6 июн 2023
Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди 8 нафар шахсни "террорчилик ҳаракати ҳақида хабар бермаслик" ва "террорни молиялаштириш"да айблаб қамоққа олган. - 940466412133

Тошкентнинг жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди 8 нафар шахсни "террорчилик ҳаракати ҳақида хабар бермаслик" ва "террорни молиялаштириш"да айблаб қамоққа олган.

3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 155 ва 155-моддалари билан айблов эълон қилинган шахслар, Тошкент шаҳар ИИББ вакилининг Озодликка тасдиқлашича, дастлабки тергов учун 10 кун муддатга қамоққа олинган ва ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси изоляторида сақланмоқда.
Озодлик ихтиёридаги маълумотларга кўра, гумонланувчилар ижтимоий тармоқдаги Mahdiy Mirzayev, Otabek Hijama Hajjam, Баҳодир Ҳижомачи, Брамер Мэн номли профиллар эгалари ҳамда яна 4 нафар андижонлик шахслардир.
Гумонланувчиларнинг аксарияти суриштирув органи томонидан қўйилаётган айбларни рад этган.
Озодликнинг терговдан хабардор манбасига кўра, гумондорлардан фақат бир киши қисман иқрорлик билдирган. Унинг тергов билан ҳамкорлик қилаётгани айтилади.
Гумондорларнинг қариндошларига кўра, улар шу йилнинг 20-21 май кунлари майда безорилик айби 3-1010-2303-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик иши диорасида 15 суткалик қамоққа олинган.
Миробод туман судининг 3 июнь кунги қарори гумондорларнинг адвокатларига 5 июнь куни берилиши айтилган, аммо ҳозиргача берилмаган.
“Ёпиқ маҳкама”
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман суди 8 нафар гумондорга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш чоғидаги суд мажлисининг ёпиқ ўтказилишини гумондорларнинг “ҳали терговга маълум бўлмаган шериклари бўлиши мумкинлиги” важи билан изоҳлаган.
“Агар суд мажлиси очиқ бўлса ва бу шахсларнинг қилмишидан уларнинг эҳтимолий шериклари хабардор бўлишса, улар жиноят изини йўқотишга ҳаракат қилиши мумкин.
Бу борада жамоат хавфсизлиги ва тергов органининг самарали иш олиб бориши учун суд ёпиқ бўлди. ЖПКда бундай ҳолат кўзда тутилади” дейди Миробод судининг исми сир қолишини истаган ходими Озодликка.
Айблов мотиви — ижтимоий тармоқдаги ёзишмалар
Гумонланувчиларнинг яқинларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари дастлабки суриштирувлар даврида терговга жалб қилинган шахсларнинг “Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали гуруҳ тузишгани, ўзаро ёзишмаларида терроризмни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ тўплашгани”ни иддао қилган.
Гумондорларнинг Озодлик билан гаплашган айрим қариндошларига кўра эса, тергов органи гумондорларнинг хайрия учун йиққан маблағларини терроризмни молиялаш деб талқин қилишаётган бўлиши мумкинлигини айтишди.
Қариндошларга кўра, Телеграм гуруҳининг Андижондаги вакилларидан бирининг “эҳтиётсизлиги туфайли” ёзишмалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлига тушган.
"Бўйнимга катта нарсаларни қўйишмоқда"
Жиноят иши фигурантлари орасида ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида диний мазмундаги постлари билан танилган Жамшид Мирзаев (Маҳдий Мирзаев) ҳам бор.
Мирзаевнинг онаси Озодлик билан суҳбатда сўнгги марта ўғли билан шу йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳар ИИББда телефон орқали гаплашгани, ўғли унга: “Менинг бўйнимга катта нарсаларни қўйишмоқда, ҳаммага хабар беринг!” деганини айтди.
Мирзаевнинг онасига кўра, ўғли дастлаб қамоққа олинган 21 май куни у ва турмуш ўртоғини ҳам Юнусобод тумани ИИБга олиб бориб сўроқ қилинган. У сўроқ жараёнида ўзларига “босим ўтказилгани”ни иддао қилди.
Охирги ҳибсга олишлар тармоқларда исломий нашида тарқатгани учун қамаш ва айрим диний блогерларнинг ички ишлар идораларига чақирилиб огоҳлантирилиши ҳамда жаримага тортилиши манзарасида юз бермоқда.
23 май куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туман суди собиқ имом ва диний блогер Шавкат Ҳасанни “диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш” (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2 моддаси) билан айбдор, деб топиб 6,6 миллион сўм жаримага тортган.
Шавкат Ҳасаннинг Kun.uz нашрига билдиришича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Шавкат Ҳасан контентларида терроризм ва диний адоватга чақирувчи ғоялар йўқ, деб топган. Шунга қарамай унинг материаллари “тегишли тартибда рухсат олмай тарқатилгани” айтилади.
Тармоқлардаги видеомурожаатида Шавкат Ҳасан “шунча йиллик расмий диний фаолиятида бундай экспертиза олиниши кераклигини билмаганини ҳам” таъкидлаган.
Сўнгги ҳибсга олиш ва маҳкама жараёнлари тармоқларда Ўзбекистондаги диний эркинликлар доираси тораётиб бораётгани ҳақидаги хавотирларга сабаб бўлган.
Халқаро экспертларга кўра, Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида кўпгина чеклов ва мавҳумликлар сақланиб қолмоқда.
Шу йил мартида Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг диний эркинликлар бўйича собиқ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид қонунда, жумладан, диний ташкилотларни рўйхатга олиш, диний таълим бериш, диний адабиётлар чоп этилиши жараёнини эркинлаштиришга оид нормаларда "қолоқлик" сақланиб қолаётганини айтган эди.
27 март куни Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўтган брифингда у Ўзбекистон ҳукумати БМТ махсус маърузачисининг диний эркинлик билан боғлиқ жиноий, маъмурий қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш, “экстремизм” тушунчасини қайта кўриб чиқиш, шахсларга “диний экстремизм”, “конституцияга хилоф фаолият” тушунчаларини аниқлаштириш тавсиясини бажармаганини танқид қилган.

