27 фев 2021

“Ўзбекистон темир йўллари” совет давридаги поездларда йўловчи ташиётгани танқид қилинди.

Филолог Ш. Соатова лотин алифбосига ўтилишига сиёсий мотивлар сабаб бўлганини қайд этди. Хива хони қурдирган тарихий обиданинг ҳозирги аҳволи сайёҳлар ҳафсаласини пир қилмоқда. Жорий ҳафта ўзбек матбуоти шу каби воқеалар ҳақида хабар берди.
__________________________________________________________
“Рост24”: Раматовнинг ўзи ҳам шўродан қолган бадбўй вагонларда бир саёҳат қилиб кўрсин!
“Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти ҳамон 60 йил аввалги совет даври поездларида йўловчи ташимоқда (“Рост24”, 22 февраль). Тошкент – Қўнғирот йўналишидаги поездда сафар қилган журналист вагонларнинг бадбўй ва ифлос экани, ўриндиқлар, эшиклар, деразаю пардаларигача – барча-барчаси уруш йилларини эслатишини қайд этган.
“Купе” деб аталган тахминан 4 метр куб жойга тўрт кишини жойлаш бу қамоқхонадаги шароитдан ҳам ноқулай бўлса керак. Униққан, нам тортган энсиз матраслар, вентиляция йўқ, бадбўй, эркин ҳаракатланиш имконияти бўлмаган тор, чанг хоналарда одам ташиш, инсонлар ҳаётига беҳурматликдан бошқа нарса эмас. Пул тўлаб шу шароитда кетишнинг ўзи ачинарли”, деб ёзган нашр.
Таъкидланишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ шундай оғир шароитда йўловчи ташигани учун товон пули тўлаши керак.
“Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ масъуллари, шу раҳбариятда 19 йил фаолият юритган Очилбой Раматовнинг ўзларини ҳам марҳамат қилиб ушбу “купе”ларда сайр қилишга таклиф қилган бўлардик”, деб киноя қилган электрон нашр.
Адлия вазири маслаҳатчиси: Лотин алифбосига ўтилишига сиёсий мотивлар сабаб бўлган
Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, филолог олим ва блогер Шаҳноза Соатова 1990-йилларда Ўзбекистонда кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш ҳақида қарор қабул қилинишига сиёсий мотив сабабли бўлганини айтди ( www.daryo.uz , 23 февраль).
“Aввал-бошда алифбони нимага ўзгартирганмиз? Буни ҳеч ким рад этмайди, сабаб – сиёсий мотивлар. Мен ўша вақтларда алифбони ўзгартириш тарафдорлари бўлган, уни амалга оширишни қўллаб-қувватлаган устозларимдан бу ҳақда сўраганман... Одатда, лекция вақтлари жавоб беришмас эди. Кейинроқ эса бизнинг ўзимизга “Биз дунёни ўзбекча англашимиз керак. Советча англашдан қочишимиз керак. Ҳамма нарсамиз янги бўлиши керак. Совет ўтмишидан қочмоқчимиз”, деб айтишар эди. Хуллас, сиёсий мотивлар сабаб бўлган”, деган Ш. Соатова.
Вазир маслаҳатчиси лотин алифбосига ўтиш бўйича 1993 йилги қонунга тўхталиб, уни амалга оширилиши кераклигини таъкидлаган. “Қонун бўлганидан кейин бажарилиши ҳам керак-да. Бу масала устида яна қандай баҳс бўлиши мумкин?!” деган у.
Ҳукуматнинг сўнгги қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилиши белгиланган.
Хива хони Муҳаммад Раҳимхон қурдирган тарихий обида бутунлай қаровсиз қолди
Хива шаҳридан 11 километр шарқда, Саёт қишлоғида жойлашган “Чодра ҳовли” меъморий ёдгорлигининг ҳозирги аҳволи сайёҳлар ҳафсаласини пир қилмоқда (“Халқ сўзи”, 25 февраль).
“Бундан 150 йил олдан барпо этилиб теварак атрофи сўлим боғ ҳамда асрий Хоразм гужумлари билан ўралган, бир вақтлар сайёҳлик йўналишига киритилган ва дунёнинг турли бурчакларидан келган сайёҳлар ҳайратига сазовор бўлган ушбу архитектура ёдгорлиги бугун бутунлай қаровсиз қолган. Гоҳида ташриф буюрадиган маҳаллий саёҳатчилар ҳам эътиборсизликдан кундан кунга нураб бораётган обидага, теварак атрофдаги нохуш манзараларга боқиб, “Аттанг!” дея бош чайқаб кетишади”, деб ёзган “Халқ сўзи” нашри.
Тарихий обида 1871 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон томонидан ёзги дам олиш қароргоҳи сифатида барпо этилган.
Тўрт қаватли, баландлиги 30 метр келадиган минорасимон архитектура ёдгорлиги Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 413-сон буйруғига асосан моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган.
ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти томонидан Хива шаҳри 2020 йилда турк дунёси маданияти пойтахти деб эълон қилинган эди. 2021 йилда Хива яна бир йирик анжуманга тараддуд кўрмоқда. Кўҳна шаҳарда ЮНEСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида халқаро форум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Газета ушбу халқаро тадбир олдидан қаровсиз тарихий обидага эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб ўтган.

Комментарии

  • 27 фев 2021 20:22
    XOKIM, SHAFYOR VA AFANDI.

    Bir kuni xokimni shafyori ish joyiga olib ketayotgan ekan yo'lda Afandini ko'rib qolibdi.
    Shafyor.
    ---xokim ota keling Afandi boboni bir mazax qilib kulishylik debdi.

    Xokim.
    Assalomu-aliykum  Afandi aka yo'l bo'lsin ketishlar qayirga eshshak bilan.
    Afandi.
    ----xa endi eshshagim bilan bir shaxarga aylanib kelay dedim.
    Xokim
    ----xaynaxoy shu eshshagingizni oliy goxga o'qishga olib ketayotgandirsiz -a.

    Afandi
    -----Xa topding topding shunaqa.

    Xokim kulgidan ozini to'xtotolmiy
    ----Afandi aka qatta ko'rvdiz eshshaknig o'qib odam bo'lganini
    Xa xa xa xa
    Xa xa

    Afandi
    ---xa endi eshshagim o'qib odam bo'lmasa ham
    No-umid shayton xokim bo'lar xokim bo'lmasa shafyor bo'lar.
    Xd xD.
    Kaminadan o'qing baxra oling.
    Soliha.
  • 27 фев 2021 20:51
    Булар янги вагон ишлаб чикарганидаям яна худди шунакасини чикарадида, чунки каллалар хам уша пайтдаги чириган каллада
  • 27 фев 2021 20:56
  • 27 фев 2021 22:25
    За то  халқаро вагонлар алмашган, Германия технологияси. МДХ давлатларини қолганларида совет давридан қолган вагонлар.

    Хўш немис вагони билан совет вагонларида нима фарқ бор?
  • 27 фев 2021 23:10
    Кутог'игни чий🙃
  • 27 фев 2021 23:12
    Онагни амида бу суратинг Билан мани Кук,итомийсан гий ташок,  кур чучок,🙃
  • 1 мар 2021 05:01
    Орзу-хавас килиб,емай-ичмай Шаввозсойда дача куришди-ку!!!
  • 1 мар 2021 12:18
    вааааааааааааааа кор тозалайдиганларни уз юртларига киргизмай кор остида колишди деб кулаётганлар 100 йил аввалги поездлардаям юришаверади нима килибди