг аяси меҳмонлар жамоасини ташкил этди.Нигина қандай қилиб бир хонадондан иккинчи хонадонга, нимжон куёвдан ҳирсдай эркакка келинчак бўлиб қолганини тушунолмагандек ҳушсиз ўтирарди.~~~Уч кундан кейин Ихтиёр аканинг болалари келишди. Ўз ташвишига кўмилиб ўтирган Нигина уларга кўзи тушган заҳоти ғалати ҳис-туйғулар гирдобида қолди. Марҳум кундошининг заҳил юзи, илтижо билан боқиши хаёлида эмас, гўё ўнгида рўй берди. Кимдир "онанглар энди шу" деб кўрсатган шекилли, болалар ҳадиксираб, бегонасираб, аммо она меҳрини излаб умид ила Нигинага тикилишарди. Бироқ Нигина каби улар ҳам энди бола эмас эдилар. Қиз ўгай онадан тўрт, ўғиллар олти-етти ёш кичик эдилар, холос.Улар билан ўтган биринчи кун хижолатли бўлди. Айниқса Нигинанинг Ихтиёр ака билан битта ётоққа кириб кетиши анчайин мушкул кечди.Кейинги кун бундан-да баттар бўлди. Ихтиёр аканинг аммалари, холалари ва охирида Нигина билан тенгдош келинчак қизи кириб келди. Аёлларнинг "ҳар ким қўшгани билан", " пешонага нима ёзилса, шуни кўради", "ишқилиб бахтли бўлинглар" қабилидаги гаплари қисқа бир никоҳ шаънига ёғилган қуруқ сўзлар қоришмаси эканлигини Нигина ҳис этиб турарди. Негаки, бу никоҳ қасос билан якунланади: Асқарнинг боши ажал кундасига қўйилади... Сўнгра ҳар ким ўз йўлига кетади.Нигина худди шоҳ ҳарамига тушган канизак сингари Ихтиёр ака билан бир ёстиққа бош қўяр; на севги, на қўша қариш илинжида бирга яшарди. Гоҳи ўзини фоҳишадек сезарди. Дарҳақиқат, у мудҳиш бир кунни кутиб яшаш асносида эркакка ўз танини бахшида этаётгандек эди.Кейинги ҳафта Ихтиёр акани Нигинанинг дадаси чақирди. Кечқурун Нигинага айтишича, қайнота калитни узатиб: "Машинага ўтир,- дебди.-Ишлайвер, ўзи аввалдан бегона эмасдинг".Ниҳоят, Нигина уйда ёлғиз қолган куни қизлардек кийинди-да, таксига ўтириб, туман марказига йўл олди. Албатта, уйига эмас, Сардорникига борди. Сардор устахонада пайвандчи бўлиб ишларкан. Чекка маҳалладаги тошлоқ кўчадан юриб, устахонага яқинлашди. Занглаган очиқ дарвозага суянган тўрт-беш ўспирин Нигинага иршайиб тикилишди. Мойи чиқиб кетган шимдагиси Сардор эди. Нигина уни таниган маҳал аввал ўзида ҳеч туймаган ғазаб тўлқинидан беихтиёр титраб:-Ҳўв, ялангоёқ, бу ёққа кел!- деди.Бунақа муомалани уста йигитлар кутишмаганди.-Сенга айтаяпман, Сардор, тур ўрнингдан!Сардор истамайгина синфдошига яқин кела бошлади. Ҳар қадам ташлаганда туси ўзгариб борарди. Нигинага икки қадам қолганда, буткул гезариб, шалвираб тўхтади.-Нигина, ўзингмисан?.. Танимабман...-Таништириб қўяман ҳали!-Бирон нима бўлдими? Бундоқ...-Ўчир! Сен мени бебахт қилдинг! Энг биринчи сен калланг билан жавоб берасан!-Бебахт қилиб, нима, тўйингни буздимми?-Битириш кечаси, "Марварид" ресторани, нашафуруш аканг - ҳаммасини эсладингми?-Ҳеч қанақа нашафуруш акам йўқ, Худо сақласин-э, Нигина!-Асқар - тутинган аканг! Ё унга малайлик қилганингни тан олмайсанми?