25 դկտ 2020
Ўзбекистон Олий суди Сардоба фожеаси юзасидан Тошкентда бошланган маҳкама жараёнининг махфийлаштирилганини "давлат сирлари" билан изоҳлади. - 904173807461

Ўзбекистон Олий суди Сардоба фожеаси юзасидан Тошкентда бошланган маҳкама жараёнининг махфийлаштирилганини "давлат сирлари" билан изоҳлади.

Олий суд матбуот хизмати 25 декабрь куни тарқтаган расмий ахборотда айтилишича, "ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилмоқда".
Душанба куни Сардоба тўғонининг ўпирилиши юзасидан Тошкентда бошланган ёпиқ маҳкама жараёни ҳақида Озодлик 24 декабрь куни хабар берганди.
Олий суд хабарида айтилишича, судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганлик айби қўйилган.
Озодлик манбаларига кўра, ҳозирча илк маҳкама 21 декабрь куни бўлган ва фақат 2 ярим соат давом этган. Манбалар иш материаллари ёпиқ судда кўрила бошлагани, судланувчиларнинг қариндошлари ҳам маҳкамага қўйилмаётганини билдирди.
Исми сир қолишини истаган маҳкама адвокатларидан бири 20 дан ортиқ адвокатнинг ҳар биридан жиноят иши тафсилотларини сир сақлаш ҳақида тилхатлар олинганини иддао қилди.
Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ, инсон шаъни-қадр қиммати, давлат сирларига тааллуқли бўлмаган жараёнлар очиқ судларда кўрилиши лозим.
Маълум бўлишича, мазкур жиноят иши умумий жиноят ишининг процессуал тартибда ажратилган бир қисмидир. Жиноят ишининг бошқа қисмлари юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Жиноят иши материалларига кўра, дастлабки жиноят иши доирасида етказилган зарар миқдори 45 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, жиноят иши фигурантлари мазкур зарарнинг бир қисмини қоплаган.
Суд мажлиси 28 декабрь куни давом эттирилиши айтилган. Унда Бош прокуратура Коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан белгиланган давлат айбловчиси судланувчиларга нисбатан илгари сурилаётган айблов хулосасини ўқиб эшиттириши кутилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов 6 октябрь куни берган баёнотида, ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс тергов қилинаётганини билдирган эди.
Бу шахслар орасида “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдорлари борлиги айтилган.
Терговга жалб этилганларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланган.
“Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, деганди Акмал Бурхонов.
1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бузилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида, расмий маълумотларга кўра, 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган, 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган.
Уйлари бузилганлар орасида ҳануз бошпанасиз яшаётганлари талай ва уларнинг бир гуруҳи, 1 октябрь куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, "Дўстлик" маҳалласида яшовчи саккиз фуқаро Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қабулига еттинчи марта арз қилиб борганди.
Сардоба тошқинида уйлари вайрон бўлган бир гуруҳ фуқаролар ҳукумат ваъда қилган 40 миллион сўмлик ёрдам пули ва уй-жой ўзларига берилмаганидан шикоят қилиб келмоқда.

Մեկնաբանություններ

  • 25 դկտ 2020 17:57
    Махфий, ута Махфий.Ишкилиб шу охирги шунака Махфий курилган сув омбори булсинда, омин!
  • 25 դկտ 2020 17:58
    Лакка балик, чувалчангларга инсоф берсин, яна бетонни кавлаб, **** куйишмасин.
  • 25 դկտ 2020 18:00
    Бу дунёда хамма угри, п-ентимиз баракалла
  • 25 դկտ 2020 18:01
    Халиям уйсизми Сардобаликлар Узбекистоним бой мамалакатда ФУКАРОЛАРИГА гамхурла
  • 25 դկտ 2020 18:04
    Шу 3йил ичида епик судлар куп булди халкка хакикатни ошкор этгани куркишадими.
  • 25 դկտ 2020 18:04
  • 25 դկտ 2020 18:28
    ЙУҚОЛГАН ОТНИ ТАҚАСИ ТИЛЛАДАН БУЛАДИ
    БУЛГАН ИШ БУЛДИ
    КИМДУР УША ПУЛНИ ЕДИ
    КИМДУР ЖАВОБ БЕРАДИ
  • 25 դկտ 2020 18:57
    Мухбир
    Мирзиеёвни  қўли бор дегандинглар
    Хитоойдан қарз олиб қурган
    Ён босардим аммо ўхшамади
    У кишини қонун олдида Жавобгар қилиш Инософдан эмас
    мени эса Мумкун
    Айтингларчи  айбим Приздент бўлмаганим.
    Шундайми?
    Ахир шу халқ фу,қароси Хамма қилганлари учун Халқ олдида жавоб беришга Мажбур эмас ё у кишши мажбурмас Қолганлар мажбур

    эси йўқ сендек Юрт билмас .