Комментарии

  • 6 июн 2023 18:00
    Кофир тузган конституция билан бошқарилгани камдек. Чидамаслик қилиши ортиқча давлатни. Конституцияни ўзгартираман дединг ўзгартирдинг, либерал демократик давлат тузишга киришдинг тоғут Шм Ш. Энди диний эркинлигни ҳам бер, демократия демократия деб оғзингни тўлдириб сайрайсан. Демократияда хар ким ўзи истаган динга эътиқод қилиши, уни йўлига тўсқинлик қилиш мумкин эмаслигини биласан. Ғирт кофир Хитойдек давлатга қўл бериб, мусулмон умматни қамаб йўлини тўсасан.
  • 6 июн 2023 18:04
    Сендан олдинги комуницт бўлган президент сенга ўргатиб кетган. Атай мусулмонни хақ хуқуқини оёқ ости қилишни. Бошқа дин вакилларини хуқуқига кўз олайтириб кўр, ўтирган ўрнингдан бўшаб йўқ бўлиб кетишингни биласан. Инсоф борми сенларда. Катта қисми мусулмон динига этиқод қиладиган давлатда, мусулмонни хаққини топташга ким рухсат берди сенга эй фосиқ Шм М.
  • Комментарий удалён.
  • 6 июн 2023 18:19
    Никиз галатими
  • 6 июн 2023 18:28
    Аллох аллох дейишдин Кани аллохинйам кучи йетмайаптику енди анулан камокда сикишад Аллохин Томоша Клип Турад
  • 6 июн 2023 18:50
    Нимаси ғалати?
  • 6 июн 2023 18:54
    Сени яратибдию аммо ўз холинга ташлаб қўйибди. Чунки сен ўзинг холингни билмайсан, хаётинг давомида харом аммалинг шунчалик кўпайиб кетибдики. Қурт қумурса, паранда даранда хатто кофирга ризқ берувчи, холида хабар олувчи зотни ўз холинга ташлаб сендан юз ўгиришига сабабчи бўлибсан. Аллоҳ хор қилсин дейиш хам тўғри келмай қолибди сенга нафсига қул бўлган махлуқ.
  • 6 июн 2023 19:03
    Банда иккита холатда Аллоҳдан бошқасини ёрдам бера олмас холда бўларкан. Онаси қорнидан туғилганда, ажали келганида. Туғилганида бир парча гўшт бўлади, на забони бор гапира олади, на оламни англай олади, ва **** ичиб нафсини қондира олади. Онаси озгина сутидан қорнини тўйғазиб, совуқ бўлса ўраб иссиқ бўлса пана қилиб балоғат ёшига етказади. Ўлим келганида хатто ўша онаси ҳам бирор ёрдам бера олмас ахволда бўлади. Ажал фариштаси насибасини олишга келгунича, охирги нафаси бўғзига етгунича мухлат бор. Тавба эшиги очиқ ва қабул қилинади.
  • 7 июн 2023 01:12
    Сен ит ёки чўчқа туққан десам уларам сени олдингда авлиё бўлиб кўриняпти. Одам шу даражада исқирт бўлиб кетганини энди кўрдим. Сенга гапиришни ўзи уят. Лекин ўзимни босиб туролмадим. Эээ жонивор озгина қовоқ бошни ишлат онажонингни бегимот сиккур
  • 7 июн 2023 08:04
  • 7 июн 2023 18:53
    Шайхни Бут дияпсизми
  • 7 июн 2023 20:23
    Шайхни узи бунда айбдор эмас, мисол учун Исо Алайхи Саломга ва уни онаси Марямга хам сигинишадику! Худди шундай холат, назарда тутилаябди. Бизни юртимиздаги мушруклар Шайхни узлари учун Илох килиб олишган. Ким Шайхни китобларини укимаса тамом кофир ёки хавориж.