10 сен 2020
Давлат божхона қўмитаси мобил қурилмаларни Uz IMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳни фош этди - 899441751397

Давлат божхона қўмитаси мобил қурилмаларни Uz IMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳни фош этди

“Гап шундаки, хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини рўйхатдан ўтказишмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтганлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётган эди”, -дейилади расмий хабарда
Билдирилишича, қўлга олинган гуруҳ аъзолари бўлган Ўзбекистон фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар билан қўшни давлатларга ўтишиб, у ерда Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт маълумотларини телефон ёрдамида расмга туширишган.
Кейин бу маълумотларни “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали юбориб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган мобил қурилмаларни Uz IMEI тизими орқали ушбу фуқаролар номига рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиб келишган.
Бу билан гуруҳ аъзолари шахсларга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиб, сақлаб, улардан “ғаразли ниятларда фойдаланиб келган”.
“Биргина фуқаро Б.М.нинг уяли алоқа воситаси кўздан кечирилганида, телефон хотирасида Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмлари борлиги, у ушбу паспорт маълумотларни йиғиб, жиноий шериги О.А.га етказиб берганлиги учун ҳар бир паспортга 5 АҚШ доллардан ҳақ олганлиги маълум бўлди”,-дейилади хабарда.
Мазкур холат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1412-моддасининг 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
“Газета уз” бу масалага эътибор қаратар экан: “Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Натижада хориждан келган, ҳатто дўкондан кредитга телефон олган фуқаролар ўз мобил телефонларини рўйхатдан ўтказишга қийналаётган эди”, -деб ёзди.
“Газета уз” блогер Хушнудбек Худойбердиевдан ҳам иқтибос келтиради. Блогерга кўра, IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли қилиб қўйилгани боис мана шундай муаммолар юзага келмоқда.
“IMEI рўйхатдан ўтказиш учун ўзгаларнинг паспорт маълумотлари ўғриланаётгани — бу муаммонинг оқибати холос. Муаммонинг асосий сабаби эса вазирлик ва шу соҳага масъул ташкилотларнинг охиригача ўйланмасдан жорий қилган тизимидир! Агар тизим содда ва мантиққа мос тушадиган, шунингдек хавфсизлик талаблари тўлиқ инобатга олинган бўлганда эди, бировларнинг паспорт маълумотлари ўғриланмасди”, — деб ёзади блогер.

Комментарии

  • 10 сен 2020 10:00
    01
  • 10 сен 2020 10:08
    Qattan chiqdi uzi bu imei pimeyisi billat xalqni ezib siqinglar
  • 10 сен 2020 10:09
    IMEI кодларни угирлашган шахсларни асл башарасини данийларини очик ёзмайсизларми.Бу касофатлар кимлигиник халк курсин. Бировларни шахсий IMEI кодларини угирлашадию нимага исм фамилиясини тулик курсатиб кимлигини аник айтмайсизлар🤔🤫
  • 10 сен 2020 10:49
    Хаммаси Пул у.ч Буляптими Демак Уша кодларни уз Халқини у.ч  Бе Пул қилб Қуй ланати Мулозимлар 🙄
    Фотография
  • 10 сен 2020 11:22
    Харипни Ватани йук
  • 10 сен 2020 11:28
    ...Ўзбекистон фуқароси О.А. шериклари М.Б. ва Т.Р.лар билан қўшни давлатларга ўтишиб, ..қайси давлатга ўтишар экан, ..чегаралар ёпиқ бўлса, ..ё лазейкалари бўлса жавобгарлар сафи кўпроқ бўлиши к.к лекин.!?
  • 10 сен 2020 11:39
    Ишлар чаток
  • 10 сен 2020 11:45
    Удабуронлар сокка килишмокчи булишибдида