28 мая 2020

Навоий кон-металлургия комбинатининг Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидаги Қорақўтан конида, маҳаллий аҳоли ва кончиларнинг Озодликка айтишича, таркибида олтин бўлган маъданли тошларни ўғирлаш авжига чиққан.

Комбинат ишчиларидан бири 26 май куни ўзи гувоҳ бўлган "олтин рудаси ўғрилиги ҳолати"ни қўл телефони ёрдамида видеога тушириб, Озодликка жўнатди.
Навоий кон металлургия комбинати раҳбарияти ўғрилик иддаоларини Озодликка изоҳламади.
Таҳририят ўғрилик деб иддао қилинаётган видеотасвирларни комбинат матбуот котиби Абдумажид Жўраевга жўнатди, лекин 27 май кун охиригача ундан жавоб бўлмади.
Видеотасвирда рудалар ортилган юк поезди ҳаракатланиб кетаётгани, вагонлар устида ўрта ёшлардаги эркаклар қопларни ерга улоқтираётгани акс этган.
Тасвирларни Озодликка жўнатган корхона ходими видеода акс этган воқеа олтин рудаси ўғрилиги экани ва бундай ўғриликлар Қорақўтан конида "ҳар куни кўриқчиларнинг кўз ўнгида" содир бўлишини айтар экан, бундай деди:
- Олтин рудалари вагонларга ортилганидан кейин, поезд Навоий кон-металлургия комбинатига қараб йўлга чиқади. Ўшанда булар поезднинг устига чиқиб то Зиёвуддин станциясигача, (Қорақўтан конидан Зиёвуддин бекатигача 16 километр) рудаларни қопларга солиб ташлаб бораверишади. Поезд ортидан шериклари "Нива" машиналарида қопларни териб чиқишади, ҳар куни шу аҳвол.
Озодликка келган бошқа видеода ҳам рудалар ортилган юк поезди устида шубҳали одамлар кўринади.
Кадр ортидан гапирган аёл юк поезди устидаги одамларни олтин ўғрилари деб атайди.

Стратегик аҳамиятга молик муассасалар сирасига кирувчи Навоий кон металлургия комбинати ва унга тегишли конлар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими тарафидан қўриқланади.

"Тизимли ўғрилик"

Комбинат ишчилари иддаосича, баъзида ўғриликлар қўриқчилар кўзи олдида бўлади.
- Улар билан тил бириктирилган ҳолда қилинади. Ҳаммасининг ички ишларда, прокуратурада одамлари бор, - дейди Навоий кон-металлургия комбинати ишчиси.
Озодлик корхонада ўғрилик иддаоларини ўрганиш асносида Қорақўтан конининг бошқа ходимлари билан ҳам суҳбатда бўлди.

Улар ҳам ўғриликлар уюшган холда эканини айтишди.

- Ҳаммасининг тили бир. Улар ҳам улуш олади, чунки ўғриликлар қўриқчиларнинг кўз олдида бўлади, индашмайди. Вагонларга ортилганидан кейин Зиёвуддин станциясигача ўғирлаб бўлинади, - дейди Қорақўтон кони ишчиси.

Навоий кон металлургия комбинати раҳбарияти ўғрилик иддаоларини Озодликка изоҳламади.

Таҳририят ўғрилик деб иддао қилинаётган видеотасвирларни комбинат матбуот котиби Абдумажид Жўраевга жўнатди, лекин 27 май кун охиригача ундан жавоб бўлмади.
Қорақўтан олтин кони Навоий кон металлургия комбинатига қарашли бўлиб, у ердаги шахталардан таркибида олтини бор руда қазиб олинади.

Ғайриқонуний олтин бизнесидан яхши хабардор пахтачиликлардан бирининг Озодликка айтишича, Қорақўтан конида ўғриликлар систематикдир, туман аҳолисининг 70 фоизи шу тизимдан кун кўради:

- Туманда 200 та рудаларни қайта ишловчи яширин тегирмон цехлари бор. Ўғирланган рудалар шу ерга олиб борилиб, ювилади. Қайсидир цехда тошни қумга айлантиришади, қайси бирида тошни ювиб, зарра қилиб беришади. Бир ёки икки килограмм тошдан 1 грамм тилла чиқади. Ҳаммаси уюштирилган система бу. Йиллардан бери давом этяпти. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари билади буни. Майдаларини ушладик, деб матбуотга чиқаришади, йирик мафияга тегишмайди.