-Малайлик эмас, илтимос қилганди, чақириб бердим. Чиқмасанг мажбур қилолмасдим, ўзинг...-Ўша ҳайвон қўлимдан тортди, ночор аҳволда қолдим, битта сен кўрдинг. Хўш, кейин нима қилдинг? Қочиб кетдингми?-Ўзларингнинг гапларинг бор деб ўйлабман.-Бу баҳонангнинг менга кераги йўқ. Прокуратурадагиларга айтасан, ўн йил эмас, беш-олти йил қамалиш учун! Уйларингга бордим, оиланг зўрға яшаяпти-ю яна нега мени бадном қилмоқчи бўлдинг? Айт, арпангни хом урдимми? Афсус, ўша пайти дадамга айтмаган эканман! Энди биринчи ўринда сен қамоқда чирийсан! Синфдош қизни ўғирлашда қатнашган одам наша сотишга қўрқадими? Қўрқмайди. Демак, сен нашаям сотасан. Рифъатни ўлдиришдаям иштирок этгансан.Сардорда жон қолмади.-Қайси Рифъат? - сўради тили зўрға калимага келиб.-Эрим.-Эринг? У қачон ўлди?-Қачон қора дори берган бўлсанг, ўшанда.-Нигина, туҳмат қилма.-Ҳали бу ҳолваси! Қайнотам ҳам қандай катта одам, биласанми? Сенинг қўлинг борлигини айтсам гараж-паражингга ўт қўйиб, оёғингни ерга теккизмай олиб кетади. Туҳмат қилма, дейсан. Шунақа айбларни бўйнингга иладики, турмадан тирик чиқмайсан. Мана, сени топдим, гаплашдим. Ҳозир уйга бориб, дадамнинг битта-иккита "ёзувчи"лари ёрдамида прокуратурага ариза ёзаман!-Тўхта, Нигина, синфдошмиз ахир! Менда шунчалар қасдинг борми? Битирув кечасида чақириб бердим, лекин ёмонликни кўзлаганим йўқ. Ҳеч қанақа ўғирлик, қотилликка бош қўшмаганман. Кўрмаяпсанми, оддий пайвандчи бўлиб, ҳалол ишлаб юрибман. Қорадори нималигини билмайман ҳам.-Сен мени чақириб бермаганингда...Сардорнинг кўзларида ёш пайдо бўлди.-Нигина, унинг бундай маразлигини билмадим, алдасам тил тортмай ўлай! Мени кечир, илтимос, шугина айбимни кечир!-Нигинани Асқар ўғирлаб, шарманда қилди, деб кимларга айтгансан?-Ҳеч кимга, ўлай агар.-Яхшилаб қулоқ сол. Мени қандай чақириб берган бўлсанг, Асқарни ҳам бир четга олиб чиқасан. Тушунтиролдимми?-Уни анча вақтдан бери кўрганим йўқ, уйидан кетиб қолган. Ишон, ҳозир мен унга бегонаман, кўришмаймиз ҳам, гаплашмаймиз ҳам.-Бир неча кун аввал қайтиб келганмиш. Сардор, ўзингни оқлаш учун имконият бераман, шанба кунигача унинг квартирасини аниқлаб қўй. Чақир десам чақирасан.Сардорнинг юзи ёришиб, енгил тин олди ва:-У билан ёлғиз гаплашма, ҳар нимани кутса бўлади, - деди.~~~Ихтиёр ака Нигинанинг аллақаёқларга сандироқлаб келганидан хабар топди.-Нима ниятда юрибсан?- сўради қовоқ уюб.-Асқарни ахтардим.-Нега ахтарасан? Бу иш билан мен шуғулланаяпман.- Ихтиёр ака ўзини босиш учун чой ҳўплади. - Топсанг нима қилардинг? Ёқасига чанг солиб, юзини тимдалармидинг?! А?!-Нега ўқраясиз? Сизга топиб бермоқчиман, бир бола орқали алдаб чақиртирмоқчиман.-Ўша болани кейин ким ўлдиради?-Қайси болани?-Айтаяпсан-ку битта гувоҳ қўшилишини! Ҳе, хомкалла, уни ҳам йўқотишга тўғри келадиИхтиёр ака аччиғланиб, бошқа хонага чиқиб кетди. Бир соатлардан сўнг ёнига чақирди.-Нигина, мендан ҳомиладор бўлдингми, йўқми?