8 авг 2023

Carrefour Magnum’га айланади, супермаркетлар қозоғистонликлар тасарруфига ўтади

Қозоғистоннинг Magnum Cash & Carry LLP ширкати Ўзбекистондаги Carrefour супермаркетлари эгаси бўлган Majid Al Futtaim LLC Uzbekistan ширкатини сотиб олиш бўйича битим тузган. Бу ҳақда Spot нашри хабар қилди.

Бай шартларига кўра, Carrefour супермаркетлари қисқа муддатга ёпилиб, Magnum бренди остида қайта очилади. Мижозларга Қозоғистондаги тармоқда сотилаётган маҳсулотлар таклиф қилинади.
Аввал Carrefour супермаркетларида ишлаган ходимлар Magnum’га ўтади. Иккала ширкат ходимлар, маҳсулот етказиб берувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар учун силлиқ кўчишни таъминлаш ҳамда мижозлар учун ноқулайликни минимумга туширишни ваъда қилишган.

Тошкентда француз бренди бўлган Carrefour супермаркетлари очилишига оид шартнома 2019 йили Дубайнинг Majid Al Futtaim ҳамда собиқ шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли бўлган Akfa Group ширкатлари ўртасида имзоланган эди. Ўшанда 2020 йили еттита дўкон, жумладан, учта супермаркет ва битта гипермаркет очиш режалаштирилгани, улар Akfa Group’га қарашли 17,4 минг квадрат метрлик объектларга жойлаштирилиши айтилган эди.

Франциянинг Carrefour брендини БААнинг Majid Al Futtaim ширкати қирққа яқин мамлакатда франчайзинг шартлари асосида бошқариб келади.

Қозоғистонда 230 дан зиёд дўкони ва 13 мингдан кўпроқ ходими бўлган Magnum ширкати Ўзбекистондаги илк гипермаркетини 2021 йилда, иккинчисини 2022 йил кузида очган ҳамда яна иккита дўкон очмоқчи эканини билдирган эди.

Комментарии

  • 8 авг 2023 18:05
    Дааа . Узбекистонда факат узбеклар бизнес килиб пул ишлайди деб уйлардим . Ахир мустакил озод мамлакатмизу . Ёки янгича услубда савдо тармокларини узга юртлар эгаллаб олишдимикин .
    Балким шундай бугани яхшидир . Очкуз **** туймас монополистларимиздан шу чет элликлар халкни куткарар .
  • 8 авг 2023 18:19
  • 8 авг 2023 19:55
    Òzbekistonda faqat gipermarket supermarket bb ketti òzi bironta ishlab chiqarish yo faqat chayqovchibozor avj oldi chegarani uyoģidan obkiradi buyoģida qqs bilan otasini narhiga kafan narhni qòshib sotib aylantrvuradi
  • 8 авг 2023 20:15
    (hu):'(
  • 9 авг 2023 03:23
    Узб келажак авлодига хамма нарса сотилиб хатто ерлар хам.ташки карзлар ва куллик мерос булиб колади.кейин улар куркок маддох ота боболарини ланатлаб утади хор булиб
  • 9 авг 2023 04:49
    Бу туркумдаги магазинлар Тошкент шахрида бор йуги 3 дона, сонини купайтирса яхши буларди
  • 9 авг 2023 09:09
    бу пулни ташкарига олиб чикиш дейилади
  • 27 авг 2023 17:37
    Но бир плюс томони бор яп янги Ўзбекистон учун, янги қон кириб келади. Фаразан бир касал бор дейлик қони бузилган или кофе, коняк, рафаелло чоколатидан еёвериб қон айланиш системаси хренова ишлайди. Шу касалга янги, медидсинода нормал бахоланувчи қон қуйишади, қарабсизки мижознинг қони айланиб юрак, ўпка, и тд сохаларида ривожланиш кузатилади. Допустим қуйилган қон еврейни қони бўлса да.
  • 1 окт 2023 18:45
    Кахшаб ётуди шу дуконларам анукуни самаркандарвозага кирсам хувиллаб ётипти 4 та сок туртта кола туртта фанта биркоп пиёз биркоп картошка 4 пачка макарон кузимга курингандей булди