Комментарии
- 17 мая 2020 16:46Халкни гиж гижламанг. Нима болгандаям Оллохни айтгани болади. Мухаммад солихни ўзини президент килиб куйганимизда хам шу мусикага ракс тушарди. оддий оилада бизнес килмокчи болсез сармоя етмаса карз олиб бизнес киласиз, пулни купайтиргач карзни кайтарасиз. Давлат хам шунака ўзга давлатлар билан олди берди килиб давлат хазинаси купайтирилади. Айб эса хаммада болади президент хам мустасно эмас бундан, уни хам Оллох яратган. Вафот этса хадди оддий инсонлардака ерга кумилади оддий кафанда, зебу зар кийимдамас.
- 17 мая 2020 17:24УЗИНИ ДУШМАНЛАРИДАН КАСОС ОЛГАН ЭКАНДА ПОДШОХИМИЗ...УГРИ КАЛУМУШ ДЕГАНИГА УЙЛАПМИЗКИ БОШИМИЗГА КУЕШ ЧИКТИ БИЗГА ОДОЛОТЛИ ПРЕЗДЕНТ КЕЛДИ ДЕП .КУП СИРЛАР ОЧИЛМОКТА ОЧИЛСИН..
- 17 мая 2020 17:56ҳалқни гиж-гижламен
бу оломон тепса тебранмасу, мендан зўрлариям ҳаққини танита олмаган бу оломонга - 17 мая 2020 18:00бу оломон учун бошқаларам қийналип ўтиш керакми? ха хўп хорликга рози экансан, бошқаларни мен бн қўшилип хор бўл дейишга ҳаққинг йўқ, чекага чиқвол все.
- Комментарий удалён.
- 17 мая 2020 18:33Нималар деб ёзиб ташлабсиз, умуман тушунмадим гапизни кимни танкид килдингиз президентни коралаб ёзилган нарсани копироват киляпсизку мен хали узингизни фикрингизни укимадим, и бу ерда харф териш буйича мусобака уйнамокчи эмасман
- 17 мая 2020 18:35Узларизга жавоб бериб исм фамиляларизни тугри ёзиб куйишни урганинглар олдин, кейин бошкаларга ниманидир ургатасизлар, бу озодлик групасида кимга нимани ургатяпсизлар узи хайронман бир бирингга пахта куйип
- 17 мая 2020 18:39Хиндистонда молга таъзим қилиб сиғинадиган одамлар бор. Ўзбекистонда одамга таъзим қилиб сиғинадиган моллар бор
(с) Но Маъ Лум И - 17 мая 2020 19:17Бу жиддий айблов,тасдикланса жиноят.Халк буни билиши керак.Нима учун халк килса жиноятга жазо мукаррар,рахбарлар килса айб хаммада булади.Адолатданми шу?
- 17 мая 2020 19:17тушунчез бўмаса нима мени вақтими оляпсиз🙄
ўзизи аурездагилар бн гап ўйини қилинг унда. - 17 мая 2020 19:19мени устумдан кулишяпти деп ўйлаяпти ану қиз🙄
ачиниш хисси деворинг, бўларга берилган умр уволлигига ачинаман - 17 мая 2020 19:30бунақа қобиғда қоп кетганлар анча кам хозир!
ҳаққини талап қиляпганлар анча кўпайди. - Комментарий удалён.
- 17 мая 2020 20:51Сиз хам танитманг хаккини, хаккини таниганлар мамлакатни украинларга ухшаб майдан киворади, окибатда жабр курган хам халк болади. Андижон вокеасида хам ўша мухаммад солих ва жума намангоний бошлик халк билан давлат орасига фитна солган, окибатда эса жабрини халк тортди, уша ердв улган бегунох одамларра хатто жаноза хам укилмай итдай кўмиб ташланган болса керак.
- 17 мая 2020 20:58Халк билгандан нима фойда, девон олдида пикет утказадими еки кўзголонга чикадими? Ана Тожикистон халки президентини ёмон куради, у рахбар халкни уйламайдиям, нима тахтдан туширворишдими? Аксинча президент ўзига бутун умрли ота унвонини, хотинига эса тожик халкини онаси унвонини бердию. У ердаям халк кийналяпти. Бу ерда прежидентни гийбат килиб факатгина гунохини оламиз ўзимизга, хатто шу хам бизни зараримизга ишлайди.