Келинчак қизариб, тескари қараган эди, Ихтиёр ака қучоқлаб, дуч келган жойидан ўпа бошлади.-Майли, ҳаммаси бўлади, асалим.Эшикни ёпиб, чироқни ўчиришди. Ихтиёр ака биринчи бор Нигинадан Рифъат билан ўтган кечаларини сўради.-Йўқ, у менга тегинмаган,- деди Нигина. - Бечорани наша адойи тамом қилиб бўлган экан.-Демак, ҳаётингдаги ҳақиқий эркак мен эканман-да?-Тунда аёл зотига кучини кўрсатадиганларни ҳақиқий эркак деб ҳисобламай қўйганман!Ихтиёр ака мот бўлди. Ахир, у ҳам Нигинанинг ҳаётида зўравон Асқар каби бир кимса эди. Ҳақиқий эркакгина муҳаббат қозона олади, муҳаббат эса бир кишининг эҳтирослари билан туғилавермайди.-Нигина, - шивирлади Ихтиёр ака, - келинининг бегона эркак билан тўшакда қандай ётишини сўрайдиган тентак қайнона ҳақида эшитганмисан?Келинчакнинг ичи "шув" этди. Рифъатнинг онаси нималар деб дағдаға қилганини эслади. Ўзи пиширган ошни ўзи ейиш ўрнига Нигинани айбдор қилган шайтоннинг урғочисидан ҳамма нарса кутиш мумкин эди.-Қайнонам мени сўрадими?-Сўради. Товба, юзи қандай чидади-я?-Нима деди?-Эркакчасига сўкиниб олгач, яна бир қўланса сўз айтди-да, "қиз эканми, жувонми?" деди... Одам гапиролмай қоларкан.-Бирон жавоб айтгандирсиз?-У энди сизнинг келинингиз эмас, менинг хотиним, шундай экан, оилавий сиримни сизга айтмайман, дегандим, қарғаниб-қарғаниб кетди.Давоми бор.⏭✍🏼 @otaonatopilmaydi📚 ⏮ t.me/otaonatopilmaydi •••••••○●🍃🌼💕🌼🍃●○•••••••💞⚘СОГИНГАНЛАРИМ⚘ 💞┄┅অঠই✯❤️✯ইঠঅ┅┄•••••••○●🍃🌼💕🌼🍃●○•••••••Телеграм канали сахифасидан.
ОТАЖОНИМ МЕХРИБОНИМ.ОНАЖОНИМ КАДРДОНИМ
✍ЕТТИ КУНЛИК КЕЛИНЧАК.
К,ИССА
8-қисм
Нигина дадасини кўриб, ҳўнграб йиғлади-да, деворга суяниб қолди. Ихтиёр ака базўр чиқди: нима дейишни билмай қимтинди.
Абдувоҳид ака нима бўлганини тушуниб, тишларини ғижирлатди, "икковингниям..." деб сўкиниб, ёнига тупурди. Сўнгра қаёққа юришини билмай иккиланиб турди-да, ниҳоят ҳайдовчисининг устига бостириб борди. Ёқасидан олиб:
-Шу кеча тегин дебмидим, ҳаромзода! - дея ўшқирди.
- Сенга ишонсам, бориб турган иблис экансан-ку!
-Кечиринг, Абдувоҳид ака, лекин қизингизни хафа қилганим йўқ... Бугунга мулла айттирганман...
-Сен-чи, сен ўлиб турубмидинг?! Ичкарига кир, кўзимга кўринма! - деди директор қизига.
-Кетаман... - Нигина кўз ёшларини артди.
-Шу ерда қоласан, уйга қадамингни босма! Менинг сендек қизим йўқ!
Абдувоҳид ака шартта бурилиб кета бошлади. Ихтиёр ака бошини қашиб, гоҳ хўжайинига, гоҳ Нигинага қаради. Кейин дарвозага чопди. Қўлини кўксига қўйиб, алланималар деб ялинди. Нигина дадасининг қўл силтаганини кўрди, "барибир мени шарманда қилдинглар", "қилар ишни қилдингми, ўзинг балогардонсан" деганини эшитди ва телбаларча тисарилиб, оғилхонага ўзини урди. Ҳудди кимдир тайёрлаб қўйгандек ойнасиз деразада эски арқон чувалиб ётарди. Ўзини осмоқ истагини қандай амалга оширишни аввалдан ўйлаб кўрмаган келинчак шоша-пиша бўйнига арқон солди.
