Комментарии
- 3 фев 2020 14:32Россияга газин бериб тезак еккан узбегим деб кушик айтган эди бир хофиз.копир каримипга маладес бутун бир миллатни куркок ювош куйга айлантирди бору
- 3 фев 2020 18:06Супургиз билан супуриб олармидиз тугрими
- 3 фев 2020 18:15Газ супурушга ожизле килади мани супургим
- 4 фев 2020 19:29Коментари езишга хам сал эьтибор берингизлар бутун дунега таркалаяпти ахир
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
FREEDOM.UZ
Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор шаҳарчаси яқинидаги Зирабулоқ магистрал газ қувурида 2 февраль куни соат 16.
45 ларда БГР-ТБА Магистрал газ қувурлари 1-4 тармоқларининг газ қувури ёрилиши оқибатида ёнғин содир бўлган. Бу хабарни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Вазирлик хабарномасига кўра, авария натижасида жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.
Қайд этилишича, "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг Зирабулоқ магистрал газ қувурлари бошқармаси ва Фавқулотда вазиятлар вазирлиги махсус ишчи гуруҳларининг тезкор ҳаракатлари натижасида соат 17:15 да ёнғин бартараф этилган. БГР-ТБА Магистрал газ қувурларининг 2-3 тармоқлари орқали газ транспорт тизими узлуксиз ишлаши йўлга қўйилган.
“Айни пайтда Зирабулоқ, Ғаллаорол, Муборак ва Газли магистрал газ қувурлари бошқармаларининг махсус таъмирлаш бригадалари талофатни бартараф этиш мақсадида воқеа жойида иш олиб бормоқда, қисқа муддатларда магистрал газ қувурлари қайта ишга туширилади ва барқарор ишлаши таъминланади”, дейилади хабарномада.
Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.