7 июл 2020
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" - халқ тилида эски номи билан “Абу Саҳий” деб аталадиган савдо маркази маъмурияти ходимларидан бир нечасида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди. - 896377008485

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" - халқ тилида эски номи билан “Абу Саҳий” деб аталадиган савдо маркази маъмурияти ходимларидан бир нечасида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, “Tashkent Trade Center” савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.
Хабарда савдо маркази ходимлари ва бу ерда фаолият юритувчи тадбиркорлардан коронавирусга тест 6 июлда олингани қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июнь куни ҳам "Tashkent Trade Center" “савдо маркази ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берганди, аммо савдо маркази фаолияти давом эттирилаётганди.

Комментарии