-Ёрдамим керак эмасми?
- дағал овоз келди остонадан.
Нигина Ихтиёр акага қайрилиб ҳам боқмади.
-Кетинг, нима қилишни ўзим биламан.
-Ўзини осадиган нотавон аввал арқонни харига боғлаб, кейин сиртмоқни бўйнига солади.
-Кетинг деяпман!
-Асқарни кўрдим. Ҳозиргина дарвозам ёнида мотоцикл миниб ўтди.
Нигина тўхтади. Ихтиёр ака унинг бўйнидан арқонни чиқариб оларкан:
-Мендан хафа бўлма, ишқим тушгани учун висолингга ошиқдим, - деди.
- Биласанми, Асқар сенинг номусингга тегинган ўша оқшом тенгинг билан бахтли бўлолмаслигингни хотин қўйган қай гўрдаги нусхага турмушга чиқишингни ўйладим. Гинекологга олиб борсам, "даволаб қўярди". Бироқ қайси шўрпешона йигитни алдамоқчи эдинг?.. Мана, оқ либос кийиб, кенг уйнинг келинчаги ҳам бўлдинг. Бир жиҳатдан армон қилмайсан. Хўш, менга хотин бўлсанг қаеринг ейилиб қолади? Гап ёшда эмас, ишқда!
Нигинанинг бўғзидан уф тортишга ўхшаш узуқ-юлуқ нидо отилиб чиқди.
-Ростдан ҳам уни кўрдингизми? - сўради Нигина.
-Кўрдим, фақат пайт пойлашимиз керак. Укамнинг бошига етган, сенинг бахтингни поймол қилган лаънати бадбахтни туғилганига пушаймон қиламиз.
Туш чоғи мулла ташриф буюрди. Тўрт-бешта қўшнилар ва Нигинанинг аяси меҳмонлар жамоасини ташкил этди.
Нигина қандай қилиб бир хонадондан иккинчи хонадонга, нимжон куёвдан ҳирсдай эркакка келинчак бўлиб қолганини тушунолмагандек ҳушсиз ўтирарди.
~~~
Уч кундан кейин Ихтиёр аканинг болалари келишди. Ўз ташвишига кўмилиб ўтирган Нигина уларга кўзи тушган заҳоти ғалати ҳис-туйғулар гирдобида қолди. Марҳум кундошининг заҳил юзи, илтижо билан боқиши хаёлида эмас, гўё ўнгида рўй берди. Кимдир "онанглар энди шу" деб кўрсатган шекилли, болалар ҳадиксираб, бегонасираб, аммо она меҳрини излаб умид ила Нигинага тикилишарди. Бироқ Нигина каби улар ҳам энди бола эмас эдилар. Қиз ўгай онадан тўрт, ўғиллар олти-етти ёш кичик эдилар, холос.
Улар билан ўтган биринчи кун хижолатли бўлди. Айниқса Нигинанинг Ихтиёр ака билан битта ётоққа кириб кетиши анчайин мушкул кечди.
Кейинги кун бундан-да баттар бўлди. Ихтиёр аканинг аммалари, холалари ва охирида Нигина билан тенгдош келинчак қизи кириб келди. Аёлларнинг "ҳар ким қўшгани билан", " пешонага нима ёзилса, шуни кўради", "ишқилиб бахтли бўлинглар" қабилидаги гаплари қисқа бир никоҳ шаънига ёғилган қуруқ сўзлар қоришмаси эканлигини Нигина ҳис этиб турарди. Негаки, бу никоҳ қасос билан якунланади: Асқарнинг боши ажал кундасига қўйилади... Сўнгра ҳар ким ўз йўлига кетади.
Нигина худди шоҳ ҳарамига тушган канизак сингари Ихтиёр ака билан бир ёстиққа бош қўяр; на севги, на қўша қариш илинжида бирга яшарди. Гоҳи ўзини фоҳишадек сезарди. Дарҳақиқат, у мудҳиш бир кунни кутиб яшаш асносида эркакка ўз танини бахшида этаётгандек эди.
Кейинги ҳафта Ихтиёр акани Нигинанинг дадаси чақирди. Кечқурун Нигинага айтишича, қайнота калитни узатиб: "Машинага ўтир,
- дебди.
-Ишлайвер, ўзи аввалдан бегона эмасдинг".
