28 мая 2020

Эронда ошқозон-ичак коронавируси инфекцияси ҳолатлари кўпаймоқда

Эронлик шифокорлар мамлакатда коронавирусга чалинганлар орасида нафақат нафас олиш, балки ошқозон-ичак йўллари инфекцияси кузатилаётганини маълум қилишди.
Хитой ва АҚШда тўпланган маълумотлар ҳам коронавирус айрим беморларда нафас олиш йўллари эмас, балки ошқозон-ичак инфекциясини келтириб чиқаришини кўрсатди.
Айни дамда олимлар ушбу ҳолатни ўрганмоқда.
Эронлик эпидемиолог Муҳаммад Ризо Маҳбубфар пандемия бошида беморларда асосан йўтал, нафас қисиши ва баланд тана ҳарорати каби аломатлар кузатилган бўлса, эндиликда ошқозон-ичак йўллари касалланиши кўпроқ кузатилаётганини айтди.
Маҳбубфарнинг сўзларига кўра, ошқозон-ичак коронавирус инфекцияси аломатлари ич кетиш, қорин спазмалари, ич оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва иштаҳа ва ҳид билиш қобилиятининг йўқолишидан иборатдир.
Маҳбубфар Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар ҳақида эълон қилаётган статистика нафас йўллари эмас, ошқозон-ичак тракти касалланган беморларни ҳисобга олмаслигини тахмин қилди.
Бабол тиббиёт университети гастроэнтерологи Сайид Ҳасан Обидий Бабол шаҳрида коронавирусга чалинган беморларнинг чорак қисмида фақат ошқозон-ичак инфекцияси аломатлари кузатилаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бундай беморларда нафас олиш билан боғлиқ муаммолар кузатилмагани учун, улар коронавирусга кеч анализ топширмоқда ва бу вирус кенг тарқалишига йўл очиб бермоқда.
Теҳрондаги Шоҳид Беҳешти университети гастроэнтерологи Сайид Ризо Фотимий коронавирус юқтирган беморларнинг ярмида ошқозон-ичак инфекцияси аломатлари кузатилаётганини айтди. Фотимий бундай аломатлар юзага келган беморларнинг жигари шикастланиб, ошқозон ости бези яллиғланаётганини қўшимча қилди.
Тиббиёт мутахассисларига коронавирус келтириб чиқарадиган ошқозон-ичак инфекцияси ҳақида вирус ўтган йилнинг декабрида Хитойнинг Ухань шаҳрида илк маротаба қайд этилганидан бери маълум.
АҚШда коронавирусга чалингани тасдиқланган илк беморда ҳам нафас олиш қийинчиликлари билан бир қаторда қусиш ва ич кетиши кузатилган эди.
Эндиликда коронавирусга чалинган беморларда ошқозон-ичак касаллиги симптомлари аввал ишонилгандан кўпроқ учраши маълум бўлди.
Дастлабки тадқиқотлар беморларнинг атиги 4 фоизида ошқозон-ичак аломатлари кузатилишини кўрсатган эди. Аммо янги тадқиқотлар ортидан аслида бу кўрсаткич 10 фоиздан 60 фоизгача эканлиги маълум бўлди.
Йорк университети ходими доктор Мартин Вейсей коронавирус нафақат ўпка, балки ошқозон ва ичакларга ҳужум қилиши шубҳасиз эканлигини айтди.
Gut журналида чоп этилган илмий мақолада ёзилишча, коронавирусга чалинган беморлар нажаси анализи уларнинг ярмида ошқозон-ичак трактида ҳам вирус борлигини кўрсатган.
Шу сабаб тиббиёт ходимлари вирус ошқозон-ичак йўли орқали ҳам тарқалиши мумкинлигини хулоса қилишди.
Аммо айни дамда коронавирус нажасда қанча пайт нобуд бўлмай сақланиши номаълум.

Комментарии

  • 28 мая 2020 07:37
    Уртада унг тарафда кулида таёги бор оксоколли бобода маска йук.
  • 28 мая 2020 08:59
    Уша вируссиз хам йилнинг бу вактида ошкозон ичак касалликлари кузгалардию шундай экан бу ортикча вахима.
  • 28 мая 2020 09:47
    Аччик хакикат. Лекин барибир кузлари очилмаяпдида. Леонардо, одамзоднинг бошига синов килиб куринмас офат юборди. Хуш нима булди мехр окибат купайиб жипслашдими, АЛЛОХНИНГ бу огохлантиришини тушундими? Йук, афсус йук. Карантинда хамма асл башараларини курсатаяпди. Уйида утириб хам Бир бирига онлайнда лой чаплаяпди. Кимнинг яхшиликлари уртада узлари селфи килиб куз куз килаяпди, кимнинг айблари уртада кимдир таркатаяпди видео килиб. Хуллас хеч кимнинг ЯРАТГАН Билан иши йук.огохлантириш Билан иши йук.
  • 28 мая 2020 12:44
    (ch)(ch)(ch)(ch)(ch)
  • 28 мая 2020 13:39
    ОППОК СОКОЛЛИ ОК ТАЕК КУТАРГАН ЧОЛНИ ТОПОЛМАДИМ. СИХ КАНДАЙ ТОПДИНГИЗ?
  • 28 мая 2020 13:41
    ЛЕОНАРДОГА КУПАМ ФИКРЛАРИНИ МАКУЛЛАМАНГ. У МУСУЛМОНЛАРГА КАРШИ АГИТАЦИЯ ЮРГИЗАДИ. ШУНИ БИЛАСИЗМИ?
  • 28 мая 2020 13:48
    Мендан олдин бурибосар тога деган киши расмини белгилаб ташлабди яхшилаб каранг соколи никобга ухшаб турибди
  • 28 мая 2020 13:57
    УНИ КУРГАНДИМ ЧОЛНИ. МАН ЧИТ РУМОЛГА УХШАТОВДИМ. НИКОБНИ УРНИГА ТАКИБДИ ДЕБМАН.
  • 28 мая 2020 13:59
    Ок
  • 28 мая 2020 15:26
    Ёзган фикрлари жудаям тугрику. хеч хам атеистга ухшамади. Балки инсофга келгандир.
  • 28 мая 2020 15:35
    ДИН ХАКИДА САВОЛ БЕРИНГ БИЛАСИЗ.
  • 28 мая 2020 16:06
    Ozi qizilga chizib korsatib qoyibszku :-D
  • 28 мая 2020 18:52
    Бахслашмокчи эмасман. Биласизми гохида эгоист деб билган одамлариииздан хам акилли гаплар чикаркан. Куйинг, макуллаганимдан кейин билсинки, тугри фикрлабман деб зора тугри йулга кирса. Лек ёзганига тан бердим хакикатни ёзган.
  • 28 мая 2020 21:06
    ЛЕОНИ ФИКРЛАРИГА КИЗИКМАЙМАН. ГОХИДА УКИЙМАН. КАЙСИДИР ТЕМАДА ЯНИ УН КУНЧА АВВАЛ ДИНГА КАРШИ КАМЕН ЕЗГАН. КУПЧИЛИК СУККАНДИ. ШУНДА КАНАКАЛИГИНИ БИЛГАНМАН. КУПЧИЛИККА КУШИЛМАЙДИ. ЛЕОНИ  ГАПИНИ ХАМ МАКУЛЛАМАЙДИ. АЙТМОКЧИМАНКИ ГАЛАТИ ФИКРЛАР ЧИКАДИ.