27 мая 2020

Қашқадарё вилоят, Косон туман, Бешқўтон маҳалласида яшайдиган 35 яшар Абдураҳмон Отамуродовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.

Абдураҳмон Отамуродов Озодликка қилмаган жиноятни бўйнига олдириш учун ИИБ терговчилари уни қийноққа солгани, экспертиза сохта хулоса бергани ҳақида 19 февралда айтган эди.
Отамуродовнинг айтишича, у ИИБ терговчилари тазйиғига чидолмаган ва 17 февралда заҳарли дори ичиб ўз жонига қасд қилган, касалхонада унинг жони сақланиб қолган эди.
Абдураҳмон Отамуродов гарчи оқланган бўлса-да, аммо "унга нисбатан асоссиз жиноят иши очган, қийноққа солган ИИБ ходимлари жазоланмай қолганини" айтмоқда.
Абдураҳмон Отамуродов маҳалладоши Насриддин Донаевни уриб, кўзини кўр қилганликда айбланиб, унинг устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104 – моддаси, биринчи қисми ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айбланган эди.
Озодликка берган интервьюсида Абдураҳмон ва воқеа гувоҳлари бу айбловни кескин инкор этиб, унга нисбатан жабрланувчи ва терговчи томонидан туҳмат уюштирилганини айтган эди.
Озодлик мақоласидан сўнг Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси мазкур воқеа юзасидан хизмат текшируви олиб борган ва Косон туман ИИБда хизмат сафарида бўлган катта терговчи Б.Худойқуловнинг имзоси билан бу жиноят иши ҳаракатдан тугатилгани ҳақида Абдураҳмон Отамуродовга мактуб юборилган. 2020 йил, 19 мартда ёзилиб, 2019 - 159 рақами билан қайд этилган (қуйида хат фотонусхаси эълон қилинмоқда) мактубда бундай дейилган:
“Косон туман ИИБ ҳузуиридаги Тергов бўлими томонидан Н.Донаевнинг тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104 моддаси, 1-қисми билан қўзғатилган 10229-1/2019-159-сонли жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Н.Донаевнинг тан жароҳати олганлиги ҳолати бўйича жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ҳамда сизнинг ҳаракатларингизда қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш жиноят таркиби йўқлиги сабабли Ўзбекистон ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2 бандларига асосан ҳаракатдан тугатилди”.

Жиноят иши тугатилгани ҳақида мактуб

Абдураҳмон Отамуродовнинг 27 май куни Озодлик радиосига айтишича, гарчи унинг айбсизлиги исботланган бўлса-да, лекин уни қийноққа солган ИИБ ходимлари ва сохта хулоса берган эксперт врач жавобгарликка тортилмаган:

“Мен ўтган йилнинг 9 декабридан буён азобдаман. Қилмаган ишимни терговчилар Нодир Муродов, Бобур Тўраев, прокурор, участковой Миржамол Давлатов, сохта хулоса берган эксперт врач Элмурод Баротовлар жавобгарликка тортилмади. Бу вақт орасида терговчилар билан келишиб, гўёки “жабрланувчи" томон менинг отамдан 15 миллион сўм ундирди, мени ИИБга қамаб йўқ айбни бўйнимга олиш учун уриб-калтаклаб, қийноққа солишди. Мен бу шахслар устидан ариза ёзиб Қашқадарё вилояти прокуратурасига топширдим, лекин ҳеч ким сўрагани йўқ. Бу шахсларни излаб Косон туман ИИБга борсам, улар бу ерда ишламайди, бошқа жойга ўтиб кетган дейишяпти. Жиноятни қилиб бошқа жойга бориб ишласа ҳам бўлар эканда. Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновдан менга асоссиз айб қўйиб, қийноққа солган ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қиламан”.

Абдураҳмон Отамуродовнинг иддаолари бўйича Косон тумани ИИБдан муносабат олишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Комментарии

  • 27 мая 2020 23:02
    Ха, айтманг, одамларниям суддан хам, хукуматдан хам кунгли коляпти.
  • 27 мая 2020 23:03
    Ха Олмахон
  • 27 мая 2020 23:04
    Майли, тинч булинг, мен чикдим.
  • 27 мая 2020 23:05
    Пока
  • 27 мая 2020 23:46
    Ассалому-алейум
    Абдураҳмон Отамуродов, хакикатга курашганингиз ва адолат карор топганидан хурсандман, одамларга хайронман хакикат йук овора булма деб кул силташади !!! хамма шундай кулини силташ килса ИИБ ходимлари баттар кутилишиб, нопок Экспертлар  шундай нохакликни килаверади, Президент узгаргандан кейин Бир оз хакикатга эришса булябди, аммо жуда кийин !!! Хали хали эски усулда ишлаябди Олий Суд, Прокуратура, ИИБ ходимлари....
  • 27 мая 2020 23:52
    Абдураҳмон Отамуродов, Мен ушбу сайтда Озодликга мурожатимни урганишмаганди, мен Билан кизикишмаган алокага хам чикишмаган !!!  Сиздан илтомосим Озодликга кандай богландингиз тушунтириб берсангиз ? Мен хам Олий Суд тарафидан булаетган адолатсизликда ердам сурамокчиман.
  • 28 мая 2020 01:59
    Odamlarga xayronman . Хамма ха бупти кутилиб олибсиз энди индамай куйовринг деб акил булади. Инсон шани ер бн битта килинганичи , каердаги манкалар бегунох одамни уриб тепиб майиб килганичи , агар дори ичиб куйиб э'тиборга тушмаганда хли хам турмада утирган буларди .Абдурахмон тухтатманг харакатизни . Йордам кк булса йозинг уордам килайлик . Ютибда Иброхим Аспаров деган йигит уз йордамини таклиф килябди   . Кучли адвакатлари бор экан . Йордам олинг . Бирлашиб еэлкамизга утириб олган каналарни томири бн сугириб ташлайлик . Хеч ким узбекистонда бу вахшийларни кулига тасодифан тушиб колмасликка кафолфтланмаган .
  • 28 мая 2020 04:44
    Хакикатни юзага чикариш учун жонни гаровга куйиш керакми???Бу йигит омон колибди,лекин яна канча инсонлар уз хукуклари учун соглигидан колаверса жонидан кечиш керак???
  • 28 мая 2020 05:40
    Мени бир танишим пенсияга чикган собик ииб ходими, кандай кийнока солишини ва кандай усуллар кулашини айтиб берарди, эшитиб шокка тушиб коганман, улар учун бита энг ахши усул бор экан, шуни кулласа любой одам кимаган айбинихам буйнига овораркан.
  • 28 мая 2020 05:50
    Мени давлатимда жиноят тартибсизлик коррупция ишсизлик ва бошка нарсалар хеч качон булмайди.
  • 28 мая 2020 07:54
    Бечора..моральный ущерб га..камок давридаги кунларига..берган пулларига хам ариза ёзсин..ютиб чикади..
  • 28 мая 2020 08:20
    бешкутандан озод килишибдими буни
  • 28 мая 2020 14:17
    Адолат булсин диса терговчилар жазога тортилиши керак. Терговчиларни айби бн бир инсон уз жонига каст килди тугри улмай колди лекин манавий зарар курди ва соглиги ямонлашди.
  • 30 мая 2020 07:02
  • 31 мая 2020 05:14
    Фотография