Ниҳоят, Нигина уйда ёлғиз қолган куни қизлардек кийинди-да, таксига ўтириб, туман марказига йўл олди. Албатта, уйига эмас, Сардорникига борди. Сардор устахонада пайвандчи бўлиб ишларкан. Чекка маҳалладаги тошлоқ кўчадан юриб, устахонага яқинлашди. Занглаган очиқ дарвозага суянган тўрт-беш ўспирин Нигинага иршайиб тикилишди. Мойи чиқиб кетган шимдагиси Сардор эди. Нигина уни таниган маҳал аввал ўзида ҳеч туймаган ғазаб тўлқинидан беихтиёр титраб:
-Ҳўв, ялангоёқ, бу ёққа кел!
- деди.
Бунақа муомалани уста йигитлар кутишмаганди.
-Сенга айтаяпман, Сардор, тур ўрнингдан!
Сардор истамайгина синфдошига яқин кела бошлади. Ҳар қадам ташлаганда туси ўзгариб борарди. Нигинага икки қадам қолганда, буткул гезариб, шалвираб тўхтади.
-Нигина, ўзингмисан?.. Танимабман...
-Таништириб қўяман ҳали!
-Бирон нима бўлдими? Бундоқ...
-Ўчир! Сен мени бебахт қилдинг! Энг биринчи сен калланг билан жавоб берасан!
-Бебахт қилиб, нима, тўйингни буздимми?
-Битириш кечаси, "Марварид" ресторани, нашафуруш аканг - ҳаммасини эсладингми?
-Ҳеч қанақа нашафуруш акам йўқ, Худо сақласин-э, Нигина!
-Асқар - тутинган аканг! Ё унга малайлик қилганингни тан олмайсанми?
-Малайлик эмас, илтимос қилганди, чақириб бердим. Чиқмасанг мажбур қилолмасдим, ўзинг...
-Ўша ҳайвон қўлимдан тортди, ночор аҳволда қолдим, битта сен кўрдинг. Хўш, кейин нима қилдинг? Қочиб кетдингми?
-Ўзларингнинг гапларинг бор деб ўйлабман.
-Бу баҳонангнинг менга кераги йўқ. Прокуратурадагиларга айтасан, ўн йил эмас, беш-олти йил қамалиш учун! Уйларингга бордим, оиланг зўрға яшаяпти-ю яна нега мени бадном қилмоқчи бўлдинг? Айт, арпангни хом урдимми? Афсус, ўша пайти дадамга айтмаган эканман! Энди биринчи ўринда сен қамоқда чирийсан! Синфдош қизни ўғирлашда қатнашган одам наша сотишга қўрқадими? Қўрқмайди. Демак, сен нашаям сотасан. Рифъатни ўлдиришдаям иштирок этгансан.
Сардорда жон қолмади.
-Қайси Рифъат? - сўради тили зўрға калимага келиб.
-Эрим.
-Эринг? У қачон ўлди?
-Қачон қора дори берган бўлсанг, ўшанда.
-Нигина, туҳмат қилма.
-Ҳали бу ҳолваси! Қайнотам ҳам қандай катта одам, биласанми? Сенинг қўлинг борлигини айтсам гараж-паражингга ўт қўйиб, оёғингни ерга теккизмай олиб кетади. Туҳмат қилма, дейсан. Шунақа айбларни бўйнингга иладики, турмадан тирик чиқмайсан. Мана, сени топдим, гаплашдим. Ҳозир уйга бориб, дадамнинг битта-иккита "ёзувчи"лари ёрдамида прокуратурага ариза ёзаман!
-Тўхта, Нигина, синфдошмиз ахир! Менда шунчалар қасдинг борми? Битирув кечасида чақириб бердим, лекин ёмонликни кўзлаганим йўқ. Ҳеч қанақа ўғирлик, қотилликка бош қўшмаганман. Кўрмаяпсанми, оддий пайвандчи бўлиб, ҳалол ишлаб юрибман. Қорадори нималигини билмайман ҳам.
-Сен мени чақириб бермаганингда...
Сардорнинг кўзларида ёш пайдо бўлди.
-Нигина, унинг бундай маразлигини билмадим, алдасам тил тортмай ўлай! Мени кечир, илтимос, шугина айбимни кечир!
