4 авг 2020
Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. - 897590792805

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади.

Бу ҳақда, “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм-канали маълумотига кўра, Ўзбекистон президентининг 30 июль куни имзоланган “Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилган қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари негизида олий мактаблар ўрнига агротехнологиялар техникумлари ташкил этиш кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Қарорда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар жорий этилиши қайд этилган:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ОТМларга соҳада 5 йиллик стажга эга бўлган ходимларни тавсиянома асосида ўқишга тавсия этилганда ўқиш муддатини сиртқи таълим шаклида 4 йил этиб белгилаш ҳамда тўлов-контракт миқдорини кундузги таълим йўналишидаги тўлов-контракт (стипендиясиз) миқдорига тенглаштириш;
хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт миқдорини, истисно тариқасида, икки баробарга камайтириш;
бакалавриат йўналишида касбий таълим бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Агроинновация” ДУК ва Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Ғўза уруғчилиги маркази” негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ҳам ташкил этилган.

Комментарии

  • 4 авг 2020 10:35
    dd4e48db00
  • 4 авг 2020 10:50
    Институт ташкил килинса яхшику , иш жойларни хам ташкил килинса ажойиб булар эди !
  • 4 авг 2020 10:58
    5 йиллик стаж..

    Сиртқи таълим..

    СССР  давридан қобкетишган сарқитлар..

    СССР  даврида  энг кучли порахўрликлар  институт ва техникумларнинг сиртқи бўлимларида авж олган эди..

    Булар  худди  ўша  нарсани  тиклашмоқчи..

    Всё новое,   хорошо  забытое старое


       дер эди алкаш ён қўшнимиз Дядя Славик
  • 4 авг 2020 11:12
    z°or gaprasde
  • 4 авг 2020 11:14
    Ҳа энди.. :-S
  • 4 авг 2020 20:33
    (ch)
  • 5 авг 2020 01:33
    Милион одам битиряпти хар йили битта халкни корига яредигани чикмади,бундан билса болади бари отм лар кимларнидир бизнеси холос,битирган одамни келажаги бир тийин,