23 сен 2022

Норов Нью-Йоркда бўлиб ўтган “C5+1” йиғилишида қатнашди

БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида 2022 йилнинг 22 сентябрь куни Нью-Йоркда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг “C5+1”форматидаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбир давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва вакиллари томонларни қизиқтирган йўналишлардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилганлар, минтақанинг барқарор иқтисодий тараққиётини таъминлаш мақсадида “C5+1” форматида савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш йўллари тўғрисида фикр алмашганлар.
“Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида “C5+1” муҳим мулоқот механизми бўлиб, унинг доирасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш борасида маълум ютуқларга эришилганини қайд этди”, дейилган вазирлик хабарномасида.
Қайд этилишича, томонлар “C5+1” доирасида юқори ва эксперт даражаларида яқин мулоқотни давом эттириш, шунингдек амалий натижаларга эришишга қаратилган аниқ чораларни кўриш бўйича келишиб олганлар.
“C5+1” гуруҳи учрашувлари 2015 йилдан бери ўтказиб келинади. Гуруҳнинг илк учрашуви Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилган эди.
🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews

Комментарии

  • 23 сен 2022 20:54
    ea004b2200
  • 23 сен 2022 20:59
    2014 да украинага куз олайтира бошлаганди путлер ва 2015 йилига каралса булар нега йигилишганини сабаби очикланади
  • 24 сен 2022 03:39
    Şukur Nazar
    ​​
    БЕГОНАНИНГ УРУШИ
    Сен урушга бориб ўлсанг бил,
    Волидангнинг ёши оқади.
    Уч ўғил бир қизинг сағир қил,
    Етимларинг Путин боқади.
    Юрагинда дардинг бор қанча,
    Ҳеч ким билмас Ловров билади.
    Ахир сендай манқуртлар анча,
    Россияга хизмат қилади.
    Урушга бор умрни сенга,
    Коммунист чол-кампир тиласин.
    Ёринг бева қолса не менга?
    Шойгу унинг сочин силасин.
    Урушга бор мард украинлар,
    Сени албат гўрга тиқади.
    Ёт тупроқда танинг чиригач,
    Сендан яхши ўғит чиқади.
    Кўзингни оч бу шеър сарказм,
    Матвиенко кафанинг тўқир.
    Ўлиб қолсанг бир кун азизим,
    Медведевми жанозанг ўқир?
    Огоҳ бўлгин энди эй латта,
    Бу урушда сени ер ютар.
    Жаҳаннамда сени албатта,
    Владимир Вольфович кутар!
  • 25 сен 2022 06:28
    Мард украинлар дейишга бало бормиди
  • 25 сен 2022 11:11
    Мард рус дийишим ккмиди русни сафарбарликка чакириб мардлигини курдик мард бб кочиб кетиябти
  • 25 сен 2022 21:31
    Ukrainlar mardmi yarmisi LGBT
    Yevreylar musulmonlar dushmani xisoblanadi ukrainada yarmidan kópi yevreylar shular mardmi
  • 25 сен 2022 21:31
    Men ikkala tomongayap aloqam yóq menga desa yonip ketmaydimi
  • 26 сен 2022 18:49
    Ман сизга украина тараф ёки россия тараф булинг демадим диёлмийман хам. Бу ерда икки режим уруши булябти дектаториал ва демократиял бу урушда украина ютиши аник. Чунки дектаториал бошкарув дунёга тахдидлигини бутун дунё билиб булди дектаториал режимлар тугагандан кн халклар фаравон тинч яшашади