-Нигинани Асқар ўғирлаб, шарманда қилди, деб кимларга айтгансан?
-Ҳеч кимга, ўлай агар.
-Яхшилаб қулоқ сол. Мени қандай чақириб берган бўлсанг, Асқарни ҳам бир четга олиб чиқасан. Тушунтиролдимми?
-Уни анча вақтдан бери кўрганим йўқ, уйидан кетиб қолган. Ишон, ҳозир мен унга бегонаман, кўришмаймиз ҳам, гаплашмаймиз ҳам.
-Бир неча кун аввал қайтиб келганмиш. Сардор, ўзингни оқлаш учун имконият бераман, шанба кунигача унинг квартирасини аниқлаб қўй. Чақир десам чақирасан.
Сардорнинг юзи ёришиб, енгил тин олди ва:
-У билан ёлғиз гаплашма, ҳар нимани кутса бўлади, - деди.
~~~
Ихтиёр ака Нигинанинг аллақаёқларга сандироқлаб келганидан хабар топди.
-Нима ниятда юрибсан?
- сўради қовоқ уюб.
-Асқарни ахтардим.
-Нега ахтарасан? Бу иш билан мен шуғулланаяпман.
- Ихтиёр ака ўзини босиш учун чой ҳўплади. - Топсанг нима қилардинг? Ёқасига чанг солиб, юзини тимдалармидинг?! А?!
-Нега ўқраясиз? Сизга топиб бермоқчиман, бир бола орқали алдаб чақиртирмоқчиман.
-Ўша болани кейин ким ўлдиради?
-Қайси болани?
-Айтаяпсан-ку битта гувоҳ қўшилишини! Ҳе, хомкалла, уни ҳам йўқотишга тўғри келади
Ихтиёр ака аччиғланиб, бошқа хонага чиқиб кетди. Бир соатлардан сўнг ёнига чақирди.
-Нигина, мендан ҳомиладор бўлдингми, йўқми?
Келинчак қизариб, тескари қараган эди, Ихтиёр ака қучоқлаб, дуч келган жойидан ўпа бошлади.
-Майли, ҳаммаси бўлади, асалим.
Эшикни ёпиб, чироқни ўчиришди. Ихтиёр ака биринчи бор Нигинадан Рифъат билан ўтган кечаларини сўради.
-Йўқ, у менга тегинмаган,
- деди Нигина. - Бечорани наша адойи тамом қилиб бўлган экан.
-Демак, ҳаётингдаги ҳақиқий эркак мен эканман-да?
-Тунда аёл зотига кучини кўрсатадиганларни ҳақиқий эркак деб ҳисобламай қўйганман!
Ихтиёр ака мот бўлди. Ахир, у ҳам Нигинанинг ҳаётида зўравон Асқар каби бир кимса эди. Ҳақиқий эркакгина муҳаббат қозона олади, муҳаббат эса бир кишининг эҳтирослари билан туғилавермайди.
-Нигина, - шивирлади Ихтиёр ака, - келинининг бегона эркак билан тўшакда қандай ётишини сўрайдиган тентак қайнона ҳақида эшитганмисан?
Келинчакнинг ичи "шув" этди. Рифъатнинг онаси нималар деб дағдаға қилганини эслади. Ўзи пиширган ошни ўзи ейиш ўрнига Нигинани айбдор қилган шайтоннинг урғочисидан ҳамма нарса кутиш мумкин эди.
-Қайнонам мени сўрадими?
-Сўради. Товба, юзи қандай чидади-я?
-Нима деди?
-Эркакчасига сўкиниб олгач, яна бир қўланса сўз айтди-да, "қиз эканми, жувонми?" деди... Одам гапиролмай қоларкан.
-Бирон жавоб айтгандирсиз?
-У энди сизнинг келинингиз эмас, менинг хотиним, шундай экан, оилавий сиримни сизга айтмайман, дегандим, қарғаниб-қарғаниб кетди.
Давоми бор.
⏭✍🏼 @otaonatopilmaydi📚 ⏮ t.me/otaonatopilmaydi •••••••○●🍃🌼💕🌼🍃●○•••••••
💞⚘СОГИНГАНЛАРИМ⚘ 💞
┄┅অঠই✯❤️✯ইঠঅ┅┄
•••••••○●🍃🌼💕🌼🍃●○•••••••
Телеграм канали сахифасидан.