Бу иддао юзасидан Озодлик ҳуқуқ-тартибот идораларидан изоҳ ололмади.
Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими ходими бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати изоҳ бериш ваколатига эгалигини айтди.

Озодлик ИИВ расмий сайтидаги матбуот хизмати телефонларига кун давомида телефон қилди, лекин ҳеч ким кўтармади.

Озодлик радиоси Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Қорақўтан конида илгари ғайриқонуний олтин қазишлар ҳақида хабар берган.

Қорақўтанда ўнлаб ғайриқонуний олтин қазувчи кон остида қолгани, бир нафари ҳалок бўлгани ҳақда Озодлик хабар берганди.

Комментарии

  • 28 мая 2020 10:04
    Шунака товокчаси бор ручной ювсез утириб олиб олтинчаларни коплайверасиз умризи охиригача
    Фотография
  • 28 мая 2020 10:07
    Читада бир олтин комбинатида ишлаб туалетигача тилла булиб кетган бор чичориб🤣🤣🤣🤣
    Фотография
  • 28 мая 2020 10:22
    Тонналаб угирлаган тадбиркор хисобланади
  • 28 мая 2020 10:26
    Гапингиз тугри..оддий халк угирлаб кунини утказса нима булибди..узлари тонналаб угирлаяптику
  • 28 мая 2020 10:39
    Қоракутанликлар  қандингни урр ,   номингдан айнин   қора кутан,,:-D;-)
  • 28 мая 2020 11:19
    УГИРЛАГАННИ ХАМ КУЙМАЙСИЗЛАР, СОТГАННИ ХАМ КУЙМАЙСИЗЛАР А
  • 28 мая 2020 11:48
    Ички  ишлар  слабый  ишлашмокда  демак
  • 28 мая 2020 11:49
    Хаммасини камаб юборса ..яхши ишлаётган буладими?
  • 28 мая 2020 11:50
    Тир тийинлик фойда йўқ бу олтиндан оддий ҳалққа ўғирлайверинглар ҳалқим мени.
  • 28 мая 2020 12:42
    (ch)(ch)(ch)(ch)(ch)(ch)(ch)
  • 28 мая 2020 12:43
    Босинг газини  барибир юкоридаги пасткашлар сизлардан колганини хам ютиб сингиришади
  • 28 мая 2020 13:57
    Мен 10 йиллар олдин хам Коракутан олтин руда конидаги угирликлар булаётганини укигандим демак хозир хам угирликлар булаётган эканда. Угрилар йиллар давомида канча олтин узлаштириб сотиб миллионлаб пул йикган булса керак уларни давлатни кучли органи кулга олмаса колганларини кучи етмаса керак.
  • 28 мая 2020 15:22
    Bu patriot kazyol kim ekan. Shu òğrilar ham ishsiz yurgan oddiy xalqku. Òzini tanish oģaynilari.
  • 28 мая 2020 15:24
    Oson ish emas 1 gr oltin olish bulargayam. Ishsizlikdan majbur xalq ham òģirlik qiladida.
  • 28 мая 2020 20:13
    худди шу жойда бир узок кариндошимиз буларди....
      уша йиллари уй кураман деб тоғ тошидан туктирибди.... аслида тоғ тошимасакан бу.. олиб келган шопирлар тоғни тоши деб алдаб сотиб кетишган экан...
    тош кандай тукилса шундай етаверибди....
       тош туктирган инсон улибди..
    боллари катта булишиб халиги тошларни булдозерда чеккарокка сурдириб чикарворишибди....
       каранки уй жой берилаётган йиллари тош тукилган жой кушнисига берилибди ва у тошларни халиги уйдагилардан сотиб олибди....
    орадан ун йиллар утиб халиги кушни тошларни майдалатиб фундаментга кушмокчи булибди...
    усталар хам аччиғидан бозгон билан уришиб тошни майдалашни бошлашибди....
    каранки бир икки уришсайла булиниб ичидан бир катлами ажралиб колаверибди...
    айримлари бетонгаям кушиб юборишибди...
    кискаси бу тошлар ичида олтин ёмбилари бор булган экан...
       канчасини беркитиб сотишди... канчасини давлатга ошкор килишди....
      зур бадавлат булиб кетди халиги ночор кариндошимиз....
      омад....ва уни ушлаб колди....