Комментарии
- 8 авг 2023 16:07꯭𔕝꯭𓋥꯭👑꯭𓋥꯭➧꯭𖤓꯭꯭𝐓𝄄꯭𓌊꯭𝄄𝐈𝄄꯭𓌊꯭𝄄𝐆꯭𝄄𓌊꯭𝄄𝐑𝄄꯭𖤓꯭➧꯭𓋥꯭꯭꯭꯭👑꯭꯭𓋥꯭𔕝️️
- 8 авг 2023 18:22Паварот Не туда
- 8 авг 2023 20:16Yaxyobek Abdullayev
- 8 авг 2023 20:26Охотник Волков
- 8 авг 2023 20:312021 Йил100 та мадраса,, 10 та исломий институт.зурку.Киргизистон ахолиси канча.узи.
- 10 авг 2023 05:35Азим Насиров ответил 2021 Йилу6-7млн
- 10 авг 2023 06:412021 Йил ответил Азиму Насирову6-7 мил.одамга 100 та мадраса ва 10 та исломий институт.жудаям имконият зур экан.
- 21 авг 2023 02:29ㅤㅤ ㅤㅤ ㅤㅤ ㅤㅤㅤㅤ ㅤㅤ
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Қирғизистон: Ўш вилоятида 39 та масжид ва 21 та диний ўқув даргоҳи фаолияти тўхтатилди
Қайд этилишича, текширув “диний экстремизм ва ноанъанавий диний оқимлар ғояларининг ёйилишига қарши курашиш ва диний вазиятни соғломлаштириш” доирасида ўтказилган.
Муассасалараро ишчи гуруҳ маълумотига кўра, Ўш вилоятида “аҳолининг реал эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда диний объектларнинг хаотик қурилиши” ва диний ўқув даргоҳларида ягона таълим стандартларининг йўқлиги радикал-экстремистик ғоялар ёйилишига шароит яратиб, диний вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Текширув якунига кўра “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун талабларининг, меъморий-қурилиш, санитар-эпидемиологик меъёрлар ва ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган. Натижада 48 та масжид ва 40 та диний ўқув даргоҳига нисбатан ёзма кўрсатмалар берилган. Айни пайтда 39 та масжид ва 21 та ўқув даргоҳи фаолияти тўхтатилган, 39 та диний объектга нисбатан жарималар тайин қилинган. Шунингдек, насронийларга тегишли 18 та диний объект фаолияти ҳам текширилган.
Аввалроқ муассасалараро комиссия Жалолобод вилоятида 60 та масжид ноқонуний фаолият юритаётганини аниқлагани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, шу кунда Қирғизистонда 2 минг 600 тага яқин масжид, қарийб 100 та мадраса ва 10 та исломий институт фаолият олиб бормоқда.