Комментарии
- Предыдущие комментарии
- В начало
- 8 авг 2023 22:35Aslida ular bizni uylab shunday qilgan menimcha bularni nefti uziga yetmay qiynalib yotishibdi biz ham sherik bulib yana qiyin ahvolga solib quymaylik deyishganmi
- 9 авг 2023 03:20Авгонистон уз халкига сифатсиз махсулотни раво курмаяпти.халки учун кайгуряпти.узб амалдорлари эса уз халкидан олиб четдаги халкни уйлаяпти.ер ости табий бойликларини четга ташиб деярли тугатиб булди.уз халки бутун дунеда арзон ишчи булиб юрибти.хуллас узбда оддий халкни ахволи ачинарли даражага келди.маддохлар троллар хар дойим тинчлигимизга кузу тегмасин Ана авгонда уруш буляпти дер эди.энди нима дейишаркин
- 10 авг 2023 14:25"туркиялик харидорга "топширилган"" - деган жойини кандай тушуниш керак ?
- 17 авг 2023 03:39У́зб.да ишлаб чикарилган нарса ,
факат, узбда ,,ЯРОКЛИ" деб сотилади.
Бунда катталарни ,,аралашуви" бу́лади. - 27 авг 2023 17:28Рахим қима етимга, етим сикар к... ў га деган экан Алла Борисовна Пугачёва Максим Галкинга қараб садикда горшокда ўтирганида. 🤣
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Афғонистон Ўзбекистонга нефть юкланган 67 та цистернани қайтариб юборди
Ўзбекистондан келган нефть сифати ёмон бўлгани учун қайтариб юборилганини билдирган агентлик вакиллари бу икки давлат ўртасидаги юк етказиб беришда илк нохуш ҳолат эканини қайд этишган. Афғонистонлик мулозимларга кўра, ҳозирда мамлакатда сифатсиз ёқилғи ва нефть олиб кирилишининг олдини олиш бўйича дастур амалга оширилмоқда.
ANSA вакилларининг мазкур баёнотга “Ўзбекнефтегаз” АЖ муносабат билдирган. Ўзбекистонлик мулозимларга кўра, нефть сифатсизлиги бўйича Афғонистон стандарт агентлиги томонидан тарқатилган маълумот “ҳеч қанақа асосга эга эмас”.
“Ўзбекнефтегаз” қайдича, Uzbekistan GTL МЧЖ заводида ишлаб чиқилган 3,4 минг тонна маҳсулот 24−26 июнь кунлари туркиялик харидорга топширилган. Ўзбек расмийларига кўра, “дизель ёнилғиси учун синтетик компонент EN 15940 Европа стандартига мувофиқ Марказий Осиё давлатлари орасида фақатгина Ўзбекистонда “O’zDSt 3134-2017” давлат стандарти асосида ишлаб чиқарилади” ва бу стандарт ҳали Афғонистонда жорий этилмаган.
Хабарномада экспорт жараёнида синтетик дизель ва унинг компоненти Афғонистон стандарт агентлигида рўйхатдан ўтмагани ҳақида харидорга ҳам маълум қилингани урғуланган.
Ўзбекистон томони харидорга топширилган “сифатли маҳсулот учун тўлов 100 фоиз амалга оширилган”и, юк “Афғонистон ҳукумати томонидан “Uzbekistan GTL” МЧЖга сифатсиз маҳсулот сифатида қайтарилмаган”ини иддао қилган.
“Шартнома шартларига асосан харидор маҳсулотни қайси давлатга олиб бориб қандай усулда сотишини ўзи белгилайди”, дейилган “Ўзбекнефтегаз” АЖ хабарномасида.