    Ёлғончи Одамий.
  • 25 դկտ 2020 20:14
    ифлос каламушлар тудаси
  • 25 դկտ 2020 20:17
    судларни очик холисона олиб борилиши учун шароитла яратилди. манимча. енди сир чикобдими ёпик куришларга. кимни сири бу.
  • 25 դկտ 2020 20:23
    оддий одам айб иш килса дарров камашади халкка шарманда килиб
  • 25 դկտ 2020 20:27
    курсатсин сирини жонли ефир видио килиб халк курсин ким нима килди айбдор ким? кейин халк ишонади мана хакикат очилди деб. бундай кетишда епти епти килиб бу сирла купаяиб кетади. халк бечора бу каламушларни деб кийналади.
  • 25 դկտ 2020 23:09
  • 26 դկտ 2020 04:45
    Очик курилиши керак бутун Сирдаре халки олдида канча одам улди, канчаси бош панасиз колди, бу халк душманларини Хар бир Сардобаликларни кузига каратиб сурок килиш керак нимага епик суд буларкан
  • 26 դկտ 2020 05:32
    Ёб куйганлар махфий
  • 26 դկտ 2020 07:49
    ​​"Йилнинг энг зўр маддоҳи" номинациясида ғолиб бўлган шеър.

    ЗИЁКОР  МИРЗИЁЕВГА
    Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сизнинг тезкор давру замон билан ҳамнафас илдам қўяётган қадамингиз дунё аҳлини лол қолдирмоқда...

    Жаҳон аҳли дуо йўллар зиёкор Мирзиёевга,
    Бу олам тинчлигин ўйловчи бедор Мирзиёевга.

    Мусаффо юртни осмони, ярашгай боғу бўстони,
    Адолат барча фармони, халоскор Мирзиёевга.

    Ҳақиқат ҳақ бўлиб чиқди, эзилган халқ бўлиб чиқди,
    Муаммолар тўлиб чиқди, умидвор Мирзиёевга.

    Бериб шавкатли шонимни, менинг дину имонимни,
    Олар ҳар лаҳза ёнимни, ишонч бор Мирзиёевга.

    Бухорий пандларин дунё шивирлаб дилга этгай жо,
    Ҳаёт бўлмайди беғавғо, миришкор Мирзиёевга.

    Китоб ҳикматларим кони, дегай миллатни султони,
    Ёнар тинчликни посбони, Худо ёр Мирзиёевга.

    Кезиб Ахтамқули бирлан, бу тупроқнинг қули бирлан,
    Улус жону дили бирлан мададкор Мирзиёевга.
  • 26 դկտ 2020 07:50
    Լուսանկար
  • 26 դկտ 2020 08:19
    «Сардоба иши» бўйича суд бошланди. Иш ёпиқ тарзда кўриляпти

    Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жами 17 кишига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди. Жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ёпиқ тарзда кўриляпти.

    қанақа сир? Кечирасизлару лойихани қиймати, қаердалиги, мақсади маълум бўлса. Яна қандай сир қолади?

    У ерда битта СИР бор Исми Раметов ва бошқа катта ўғрилар!

    Судланаётган кичкина "ушоқлар", "планктонлар" денгиз тубидаги акула, китларни қанча пул еганини алам устида айтиб жамоатчиликка ошкор бўлмаслиги учун Вазирлар Судни ёпиқ қилиб олишди.

    Очиқ суд бўлса кўпчилик амалдорларни кети очилиб кетардида...
  • 26 դկտ 2020 11:55
    Судловчилар хам порахур каламушлар
  • 26 դկտ 2020 12:00
    СУД ёпиқ экан яна исм фамилялар ҳам сир сақлансин эмиш*) Ким билади балким судди ўзи бўлмаётгандир? Гувоҳ бўлмаса ишониш қийинку?
  • 26 դկտ 2020 14:04
    Телепорт (Jumper) պատասխանել է Иззат )
    Сардобадаги курилишда коровуллик килган А.М ваК.Е ларга камок жазоси берилди....
  • 26 դկտ 2020 14:08
    Иззат ) պատասխանել է Телепорт (Jumper)
    Қойил қоровуллар қамалдими демак раҳбарларга огоҳлантириш бериб чиқарворади
  • 26 դկտ 2020 21:53
    Манимча суд залида шашлик бн киттак киттак килиб утиришади. Хамма нарса келишилган
  • 26 դկտ 2020 23:22
    Маладец, баракалла. 2021 йил ёпик судлар йили булади манимча
  • 27 դկտ 2020 06:08
    Бунда Приздент бош бўлган лой,бор  Таниш билиш ё қариндош уруғлари бор киёвлар ёки балки қуда,андалар хуллас Хукуматга ярашяпди
    Бизда демократия бўлмайди яқин 20 йилларда

    хаёлпараст замондош Одамий