- 17 мая 2020 20:59Унда гунохини енгиллатиб юравер сен. Хар калай фойдали иш киляпсан.
- 17 мая 2020 21:19АНЖОНДАГИ УРУШНИ ДАВЛАТ ТЕПАСИДАГИЛА УЙИШТИРГАН.СИЗ НИМА ЭНДИ УРУШ БУЛАДИ ДЕБ ХАММАНИ КУРКИТИБ ХАКИКАТНИ АЙТКАНИ КУЙМАЙСИЗМИ УРУШ БУЛАДИ ГАПИРМАЙЛА ДЕГАН УСУЛ УЖЕ МОДАДАН КОЛДИ БОШКА НАРСА ТОПИЙЛА ЭНДИ ХАЛКНИ КУРКИТИШКА..
- 17 мая 2020 21:24Унда омадиларни берсин. Айтаверинг, ўз гунохлариз камли килаётган болса президентниям сирот купригидан ўтишига ёрдамлашворасиз. Сангиновниям, уни куёвиниям куплашиб гунохини олсалариз купни дуоси кабул боладию рамазон ойида. Каримов хам халкни шунча эзиб мардикорлар дегани бир болдию, ўлганда халкни вой отамлагани бир болди.
- 17 мая 2020 21:31САНГИНОВНИ ХЕЧ КИМ ДУО КИЛГАНИ ЙУК ХАММА УНИ КАРГАЯПТИ..КИЛГАНИ ЖИНОЯТЛАРИНИ ГАПИРСА СИРОТ КУПРИГИДАН ТЕЗ УТАДМИ БУ ЕГИ ЭНДИ ФАНТАСТИКА МАЙЛИ СОГ БУЛИНГ ..
- Комментарий удалён.
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
FREEDOM.UZ
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши оқибатида Қозоғистон сўровига жавобан сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади деб айтилганини тан олган.
Gazeta.uz нашрига берган интервьюсида мулозимнинг маълум қилишича, 1 май куни Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши оқибатида Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громовга сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб айтилган.
Мулозим бу маълумот вазиятга оид дастлабки баҳолашга таяниб, берилганини таъкидлаган.
"Дастлабки баҳолашларда ҳеч ким кутмаган эди, сув омборидан катта миқдорда сув чиқиб кетишини. Шунга асосланиб [Қозоғистон томонига] ҳақиқатан ҳам бу сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади, деб айтилган. Лекин, афсуски, ҳеч қандай техноген аварияни олдиндан башорат қилиш қийин. Бунинг талафотини, бунинг кўламини зудлик билан айта олиш жуда қийин. Биринчи он, биринчи лаҳзаларида, улар [Қозоғистон] томонидан сўров бўлганида, ҳақиқатан ҳам шунақа жавоб бўлган. Барча чоралар кўриляпти, сизларга сув етиб бормаслиги учун ёки талафот етказмаслик учун, деган хабарлар бўлган", деган Воҳиджон Аҳмаджонов.
Шунингдек, "Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтириш чораси самара бермадими?" деган саволга жавобан Воҳиджон Аҳмаджонов, сув тошқинини мавжуд Жанубий Мирзачўл магистрал зовурига (коллектор) йўналтиришда бу каналнинг ўтказиш қобилияти етмаганини айтган:
"Бу атрофда сув чиқариб юборадиган асосий артерия, бу — Жанубий Мирзачўл магистрал зовури (коллектор). Шу орқали сув чиқиб кетади. Умуман, рельеф шунақа тузилганки, энг пастлик жойига ўша коллектор қурилган. Барча сув шу йўналишдан чиқиб кетади. Лекин ҳар бир каналнинг ўз ўтказиш қобилияти бўлади. Ўша канал 120 метр кубли. Шу куни [1 май куни] 300 кубгача сув ўтган. Демак, ўзига нисбатан 2−3 баравар [кўп]".
Шу билан бирга, Воҳиджон Аҳмаджонов Ўзбекистон томони Қозоғистонга минимал даражада зарар етказиш бўйича барча чораларни кўрганини айтиб ўтган.
1 май куни тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида тўғон ўпирилиши натижасида сув тошқини рўй берган. Тошқин Қозоғистоннинг Мактаарал туманидаги 5 қишлоқни босган, 845 та уй сув остида қолганди.